Мавзу: ибн синонинг мантиқий қарашлари режа


ИБН СИНО ТУШУНЧАСИДА БИЛИМЛАРНИ ЧУҚУР ОʻРГАНИШ


Download 54.52 Kb.
bet3/3
Sana13.05.2023
Hajmi54.52 Kb.
#1457637
1   2   3
Bog'liq
ИБН СИНОНИНГ МАНТИҚИЙ ҚАРАШЛАРИ

ИБН СИНО ТУШУНЧАСИДА БИЛИМЛАРНИ ЧУҚУР ОʻРГАНИШ

Ибн Синонинг тиббиёт соҳасидаги асарларидан “Китоб ал-қонун фит-тибб” (“Тиб қонунлари”), “Китобулқуланж” (“Ичак санчиқлари”), “Китобун-набз” (“Томир коʻриш ҳақида китоб”), “Фужул-тиббия жориа фи мажлисиҳ” (“Тиб ҳақида ҳикматли соʻзлар”), “Тадбирул-манзил” (“Турар жойнинг тузилиши”), “Фил-ҳиндубо” (“Сачратқи оʻсимлиги ҳақида”), “Рисола фидастурит-тиббий” (“Тиббий коʻрсатмалар ҳақида рисола”) [1, 62] каби асарлари мавжуд. Шу оʻринда, Ибн Сино оʻзининг коʻп тармоқли маҳсулдор ижоди, бой мероси билан жаҳон маданияти тараққиётида катта рол оʻйнади. Оʻз ижоди, илмий фаолиятида Ибн Сино Марказий Осиё, Яқин ва Оʻрта Шарқ мамлакатларидаги юқори маданий коʻтаринкилик, маданий “уйгʻониш”нинг маънавий ютуқларини мужассамлаштира олди, бу билан бутун Шарқ ва Европадаги маърифат, маданият тараққиётига катта таъсир коʻрсатади. У оʻз даврида Шарқ ва Европада “Шайх ур-раис”, “Олимлар бошлигʻи”, “Табиблар подшоҳи” каби энг буюк номларга сазовор боʻлди. Ибн Сино машҳур мураббий сифатида Абу Убайд Журжоний, Умар Исфаҳоний, Муҳаммад Шерозий, Аҳмад Маъсурий, машҳур озарбайжон мутафаккири Бахманёр ибн Марзбон, Юсуф Ийлоқий, ажойиб олим ва шоир Умар Ҳайём каби шогирдларини тарбиялади. Уйгʻониш даври миниатюра ва суратларида Ибн Сино машҳур қадимги юнон олимлари Аристотель, Гален, Гиппократ, Птолемей, Евклид билан бир қаторда тасвирланган.
Ибн Сино асарлари Европада ХИИ асрдан бошлаб лотин тилига таржима қилина бошлади. “Тиб қонунлари” асарининг оʻзи лотинчада 30 мартадан ортиқ нашр қилинди. “Китоб уш-шифо”нинг коʻп боʻлимлари, мантиқ, мусиқа, ернинг тузилиши, геологик жараёнлар, метафизикага оид қисмлари ҳам лотинчада нашр этилди. Соʻнгги илмий тадқиқотлар Ибн Синонинг Шарқ адабиётига ҳам таъсир коʻрсатганлигини, чуқур фалсафий мазмунни ифодаловчи рубоий ва фалсафий қиссалар жанрининг тараққиётига туртки берганлигани коʻрсатади.
Ибн Сино халқ орасида шу даражада ҳурматга сазовор боʻлдики, у қаҳрамонга айланиб кетди. Шарқ халқларида унинг тоʻгʻрисида турли ҳикоя, ривоят, афсоналар вужудга келди. Жаҳон олимлари Ибн Сино асарлари, унинг фаолияти тоʻгʻрисида коʻпдан бери илмий тадқиқот ишларини олиб борадилар. Ҳозирда жаҳоннинг деярли барча йирик тилларида Ибн Сино ҳақида асарлар яратилган.
Буюк қомусшунос Абу Алн ибн Синонинг ижодий фаолияти жуда хилма-хил ва ранг-барангдир. Шу билан бир қаторда эса, мазмун-моҳияти жуда чуқур асарлари ҳам мавжуд. Аллома оʻз давридаги мавжуд боʻлган ҳамма фанларда ҳам салмоқли из қолдирган. Ибн Сино дунёда, биринчи навбатда, буюк табиб сифатида машҳур боʻлгани билан бирга олимлар наздида буюк файласуф сифатида ҳам ҳурматли. Унинг инсонга, биринчи навбатда, практик жиҳатдан зарур боʻлган тиббий асарлари олим номини дастлаб бутун дунёга таратди ва уни оʻчмасликка олиб келди. Ибн Сино табибгина боʻлиб қолмаган эди, у оʻз даврининг буюк мутафаккири, кейинги асрлар фани, адабиётига салмоқли таъсир коʻрсата олган буюк сиймо эди. Унинг аниқ фан соҳаларидаги асарлари ҳамда фалсафа ва адабиёт бобидаги катта хизматлари ҳақли равишда уни жаҳон фани ва маданиятннинг ажойиб намоёндаси дейишга ҳуқуқ беради. Унинг фалсафий-эстетик гʻоя ва қарашлари жаҳон маданияти эришган ютуқлар қаторига кирди. Ибн Сино ижодидаги ажойиб хусусиятлардан бири шуки, у асарларида оʻз даврининг жуда коʻп илгʻор гʻояларини коʻринарли акс эттира олди.
Ибн Сино инсонларни фан ва маданият, билим ва маърифат оʻчогʻини ёқишга, илмий ёʻлда огʻишмай камолат ҳосил қилишга, ҳар бир масалага илмий, ақлий ёндашишга, ростгоʻй, виждонли боʻлишга – хуллас, инсонийликнинг энг яхши хислатларини оʻзида акс эттириб, мужассамлантиришга ва инсон деган улугʻ номни янада юқори коʻтаришга чақиради. Ибн Сино маърпфатпарвар сифатида оʻзида шоирлик қобилиятини сезган чогʻларидаёқ халқ оʻртасида табобатни кенг коʻламда ёйишга интилганини коʻрамиз. Унинг тиббиётга оид достонлари шундан далолат беради. Ибн Сино бу достонларини арузнинг ражаз вазнида ёзган. Шунинг учун баъзан бу асарларни уржуза деб ҳам атаганлар. Шу вазнда у тиббиётга атаб бир қанча шеърий асарлар ёзди, ҳозирча, булар сони тоʻққизта. 
Улар қуйидагилар: 
1. “Согʻлиқни сақлаш - гигиенага оид уржуза”. 
2. “Тоʻрт фасллар ҳақида уржуза”. 
3. “Анатомияга оид уржуза”. 
4. “Гиппократ васиятлари ҳақида уржуза”. 
5. “Тажрибадан оʻтган тиббий нарсалар ҳақида уржуза”. 
6. “Тиббий насиҳатлар ёзилган уржуза”. 
7. “Мантиққа оид ёзилган уржуза”. 
8. “Алоқа ҳақида уржуза”.
9. “Табобат ҳақида уржуза”. 
Ибн Сино ёзган бу достонларнинг саккизтаси тиббиётга, биттаси мантиққа оид асардир. Бу достонларнинг энг йириги “Тиббий достон” номи билан машҳур боʻлган. Ибн Сино бу асарини ёзганида ҳали у медицина оламига танилмаган ва оʻзининг машҳур “Тиб қонунлари” асарини ёзмаган ҳам эди. Ибн Синонинг табобатга оид бу достони унинг бу соҳадаги илк асари эди. Бу билан Ибн Сино ҳам табобат, ҳам шеъриятга дадил қадам қоʻя олди. Ҳатто у бу асари орқали оʻз гʻояларини ёйишни коʻзда тутганларини ифодалаб шундай дейди: “Мен бу уржуза - достонга камолат тоʻнини ва ҳусн сарупосини кийгаздим, уни оʻрганиш осонроқ ва машаққати камроқ боʻлсин деб, тоʻқилишини осон ва вазнини енгил қилдим”. Араб маърифатпарвари ва адиби Журжий Зайдоннинг коʻрсатишича, ражаз вазни шеър вазнларининг энг аввалгиси ва энг қадимгисидир. Бу вазндаги байтлар маснавийга оʻхшаш қофиядош боʻлади. Бу вазн оʻз даврида халқчил, одамлар орасида кенг тарқалган вазн боʻлган. Ҳар ким ҳам бу вазнда шеър айта олган, кейинчалик бу баҳр кенгайиб, уржуза деб аталадиган, қасида ва шеърлар битилган. Одатда, гапга уста ҳар бир араб бу ёʻл билан шеър айта олган. 
Ибн Сино достонларининг энг йириги боʻлган “Тиббий достон” [3] 1956-йили Парижда ва мантиқ ҳақидагиси 1910-йили Қоҳирада нашр этилган. Тиббий достон қисқа насрий муқаддима билан бошланиб, кейин назмий ёʻлда давом этади. Нашр этилган нусхага коʻра тиббий достонда 1326 байт боʻлиб, 2652 ёʻл шеърдан иборат. У ерда муаллиф озгина назмий муқаддима (оʻн олти байт)дан соʻнг назарий медицинага оʻтади, бунга 705 байт багʻишланган, соʻнг амалий медицинага оʻтади, бунга эса 605 байт багʻишланган. Ундан ташқари Ибн Сино фалсафий шеърлар ҳам ёзган, бу борада унинг йигирма байт, яъни қирқ ёʻллик нафс-жон ҳақидаги машҳур шеъри ҳам бор. Ибн Синонинг бу шеъри кичик ҳажмли боʻлишига қарамай, коʻп файласуфлар унга шарҳлар ёзишган, у бир неча бор нашр ҳам этилган. 
Наср ёʻлида Ибн Синонинг бизгача етиб келган машҳур асарларидан “Ҳайй ибн Яқзон”, “Рисолататтайр”, “Саломон ва Ибсол”, “Юсуф” каби қиссаларини айтиш мумкин. Қисса деганда ҳозирги араб адабиётида ҳикоя жанрини тушунамиз. Лекин оʻрта асрда қисса соʻзи достон, повесть маъносида ҳам ишлатилган. Одатда қадим Шарқ адабиётида кичик ҳажмдаги прозаик асар боʻлса қисса жанрига кираверган. Шунинг учун ҳам Ибн Сино “Ҳайй ибн Яқзон”, “Саломон ва Ибсол” ва “Юсуф” асарларини қисса деб атаган. Бу қисса 1174йилда Ибн Азро томонидан шеър билан иброний тилига таржима қилиниб, “Ҳайй ибн Мақиз” қиссаси номи билан машҳур. Бу таржима 1736-йили Истамбулда босилган [2, 132]. 
Ибн Синодан оʻн икки йил кейин вафот этган шогирди Абу Мансур Ҳусайн ибн Муҳаммад ибн Зайло алИсфаҳоний устодининг бу асарига шарҳ богʻлаган. Ундан кейин “Ҳайй ибн Яқзон”ни номаълум бир киши форсчага таржима қилиб, шарҳ ёзган. Бу таржима шарҳнинг бир нусхаси Тошкентда, Оʻзбекистон Фанлар академиясининг Абу Райҳон Беруний номли Шарқшунослик институти китоб фондида ҳам сақланмоқда. 
Оʻрта асрларда файласуфлардан Ибн Туфайл ва Шаҳабуддин Суҳравардийлар Ибн Синонинг бу қиссасидан ижодий фойдаланиб, шу номда тамоман бошқача, оригинал асар яратдилар. Абу Убайд ал-Жузжонийнинг ёзишига қараганда, Ибн Сино бу асарини ҳижрнйиинг 414-йили (милодий 1023) Ҳамадонга яқин боʻлган Фараждан қалъасида тоʻрт ой қамалиб ётган пайтида ёзган. Шайх бу вақтларда 44 ёшларда боʻлган. “Ҳайй ибн Яқзон” қиссасининг тили, стили жуда огʻир, айрим ҳолларда тушуниб боʻлмайдиган иборалар, ортиқча синоним соʻзлар қаторлаштирилиб юборилган боʻлиб, тушуниш ва таржима қилишни анча мушкуллаштиради. Бунинг бир сабаби боʻлиб, албатта, бежиз боʻлмаслиги керак. Ҳатто Ибн Синошунос Гʻарб олимларидан Меҳрен бундай қийин формада фикр юритишни замондош теологлар ҳужумига учрамаслик учун шундай қилган, деб изоҳлайди. “Ибн Сино бу рисолаларини, - деб ёзади Меҳрен, - оʻзининг энг яқин шогирдлари учун ёзган. Бу асарлардан унинг дунёга боʻлган қарашини ҳам билиш мумкин”. “Ҳайй ибн Яқзон” қиссасининг бош қаҳрамони - биринчи шахс Ибн Синонинг оʻзи боʻлса, унинг суҳбатдоши, ҳикоя қилувчи - Ҳайй ибн Яқзон - Уйгʻоқ оʻгʻли Тирик - Ақлдир. Қиссадаги бешта алоқа боʻлими инсондаги бор боʻлган бешта ташқи сезув органи - коʻриш, таъм билиш, ҳидлаш, эшитиш, сезишдир. Булар киши организмида табиатни тушунишда, муносабатда боʻлишда мисоли бир хабарчидир”. 
Ибн Синонинг бу қиссаси коʻп жиҳатдан мажозий, рамзий битилган, кишилар феъл-атворини оʻз ичига қамраб ололган ва ҳаётий гаплардан мулоҳаза юритадиган адабий асар ҳамдир. Мана шу нуқтайи назардан қараганимизда қиссанинг икки планда - ҳам фалсафий, ҳам адабий планда ёзилганлигини коʻрамиз. Дарҳақиқат, Ибн Сино бу асарида ҳам рамз - ишоралар орқали, адабий воситалар ёрдами билан оʻзига туюлган маълум қарашларини баён қилган. 
“Ат-Тайр” – “Қуш асари”. Ибн Синонинг адабий ижодига кирадиган асарларидан бири унинг “Рисолат аттайр” (“Қуш рисоласи”) [5]дир. Бу асар ҳам аслида рамз - ишоралар билан ёзилган боʻлиб, олимнинг жон, ҳақиқат тоʻгʻрисидаги фикр ва гʻояларини билиш учун ҳам аҳамиятга молик. 
Шарқнинг йирик сиймоларидан Фаридиддин Аттор “Мантиқ ут-тайр”, улугʻ Навоий “Лисон ут-тайр” каби асарларини ёзишида Ибн Синонинг шу асари асосий туртки боʻлган дейиш мумкин. “Қуш” ҳақида биринчи оʻлароқ кичик асар ёзган Ибн Синодан соʻнг бу соҳада асар ёзганлар уни янада чуқурроқ, янада кенгроқ боʻлишини таъминладилар. Ибн Синонинг бу асари билан биринчи боʻлиб Умар ибн Саҳлон Совий (1145йилда оʻлган) шугʻулланиб, уни форс тилида шарҳлаган. Ундан кейин Шарқда унга жуда коʻп шарҳлар битилган. Асарнинг номи коʻпинча “Рисолатат-тайр” [1, 62] аталса-да, баъзан “Китоб шабака ва-т-тайр” (“Тузоқ ва қуш китоби”) деб ҳам аталиб келинган. Қорахонийлар сомонийлар сулоласини йиқитгандан соʻнг, Ибн Сино Бухорода туролмай, оʻзига қулайроқ ва тинчроқ деб Хоразмга – Урганчга боради. Коʻп оʻтмай, у ерни кучайиб келаётган Гʻазна ҳукмдори Маҳмуд Гʻазнавий оʻзига боʻйсундиришга уриниб, Хоразмшоҳга тазйиқ қила бошлайди. Буни пайқаган Ибн Сино Хоразмни тарк этиб, Нисо, Абивард, Тус орқали Гургонга келади. Гургонда яна Маҳмуд хавфи тугʻилади. Кейин Рай, Ҳамадонда яшайди, у ерда тоʻрт ой қамалиб чиқади. Кейин Исфаҳонда яшайди. Хуллас, олим бир жойда тинчгина яшай олмай, шаҳарма-шаҳар кезади, бир фитнадан қочиб, иккинчисига учрайди. 
Тарихчиларнинг ёзиб қолдиришига қараганда, ҳатто Ибн Синонинг Хоразмдан қочиб қолганини эшитган Маҳмуд Гʻазнавий унинг расмини ишлатиб, бутун қоʻшни оʻлкаларга тарқатган, қаерда шу расм эгаси коʻринса, тутиб унга юбориш кераклигини тайинлаган. Мана бу ҳолатларнинг ҳаммаси рамзий ишоралар, тамсилий иборалар билан “Қуш” рисоласида оʻз аксини топган. Асардаги тузоқ Маҳмуд Гʻазнавийнинг чангали, қушларнинг бошу қанотларининг озод боʻлиши эса, Хоразмшоҳ даргоҳидан оʻз ихтиёри билан бошқа юртга чиқиши, қушларнинг оёқларида тузоқ қолдиқларининг қолиши ва душманнинг изма-из келишидан қоʻрқув эса, қайси оʻлка, қайси шаҳарга борса, ҳамон муҳайё боʻлиб турган Маҳмуднинг таъқибидир, қушлар учиб оʻтган тогʻ, водийлар Ибн Сино қочиб-кезиб юрган шаҳарлардир. Шу тариқа Ибн Сино бу асарида рамз билан оʻз аҳволига ишора қилган.
“Саломон ва Ибсол” қиссаси. Абу Али ибн Синонинг аввалги икки насрий асари Шарқ ва Гʻарб олимларига маълум боʻлса ҳам, лекин “Саломон ва Ибсол” билан “Юсуф” қиссаси то кейинги вақтларгача коʻпчилик олимларга деярли маълум боʻлмай келди. “Юсуф” қиссаси билан “Саломон ва Ибсол” қиссаларининг бир-бирларига тематик богʻлиқлиги Ибн Сиинонинг  “Хутбайи таслия”сини ташкил қилишга олиб келган эди ва натижада иккаласи бир асар сифатида бир хил саргузаштга дучор боʻлган эди. Шу сабабдан боʻлса керак, булар Ибн Сино Ибсол образида берилган хислатларни инсонларда коʻрмоқчи боʻлади, шунга одамларни даъват қилиб, уни улугʻлайди. Инсоннинг табиатида боʻладиган шаҳвоний ҳислари Саломоннинг хотини образи орқали берилади. Бунда гоʻё истак, яъни хотин ақлни (яъни Ибсолни) эгалламоқчи боʻлади. Лекин ақл унга боʻйсунмайди. Шу жиҳатдан ҳам аллома Насируддин Тусий Ибсолнинг хотиндан оʻзини олиб қочиши, ақлнинг оʻз оламига тортишидир, дейди. “Саломоннинг хотини,- дейди Тусий яна,- нафс билан бирлашиб кетиб, бир шахсга айланган, истак ва гʻазабга тортадиган бадан қувватларига оʻхшатмадир. Хотиннинг Ибсолга боʻлган ишқи эса унинг бошқа қувватларини эгаллагандек, ақлини ҳам эгаллашга боʻлган интилишига оʻхшатмадир”. [4, 94-95] Ибн Сино асрларининг бари маъно мазмунинга бой, шунинг учун ҳам Ибн Сино ёди ҳали-ҳануз ёшлар онгида мужассам. Унинг асарлари маъно-мазмунга бой мерос саналади. Юқоридаги асарлар кетма-кетлиги унинг асарларининг нақадар бугунки кун руҳиятига мос эканлигидан бир роʻё ҳисобланади. 

ХУЛОСА
Абу Али ибн Сино ахлоқ ва таълим-тарбия борасида қуйидаги фикрларни айтиб оʻтган. Жумладан, қаноат деб, оʻзига кифоя қиладиган нарсага эришишга айтилади; буни боʻшашганлик ҳам дейишади. Қаноат камтарлик ва унча-мунча нарсани назарга илмайдиган хислат билан ҳирс оʻртасида боʻлади, деб тасвирлайди. Сабрни эса, инсон бошига тушган алам ва чидаб боʻлмайдиган огʻриқни то енгунга қадар ушлаб туришга айтилади. Кишини қабиҳ ва бемаза ишларга қадам қоʻйишдан тутиб турадиган ва огʻриқни то енгунга қадар ушлаб туришга айтилади.


Кишини қабиҳ ва бемаза ишларга қадам қоʻйишдан тутиб турадиган ва уни яхши хулқ ва ишларга ёʻллашига ҳаё дейилади.
Маълумки Абу Али ибн Сино ҳам бошқа мутафаккирлар каби оʻзининг таълим-тарбияга оид қарашларини махсус рисолаларда талқин этган. Ибн Сино ақлий тарбия турли билимларни оʻрганиш натижасида амалга ошса, ахлоқий тарбия коʻпроқ яхши ахлоқий хисларни машқ, қилдириш, одатлантириш, суҳбат орқали амалга ошади, деб таълим берганлар. Ибн Синонинг тарбиявий қаршларида оила ва оилавий тарбия масалаларига кенг оʻрин берилган. Чунки инсон аввало оилада камолга етади Ибн Сино бутун мусулмон Шарқининг қомусий ақли, жаҳон илми ва маданиятинг энг машҳур намоёндаларидан бири ҳисобланади.
Хулоса қилиб айтганда, Ибн Синонинг таълим-тарбиявий қарашларида инсоннинг ҳам ақлий, ҳам ахлоқиестетик ҳамда жисмоний томондан ривожланиши унинг камолга етишининг асосий мезони сифатида талқин этилган. Ибн Синонинг ахлоқ бобидаги қаршларида эса соф инсоний хислатлар, муносабатлар, одоб-ахлоқ қоидалари меъёрларида оʻз ифодасини топган.

АДАБИЁТЛАР


1. “Оʻзбекистон миллий энциклопедияси”. Давлат илмий нашриёти 2015й. 62 бет.
2. Ш.Шомуҳамедов ва бошқ.Саломон ва Ибсол: Шерлар, қиссалар. –Т., “Адабиёт ва санъат”,1980. -132 бет.
3. Нишонова К. Педагогика тарихи. –Т., 2005. 99-102 бет.
4. Нишонова С., Ҳошимов К. Педагогика тарихи. -Т., 1996. 94-95 бет.
5. ҳттп://н.зиёуз.cом/портал-ҳақида/харита/ҳикматлар/абу-али-ибн-сино-ахлоқ-талим-тарбия-ҳақида.
6. ҳттпс://архив.уз/ру/доcументс/слайдлар/педагогик-психология/абу-али-ибн-синонинг-та-лимий-қарашлари. 
Download 54.52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling