Мавзу; Хаволи совуткични хисоблаш G
– расм. Температура юқори б
Download 0.55 Mb.
|
Хаволи совуткич (3)
5 – расм. Температура юқори бўлганда қобиқ ва қувурларни узайтиришни ҳисобга олувчи қобиқ-қувурли иситкичлар:
а) линза компенсаторли; б) U - симон қувурли. Иситкич қуйидагича ишлайди. Маҳсулот оқимларидан бири штуцер орқали тақсимлаш камерасига берилади, сўнгра қувурлар бўшлиғи орқали ўтиб, ҳаракатланадиган қувурлар тўри ва унинг қопқоғи ҳосил қилувчи камерага ўтади. Камерада ўз йўналишини ўзгартириб, қолган қувурлар орқали яна тақсимлаш камерасига қайтади. Бу камера текис тўсиқ ёрдамида икки қисмга бўлинган. Шундай тўсиқлар ёрдамида иситкични қувурлар бўшлиғи бўйича 2, 4 ва ундан ортиқ оқимларга ажратиш мумкин. Иккинчи маҳсулот оқими қувурлараро бўшлиққа берилади, қувурларни ювиб, ундан чиқарилади. Бундай иситкичларнинг аксари қувурлараро бўшлиқ бўйича бир йўллидир. Суюқликнинг қувурлараро йўлини узайтириш учун, унда қалинлиги 5 мм бўлган кўндаланг тўсиқлар ўрнатилади. Тўсиқлар орасидаги масофа 0,2 м дан 50 dт гача қабул қилинади. Бу тўсиқлар шунингдек, қувурлар тўплами учун таянч вазифасини ҳам бажаради. Қўзғалувчан каллакли иситкич ажралувчан бўлиб, қувурлар тўпламини корпусдан осон чиқариб олиш мумкин. Бу эса қувурларни тозалаш, кўрикдан ўтказиш ва таъмирлашни осонлаштиради. Нефтни қайта ишлаш технологиясида буғ бўшлиқли иситкичлар кенг ишлатилади. Бундай аппарат сферик қопқоқли горизонтал цилиндрсимон корпусли бўлиб, унинг ичида бир – учта қувурлар тўплами ўрнатилади. Корпусга нефт маҳсулоти берилади ва қувурлар бўшлиғи орқали ўтадиган буғ билан иситилади.Иситкич корпуси 0,8; 1,6; 2,5 МН/м2 босимга, қувурлар тўплами эса 1,6; 2,5; 4,0 МН/м2 босимга ҳисобланган. Корпус 1400, 1600, 2000, 2400 ва 3000 мм диаметрли қилиб тайёрланади. Қувурлар тўплами шундай жойлаштириладики, энг юқори қувур аппарат корпуси ўқидан пастда бўлиши лозим. Иситкич ичидаги суюқлик сатҳи қуйилиш пластинаси ҳолатини ўзгартириш йўли билан ростлаб турилади. Бунда суюқлик сатҳи устидаги буғ бўшлиғи баландлиги 0,35 D дан кам бўлмаслиги лозим. Шундай ҳолатда суюқлик сатҳидан буғланиш яхши бўлиб, аппарат рационал ишлаши таъминланади. Ҳар қандай режимда ишлашидан қатъий назар, қувурлар тўплами суюқликка ботиб туриши шарт. Энг устки қувур суюқликка камида 100 мм ботиб туриши лозим. Аппарат корпусига берилган суюқлик, буғлатилгач, қуйилиш пластинасидан ошиб ўтиб, орқа бўлимда тўпланади ва насос ёрдамида ҳайдалади. Бу бўлимдаги суюқлик сатҳи сатҳ регулятори ёрдамида автоматик равишда ростлаб турилади. Бўлимдаги суюқлик сатҳи 0,5 D гача бўлади. Аппарат ичида, суюқлик кириш штуцери устида айвонча ўрнатилган бўлиб, кираётган суюқлик оқимини қувурлар бўшлиғида бир текис тақсимланишини таъминлайди. Download 0.55 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling