Мавзу: Инсон Ресурслари”Тушинчасининг Назарий-Метадологик Асослари


Download 100.5 Kb.
Sana20.12.2022
Hajmi100.5 Kb.
#1040595
Bog'liq
Мавзу ИНСОН РЕСУРСЛАРИ

 Мавзу: “Инсон ресурслари” тушунчасининг назарий-методологик асослари

  •  Мавзу: “Инсон ресурслари” тушунчасининг назарий-методологик асослари
          • РЕЖА:
  • 1 “Инсон ресурслари” тушунчасининг мазмун-моҳияти.
  • 2 Инсон ресурслари тушунчасининг мультидисциплинар таҳлили.
  • 3 Инсон ресурсларини илмий ўрганилишида социологик назариялар ва ёндашувлар.
  • Инсон ресурсларини бошқаришнинг умумий мақсади ташкилот стратегияси, самара ва самарадорликни қўллаб қувватлаш ҳамда ўзгаришларга мослашиш бўлса, хусусий мақсадлари персонални ўқитиш ва ривожлантириш, маҳсулдорликни кўтариш, кадрлар қўнимсизлигини қисқартиришдан иборат. “Персонал – муассаса, корхона, фирманинг шахсий таркиби бўлиб, улар бажариладиган иш хусусиятларига кўра, бошқариш персонали, хизмат кўрсатиш соҳаси персоналига бўлинади4
  • Бутунжаҳон банкининг нашрларида “Инсон ресурслари” мамлакат меҳнат ресурслари ва инсон капиталини ташкил этувчи инсонларнинг меҳнат фаолияти билан қўшаётган ҳиссасини қадриятли йиғинди сифатида таърифланади. Инновацион хусусиятга эга ижтимоий-иқтисодий тараққиёт сифатли инсон капитали бўлсагина амалга ошиши мумкин. Шу маънода ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиёти инновацияларни яратиш ва оммалаштиришга қодир бўлган юқори малакали, интеллектуал салоҳиятли, махсус билим ва кўп қиррали ижодкор шахслар доимий ўзгарувчан технологик оламда актуал саналади
  • Инсон ресурслари - кўп қиррали, жамиятнинг билвосита ривожланиш мақсадларига қаратилган ишлаб чиқариш кучларининг, демографик вазият, мамлакатнинг иқтисодий ҳолати, аҳоли бандлиги билан белгиланади. Бу маънода инсон ресурслари мамлакатнинг нафақат иқтисодий ва ижтимоий тараққиётини етакчи омили балки. Ҳар қандай ташкилотнинг бош бойлиги саналади. Улар касбий-малакавий ва психофизиологик хусусиятларнинг интеграциялашуви асосида капиталлаштириш ва креативликка эришади6
  • Ташкилотлар менежменти ва инсон ресурсларини бошқариш бу ташкилий ҳулқ атворнинг асосий компонентларини ҳосил қилади. бунда иқисодий йўналтирилган инсон модели (homo economicus)дан ижодий йўналтирилган инсон (homo creativus)га ўтиш содир бўлаётганлигини таъкидлайди. Демак, билимга асосланган иқтисодиётни яратиш, бунда инсоннинг асосий яратувчилик фаолияти тараққиётни таъминловчи омил сифатида олинади. Иқтисодий ривожланган давлатларда айнан инсон салоҳиятининг ўсиши меҳнат самарадорлигини таъминловчи бош омил ролини ўтайди. Бу амалда инсон салоҳиятини тўпланиши ва ундан самарали фойдаланиш учун шарт шароит яратилган ҳар бир ташкилотнинг иқтисодий муваффақиятни таъминланиши кафолатлайди.

Download 100.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling