Мавзу: Хомиладорликдаги ва тугрукдаги гипертензив холатлар


Оғир преэклампсия ва эклампсияни даволаш


Download 297.5 Kb.
bet10/26
Sana23.01.2023
Hajmi297.5 Kb.
#1111954
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   26
Bog'liq
5 ГИБ ПОО узб

Оғир преэклампсия ва эклампсияни даволаш
Магний сульфатни қўллаш:

  • Эклампсияда

  • Оғир преэклампсияда

  • Оғир преэклампсия сабабли шошилинч туғруқ содир бўлган аёлларда

Туғруқни хал қилиш хақида қарор қабул қилингандан сўнг магний сульфатни киритишни бошланг.
Туғруқдан сўнг ёки сўнгги тутқаноқдан сўнг 24 соат ичида даволашни давом эттиринг.
Магния сульфат - Юклама доза:

  • 5 минут ичида вена ичига 15 мл. 25% магния сульфат (3шприцда) юборилади ва аёлга вена ичига магния сульфат юборилаётганда иссиклик хисини сезишини огохлантирилади.

  • Сўнг хар бир думбага мушак орасига 20 мл. 25% магния сульфатни новокаин билан бирга юборилади

  • Агар тутқаноқлар қайтарилган бўлса 15 мин.дан кейин 8 мл.т/и 5 мин. ичига юборилади

Ушлаб турувчи доза

  • 10мл. дан м/о хар 4 соат

  • Туғруқдан кейин ёки охирги тутқаноқдан кейин 24 соат ичида магний сульфатни давом эттириш

Хар бир қайта юборишдан олдин ишонч хосил қилинг:

    • нафас олиш сони 16дан кам бўлмаслиги керак

    • тизза рефлекслари борлигига

    • охирги 4 соат ичида диурезни 30 мл/соатдан кам бўлмаслигига

Магний сульфатни киритишни кечиктиринг ёки қилманг, агар:

    • нафас олиш сони 16дан кам бўлса

    • тизза рефлекслари кузатилмаса

    • сўнгги 4 сат ичида диурез 30 мл/соат кам бўлса

Антидотни қўлланг
Кальций глюқонат т/о 10% секинлик билан нафаси тиклангунча юборинг ва керак бўлса УСВни қўлланг
Магний сульфат туғруқ натижасига хеч қандай таъсир кўрсатмайди.
Тутканоққа қарши препаратлар
Магния сульфат, диазепам, фенитоин.
Диазепам (валиум, дормикум, сибазон, седуксен, реланиум) схемаси:

  • фақат магния сульфат йўқ бўлган пайтда .

Тўлдирувчи доза:
* 10 мг (2 мл) диазепам т/о 2 мин. ичида
* агар тутканоқлар қайтарилган бўлса тўлдирувчи дозани такрорланг.
Ушлаб турувчи доза:

  • седатация холатини ушлаб туриш учун 40 мг диазепамни 500 мл. физ. эритмада т/о томчилаб, аммо аёл хушида бўлиши керак.

  • Агар доза 1 соатда ичида 30 мг.дан ошса нафаснинг сустлашиши кузатилиши мумкин:

    • УСВ

    • 24 соат ичида 100мг.дан кўп диазепам қўлламаслик

  • тўғри ичак орқали юбориш: агар т/о иложи бўлмаса 20 мг. 10мл.ли шприцда per rectum, 10 минут ичида шприцни тўғри ичакда қолдирамиз. Агар тутқаноқлар қайтарилса – яна қўшимча соатига 10 мг.дан.

Антигипертензив воситалар: ДАҚБ 110 мм. сим. уст.дан юқори бўлса

  • гидралазин (апрессин)

  • лабеталол (атенолол) 10 мг т/о

  • нифедипин (коринфар, адалат) 5 мг тил остига, 10 мин.дан кейин яна 5 мг тил остига

Принциплар:

  • агар ДАҚБ 110 мм.сим.уст.дан юқори бўлса антигипертензив воситаларни бошланг

  • ДАҚБни 90-100 мм. сим. уст.да мияга қон қуйилишини олдини олиш мақсадида ушлаб туринг.


Download 297.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling