Мавзу; Хаволи совуткични хисоблаш G
Download 0.55 Mb.
|
Хаволи совуткич (3)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2 - расм . К ў п й ў лли қобиқ қувурли иситкичлар
- 4 - расм. Қувурларни қувур тўрларида жойлаштириш схемаси.
1- расм. Бир йўлли қобиқ қувурли иситкичлар:
1 – қобиқ; 2 – қувур тўрлари; 3 – қувурлар; 4 – қопқоқ; 5,6 – иссиқлик агентлари кирадиган ва чиқадиган штуцерлар; 7 – болт; 8 – қистирма. 2 - расм. Кўп йўлли қобиқ қувурли иситкичлар: 1 – қобиқ; 2 – қувурлар; 3 – қопқоқ; 4 – кўндаланг тўсиқлар. Саноатда 4-6 йўлли иситкичлар ишлатилади, чунки йўлларнинг сони ортиб бориши билан иситкичнинг гидравлик қаршилиги ортиб, қурилманинг конструкцияси мураккаблашади. Қобиқ-қувурли иситкичларда қобиқ билан қувурлар орасидаги температураларнинг фарқига қараб қувур ва қобиқнинг узайиши ҳар хил бўлади. Шунинг учун қобиқ қувурли иситкичлар конструкциясига кўра икки хил бўлади: 1) қўзғалмас тўрли иситкичлар; 2) компенсаторли иситкичлар. Қўзғалмас тўрли иситкичларда иссиқлик таъсирида қувурлар ва қобиқ ҳар хил узаяди, шу сабабли бундай иситкичлар қувурлар ва қобиқ ўртасидаги температуралар фарқи катта бўлмаганда ( 50 0С гача) ишлатилади. Қувурлар тўр пардаларга развальцовка, пайвандлаш, кавшарлаш ва сальниклар ёрдамида бириктирилади (3 - расм). Кожух – қувурли қурилмаларда қувурлар тўр пардага асосан 3 хил усул билан жойлаштирилади (4 -расм): а) тўғри олтибурчак қирралари бўйлаб; б) концентрик айланалар бўйлаб; в) квадратнинг томонлари бўйлаб. 4 - расм. Қувурларни қувур тўрларида жойлаштириш схемаси. а – тенг ёнли учбурчак чўққиларида; б – квадрат чўққиларида; в – айлана бўйлаб. Температуралар фарқи 500С дан катта бўлганда қувурлар ва қобиқнинг ҳар хил узайишини компенсациялаш мақсадида линзали компенсаторли (5- расм, а) ва U – симон қувурли (5-расм, б) ва сузувчан каллакли қобиқ қувурли иситкичлар ишлатилади. Линзали компенсатор иситиш қувурлари ва қурилма девори ўртасидаги босим гача бўлганда ишлатилади. U – симон қобиқ қувурли иситкичларда иссиқлик таъсирида қувурларнинг узайишидаги компенсацияни қувур қурилмаларининг ўзи бажаради. 6– расмда сузувчан каллакли қобиқ қувурли иситкич тасвирланган. Унда қувур тўрларидан бири қобиққа маҳкамланмаган бўлади, шунинг учун температура деформацияси натижасида қувурлар тўплами корпус ичида эркин қўзғала олади. Download 0.55 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling