А с о с и й д а в о л а ш.
Агар ДАҚБ 110 мм. сим. уст.дан юқорилигича қолса :
Антигипертензив препаратлар ва ДАҚБни 100-90 мм.сим.уст.да ушлаб туриш (ўлчаш учун 4 соат кутиш керак эмас, керак бўлса ўлчаймиз)
Томир ичига суюкликлар инфузияси бошлаш (физиологик эритма, 5% глюкоза, 8 соат ичида - 1 литр)
Киритилган ва чиқарилган суюқликни назорат қилиш (қовуқни катетеризация)
Агар сийдик 30 мл.-соатдан кам бўлса:
Магнезия сульфатни томирга юборишни тўхташиш ва 8 соатни ичида физиологик эритма 1 литр қўйиш
Ўпка шиши бўлиш эхтимолини кузатиш
Хар соат рефлекслар ва ҳомила холати назорат қилиш
Ўпканинг пастки қисмларининг аускультацияси ва хириллашлар пайдо бўлса – фуросемид 40 мг. т/и
Қоннинг ивиши каровотдаги тест: агар 7 минутдан ортиқ лахтак хосил бўлмаса – коагулопатия
Оғир преэклампсия туғруқ симптомлар пайдо бўлганда кейин 24 соат ичида содир бўлиши керак.
Эклампсияда туғруқ тутқаноқлар пайдо бўлганда кейин 12 соат ичида содир бўлиши керак.
- Агар вагинал туғруқ кутилмаётган бўлса кўрсатилган вақт ичида кесарча кесиш (эклампсия).
Агар болани юрак уриши 1 минутда 100дан кам ва 180дан юқори бўлса кесарча кесиш.
Преэклампсия ва эклампсияли аёлларда махаллий анестезия ва кетаминни қўлламанг.
Эклампсияни бирламчи бахолаш ва олиб бориш
- Ёрдамга чақиринг ва ходимларни уюштиринг
- Нафас олишни ва эс-хушини тезкор бахоланг
- Нафас йўлларини ўтказувчанлигини текширинг, АҚБ ва пульсни ўлчанг
- Чап ёнбошга ётқизинг
- Жарохатлардан химоя қилинг, аммо куч билан қаршилик кўрсатманг
- Катта ўлчамдаги игна билан суюклиқлар инфузиясини бошланг
- 1 минутда 4 литр тезлик билан кислород беринг
- Аёлни қаровсиз қолдирманг
Do'stlaringiz bilan baham: |