Мавзу: Хозирги замон психологияси ривожланишининг муҳим тенденциялари. Мундарижа
II БОБ. ҲОЗИРГИ ЗАМОН АМАЛИЙ ПСИХОЛОГИЯСИНИНГ РИВОЖЛАНИШИДАГИ АСОСИЙ ТЕНДЕНЦИЯЛАР ВА ЙЎНАЛИШЛАР
Download 79.47 Kb.
|
UP.Kurs ishi (3)
II БОБ. ҲОЗИРГИ ЗАМОН АМАЛИЙ ПСИХОЛОГИЯСИНИНГ РИВОЖЛАНИШИДАГИ АСОСИЙ ТЕНДЕНЦИЯЛАР ВА ЙЎНАЛИШЛАР.
2.1. Амалий психологияда қўлланиладиган психологик мактаблар. Шундай қилиб, XXI асрнинг бошланишида ҳамма инсонлар олдида турган муқим, ечимини кутаётган глобал муаммолардан бири бу инсон муаммосидир. Психология инсоннинг ички кечинмаларини, руҳий ҳолатларини, характери ва бошқа психик хусусиятларини ўрганадиган фан бўлгани учун қам унинг амалий қиймати ғоят каттадир. Юқорида айтганимиздек, амалий психология руҳий ҳодисаларнинг асил табиатини, уларнинг пайдо бўлиб, қандай сабабларга биноан ўзгаришларини мавжуд ҳаётий мисоллар асосида тушунтириб беради. Кишннинг умумий маълумотларини кенгайтиради, билим савиясини оширади, инсоннинг биологик ва ижтимоий моҳияти билан боғлиқ бўлган фанлар (биология, физиология, фалсафа, антропология, тиббиёт, педагогика) каби фанларнинг хам муҳим объекти ҳисобланади. Бунинг маъноси шундан иборатки, ижтимоий ҳаётда шахс камолотини битта ёки бир нечтагина фан эмас балки бир қатор фанлар бараварига системали равишда ўрганиши керак. Ана шунда инсон шахсиятининг ҳақиқий фаолиятини билиш, ижтимоий-тарихий, сиёсий, миллий психологиясини тушунтириб бериш мумкин бўлади. Одамни атрофлича ўрганишда бошқа фанларга нисбатан психология фанининг роли каттадир. Масалан, биология инсон организмидаги биологик ва физиологик ҳодисаларни ўрганади. Фалсафа одам онгининг борлиққа бўлган муносабати масаласини ўрганади, тиббиёт одам организмидаги турли касалликларни пайдо бўлишини ва даволашни, педагогика одамга бериладиган таълим-тарбиянинг қонуниятларини ўрганади. Психология эса инсондаги мураккаб акс эттиришни, яъни психик жараёнларни, уларнинг намоён бўлиши ва ривожланиш қонуниятларини ўрганади хамда инсон онги ва шахсининг таркиб топиши, шаклланиб бориши масалалари билан ҳам шуғулланади. Инсон психикаси қандай келиб чиққан, хайвонот дунёсида психик ҳаёт формалари қандай тараққий этган, инсон психикаси тарихан қандай ривожланган, ҳар бир инсон туғилиш пайтидан тортиб унингонги қайси шарт-шароитларга қараб тараққий этади каби масалаларни ўрганиш психология фани олдида турган вазифадир. Характер, темперамент қандай вужудга келади, одамнинг қобилиятлари, истеъдоди қандай шаклланади, психо- логиянинг илмий ва ижтимоий тадқиқотлари ана шу саволларимизга жавоб беради. Одам теварак-атрофдаги дунёни қандай идрок этади, уни қандай эсда сақлаб қолади, қандай эсга туширади ва фикр юритади, у қандай ҳисларни кўнглидан кечиради, одам теварак атрофдаги дунёни ўз эҳтиёжларига мос- лаштириб, янги моддий ва маънавий бойликларни вужудга келтириб, қандай иш кўради каби саволларга жавоб топиш орқали психологияни ва шунга ўхшаш муаммоларни чуқурроқ тушуниб оламиз. Психологияни ўрганиш инсоннинг психология ҳақидаги ва психик ҳаётнинг хилма-ҳил ҳодисалари, йўналишлари, хусусиятлари ҳақидаги билимлар билан бойитибгина колмай унинг ақлини ҳам ўстиришга ёрдам беради. Ижтимоий тараққиётнинг ҳозирги босқичида психология фани борган сари алоҳида соҳаларга бўлиниб бормоқда. Жумладан, болалар психологи- яси, тарбия психологияси, психофизиология, тиббиёт психологияси, меҳнат психологияси, ижтимоий психология, инженерлик психологияси, юридик психология, ҳарбий психология, санъат психологияси, парапсихология ва бошқалар шулар жумласидандир. Психология фани қанчалик кўп соҳаларга бўлин-са, у ўз предметини шунчалик чуқур ва атрофлича ўрганади, тадқиқ этади. “Ҳаётдаги энг ажойиб вақт - бу ўз ҳиссиётларига ишонганинг ва фикрларингга тўлиқ мос келишингдир!”.11 Мижоз психолог билан маслаҳатлашиш учун келади, баъзида бугунги кунда дунёда ягона фан - психология ва ягона психологик билимлар тизими мавжуд эмаслигига шубҳа қилмасдан, аммо мукаммал стандартлар ва иш услубларига эга бўлган турли соҳалар мавжуд бўлса ҳам. Гап психологиянинг турли мактаблари яхши ёки ёмон эканлигида эмас, аксинча ҳар бир мактаб ўз психологик таълимоти, индивидуал ривожланиш хусусиятлари, онг темп-ритмида унга мос келадиган мижозлар билан яхши натижаларга эришишга имкон беради. Агар ҳар бир психолог ҳар бир мижоз билан муваффақиятга эришиш учун барча мактабларнинг билимларини бирлаштирса ва амалий психологиянинг кўплаб усулларини ўзлаштирса, эҳтимол бу идеал бўлар эди. Download 79.47 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling