Ўқув фаолияти натижалари
УАШ билиши лозим:
Хомиладорлик ва туғруқдаги гипертензив холатлар таснифини;
Тасниф асосида ташхисни асослаб қуйиш;
Оғир преэклампсия ва эклампсия холатларида шошилинч ёрдам кўрсатишни босқичларини;
Туғруқдан кейинги даврида реабилитация ўтказиш.
УАШ бажара олиши лозим:
Гипертензив бузилишлар кузатилган аёл холатини баҳолаш;
Оғир преэклампсия ва эклампсия холатларида босқичма босқич шошилинч ёрдам курсатиш;
Хомила бачадон ичи холатини бахолаш (БТБ аниклаш ва хомила юрак уришини эшитиш)
Хомиладорликни олиб бориш тактикасини ишлаб чиқиш;
Туғруқдан кейинги даврда контрацепция усулларини қўллаган холда маслахатлаш ўтказиш.
Таълим усуллари
|
Ҳикоя, суҳбат, кўрсатма бериш, намойиш, видеоусул, амалий иш усули, лаборатория усули, таълимий ўйин, МАУ
|
Таълим шакли
|
Фронтал, жамоавий, гуруҳларда ишлаш («Биргаликда ўқиймиз»), якка тартибли
|
Таълим воситалари
|
Маъруза матни, диапроектор, доска-стенд, флипчарт, муляжлар, график, диаграммлар, эслатма, назорат варағи, матнлар
|
Таълим бериш шароити
|
Махсус техника воситалари билан жиҳозланган,
гуруҳли шаклларда ишлашга мўлжалланган хоналар
|
Мониторинг ва баҳолаш
|
Оғзаки сўров: тезкор-сўров, вазиятли масалаларни ечиш; амалий куникмаларни бажариш буйича харакат алгоритмини намойиш этиш;
|
2. Мотивация
Ҳомиладорлик ва туғруқдаги гипертензив бузилишларни она ўлимига сабаб бўлувчи омиллардан бири бўлиши, ҳозиргача глобал муаммо бўлиб келмокда. УАШ мухокама қилиши лозим бўлган ҳомиладорлик ва туғруқдаги гипертензив бузилишларни ташхислайди ва ушбу патологияни ўз вақтида олдини олади.Туғруқдан кейинги реабилитация саволларини хал қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |