Mavzu: hodi zarif – folklorshunos reja. 1O‘zbek eposshunosligining o‘rganilishi va taraqqiyotida alloma Hodi Zarifning o‘rni


FOLKLOR MATERIALLARINI YOZIB OLISH VA TO‘PLASH METODLARI


Download 178.5 Kb.
bet3/7
Sana18.02.2023
Hajmi178.5 Kb.
#1210152
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
HODI ZARIF – FOLKLORSHUNOS

2.2. FOLKLOR MATERIALLARINI YOZIB OLISH VA TO‘PLASH METODLARI
Фольклор ахлқнинг маънавият хазинаидир. Унинг омма томонидан ижод қилиниши, авлоддан авлодга, оғиздан оғизга ўтиб борши, оғзаки тарзда яратилиб, оғзаки ижро этилиши билан муҳим ва нозик аҳамият касб этади. Халқ оғзаки бадиий ижодиётини сўз санъати намунаси сифатида тўплаш ишлари қачондан бошланган? - деган савол туғилиши табиий. Бу савол ҳар бир фольклоршуноснинг бир марта бўлса-да, безовта қилгани, ўйлантиргани табиий албатта. Ўзбек фольклоршунослигининг бую дрғаларидан бири, сўнгги икки асрнинг улкан тадқиқотчиси, Академик Тўра Мирзаевнинг маълумот беришича мазкур масала ўткан асрнинг ўрталарида ўзбек фольклоршунослигининг асосчиси Ҳоди Зариф ва Тўра Мирзаевларнинг ҳам муҳокама мавзуси бўлган экан. Устоз алломанинг хотирлашича, у кишига устози Ҳоди Зариф ўзбек фольклори материалларини ёзиб олиш ишлари XI асрнинг буюк тилшуноси саналган Маҳмуд Кошғарийнинг туркий қавмлар яшаган ҳудудларда бўлиб, уларнинг мақоллари, эртаклари, топишмоқлари, афсоналари, қўшиқлари каби кўплаб фольклор асарларини ёзиб олгани ва бу материаллардан туркий тилларнинг луғатини тартиб берганидан бошланган.1 Дарҳақиқат, Маҳмуд Кошғарий томонидан XI асрда туркий қавмлар яшайдиган юртларда бўлиб, уларнинг айтимларини тўплашни мақсад қилиб амалга оширган саёҳати фольклоршунослик тарихидаги дастлабки экспедиция эди.
Ўзбек фольклори материалларини тўплаш ишлари тарихини ёритиш бизнинг мақсадимиз эмас. Шунинг учун биз фольклор материалларини тўплаш борасида изланишлар олиб борган олимларнинг илмий меросини эслаб ўтишни ўзимизнинг бурчимиз деб ҳисоблаймиз.
1960-йилларда рус фольклоршунослигида дала материалларини тўплаш ёзиб олиш ишларида ўзига хос методлар бўлиши, мазкур амалий жараёнга илмий-методик баҳо беришга интилишлар бошланди. 1963 йилда Россия Федерациясида танилган олимлардан К.В.Чистов замонавий халқ оғзаки ижоди ва унинг туплаш муаммоларига бағишлаб дастлабки илмий услубий қўлланмасини ишлаб чиқди ва нашр эттирди2. К.В.Чистов томонидан ишлаб чиқилган мазкур қўлланмада фольклор материалларини тўплашнинг экпедицион методи борасида тўхталиб ўтилган ва асосий урғу фольклор экспедициясини ташкил этишда нималарни инобатга олиш, қайси жанрлардаги асарларни ёзиб олиш ишлари юзасидан тушунчалар берилган.
1964 йилда И.Е.Гусев рус фольклори серияси остида чоп этиладиган тўпламда рус фольклорининг дала тадқиқотлари методикаси борасида ўз таклиф ва услубий хулосаларини эълон қилди3. Мазкур услубий тадқиқот рус фольклори материалларини йиғишнинг турлича йўллари мавжуд эканлиги хусусан, ёзиб олиш ва ахборотчиларни топиш ишлари методикаси, материалларни ёзиб олишда матн акс эттириш мезонлари борасидага илмий-услубий кўрсатмаларни ўз ичига олди. 1971 йилда Д.М. Балашов фольклор материалларини қай тариқа тўплаш борасида ўзининг услубий қўлланмасини чоп этди. Олимнинг маазкур услубий қўлланмаси асосан университетлар ва педагогика институтларининг филология факультети талабалари учун фольклор амалиётини ташкил этиш мақсадида ишлаб чиқилган эди 4. Бу даврларда ўзбек фольклоршунослари расмий фольклор экспедициялари орқали халқ ижоди материалларини тўплаш ишлари билан машғул эди. Орадан ўн йил ўтиб, самарқандлик олимлар томонидан талабалар фольклор амалиётини ташкил этишга бағишланган қўлланма ишлаб чиқилди.5 Самарқандлик адабиётшунослар томонидан ишлаб чиқилган ушбу қўлланмада асосан фольклор амалиётини ташкил этиш ва унга раҳбарлик қилиш, амалиётчининг расмий ҳужжатлари уларнинг мазмуни борасида тушунчалар ўз ифодасини топган эди. 1982 йилда Москвада талабалар фольклор амалиётини ташкил этишнинг услубий асосларини илмий методик изоҳлаган янги қўлланма эълон қилинди.6 Ф.М.Селиванов муаллифлигида яратилган мазкур китобчада талабаларнинг фольклор материалларини қайтариқа тўплашлари, уларни ёзиб олиш йўллари, амалиётнинг мазмуни ва моҳияти изоҳланган эди. 1986 йилда рус фольклоршуноси Ю.Г.Круглов фольклор амалиёти ва уни ташкил этишга амалиётнинг мақсад ва вазифалари, унда амалиётчи ва раҳбарнинг роли борасидаги услубий тушунчаларни берган янги услубий қўлланмасини эълон қилди.7 Иттифоқдош республикаларнинг деярли барчасида университетлар ва педагогика институтлари уқув режасига фольклор амалияти учун соатлар киритилганлиги боис асосан Олий ўқув юртларида халқ ижодини ўқитаётган фольклоршунослар томонидан фольклор амалиётига бағишланган услубий ишланмалар яратила бошлади. Ўзбекистонда таниқли фольклоршунос У.Жуманазаров томонидан 1988 йилда фольклор материалларини тўплаш ёзиб олиш, фольклор практикасини ўтказишга доир услубий қўлланма ишлаб чиқилди 8. У Жуманазаров томонидан яратилган мазкур услубий қўлланма илк бор фольклор асарларини ёзиб олиш методлари борасида дастлабки методик қарашларни ифодалагани билан алоҳида аҳамиятлидир.
Фольклор материалларини тўплаш методлари борасидаги услубий тавсияларни ишлаб чиқиш, фольклор тўплашнинг илғор методлари билан қизиқувчиларни таништиришга бўлган интилиш 1980-1990- йилларда амалий фольклоршунослик билан мунтазам шуғулланиб келган бир қатор олимлар илмий услубий фаолиятида кўзга ташланади. Масалан, рус фольклори материалларини тўплашга доир методлар ва услублар тадқиқотчиси саналган В.Н. Марохин томонидан ишлаб чиқилган фольклор тўплаш методларига бағишланган илмий-методик тадқиқот амалий фольклоршуносликнинг янги муаммолари борлиги ва унинг ечимлари борасида алоҳида изланишлар олиб бориш зарурлигини кўрсатди.9 Унинг тадқиқоти жаҳон фольклоршунослик тажрибалари борасида фольклор материалларини ёзиб олишнинг ўзига хос услублари борасида батафсил маълумотларни ўз ичига олган эди.
Таниқли ўзбек фольклоршунослари О.Сафаров, М.Жўраев ва А. Турсунқуловлар эса, ўз тажрибалари асосида янги услубий ишланма яратдилар.10 Устоз олимларимиз томонидан яратилган бу қўлланма ҳам фольклор амалиётини ташкил этиш ва уни ўтказиш методикасига бағишланди.
Янги асрнинг дастлабки йилларида Навоий давлат педагогика институтида танлов фанлар блокида ғалати бир тажриба ўтказилди. Бу фольклоршунос Олим Қаюмов томонидан ишлаб чиқилган “Амалий фольклоршунослик” фани дастурий таъминоти эди11. Ёш фольклоршунос томонидан ишлаб чиқилган мазкур фан фольклоршунослик муаммолари турли ракурсларда тешириш, унинг ютуқлари, муаммолари, фольклор материалларини ёзиб олиш йўллари, фольклор материалларини тўплаш методлари борасида баҳс юритади. Мен ҳам мазкур фандан сабоқ берган мутахасис ва фольклор тўпловчиси сифатида доим услубий ва илмий назарий жиҳатдан ўзариб турадиган “Амалий фольклоршунослик” фанининг назарий муаммолари борасида мулоҳазариимни билдирмоқчиман. Биз дастлаб фольклор материалларини ёзиб олиш методлари борасида тўхталаишни лозим топдик.

Download 178.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling