Mavzu: Islom dini iqtisodiy g`oyalari. Uyg`onish davrida O`rta Osiyodagi iqtisodiy g`oyalar


Download 231.9 Kb.
bet1/3
Sana03.02.2023
Hajmi231.9 Kb.
#1150355
  1   2   3
Bog'liq
2-mavzu (2)

mavzu: Islom dini iqtisodiy g`oyalari. Uyg`onish davrida O`rta Osiyodagi iqtisodiy g`oyalar.


1. «Qur'oni Karim» iqtisodiy qadriyatlari.
  • «Xadislar»dagi iqtisodiy qadriyatlar.

  • 3. «Muxtasar» asarining iqtisodiy g`oyalari.
    4. Abu Nasr Farobiyning iqtisodiy g`oyalari.
    Abu Ali ibn Sinoning iqtisodiy g`oyalari.
    5. Abu Rayhon Bеruniyning iqtisodiy ixtirosi.
    Yusuf Xos Xojibning iqtisodiy g`oyalari.

Илк феодал муносабатлар ва шу даврдаги иктисодий гояларнинг асоси Куръони Каримда (арабча кироат, яъни укиш) акс этган (7-8 асрлар). 6 асрнинг охири-7 асрнинг бошларнда Арабистонда феодал муносабатларнинг шаклланиши туфайли ягона давлат барпо этишга даъват кучайди. Бу Харакат сўнгги дин — Исломда уз аксини топди. Ислом таълимоти пайғамбаримиз Мухаммад алайхиссаломга Оллох таоло томонидан нозил килинган Куръони Каримда мужассамланган. Ягона тўғри дин бўлган Исломдаги йўл-йўриклар хаётнинг барча сохаларини камраб олган бўлиб, шу жумладан, иқгисодиётга доир масалаларга хам кенг ўрин берилган
Куръони Каримдаги асосий гоялардан бири барча мусулмонларнинг кардошлиги бўлиб, араб қабилалари шу байрок, атрофида бирлашди. Халол меҳнат, деҳкон, хунармандлар меҳнати улуғланди, барча бойлик шу асосда пайдо булиши уқтирилди. Бу мукаддас китобда Оллоҳ таоло савдога катта аҳамият берган, судхўрликни, яъни рибоъ (судхўрлик фоизи)ни ҳаром қилган,мулкнинг мукаддаслигини, бировнинг мулкига хиёнат ва ҳатто ҳасад килишни катта гуноҳ деган. Исломда жамиятнинг тенгсизлиги тақдири азалдан деб тан олинади, аммо халоллик ва тўғриликка буюрилади ва ёлгон ишлатиш, ўғрилик, меҳнатсиз даромад топиш ман килинади.
Оллох таолонинг Куръони Каримда қарз олиш ва бериш, меросни тақсимлаш (4-сура, 8- оят), етим-есирларга мурувват, хайр-эҳсон килиш {3-сура, 128-оят) ҳақидаги ояти карималаридан келиб чикадиган ғоялар ҳамда солик, турлари ва микдори ҳам катта аҳамият касб эгади.
Ислом ақидасида исрофгарчиликка карши кураш Куръони Каримдаги «Енглар, ичипглар, ҳадя қилинглар, аммо исроф қилманглар» деган оятлар асосида олиб борилади (бу хозирги даврда энг актуал масалага айланган). «Дарё бўйида таҳорат қилсаларингиз ҳам сувни исроф қилманглар» каби хадислар айнан ҳозирги замон иқтисодиёти ва экологияси учун ниҳоятда аҳамиятли.Ислом хукукшунослигида фойда микдори 10 фоиз қилиб белгиланган (буни бошка фикрлар билан солиштиринг).
Шарк, иқтисодий тафаккурининг ривожланишида араб мутафаккири Ибн Халдун Абдураҳмон Абу Зайд (1332-1406)нинг ҳиссаси бениҳоя катта ( Тунисда туғилган, Фес султонида хаттот-котиб бўлган).
1382 йили Қохирага келиб мударрислик қилган, кейинрок Кози бўлган.
Асосий асари «Китоб-ул-ибар» («Ибратли мисоллар китоби», 1370 й.). У биринчилардан бўлиб тарихий-ижтимоий тараққиётнинг моддий тамойилларга асосланиши ҳакида фикр юритди, Ғарб олимлари Макиавелли, Монтескега катга таъсир курсатди. Олимнинг концепцияси «ижтимоий табиат»га яқин, жамият ривожи (эволяцияси) оддийликдан цивилизация саридир. Ибн Халдуннинг бу асаридан таржима «Ижтимоий фикр» журналининг 1998 йил 1-сонида (158-165-бетлар) келтирилади. Асарнинг «Китоби аввал» қисмида «инсон. Жамоасининг фарқли томонларини: шоҳлик ҳокимияти, одамларнинг даромадлари.»ни ўрганиш асосий вазифа қилиб қўйилган
Олим: «Инсонга хос булган жиҳатларга яшаш учун маблағ, нарса топишга интилиш, бу учун меҳнат қилиш зарурияти хам киради», деб ёзади. Давлатнинг яшаш давр ва босқичлари келтирилади, у бешга булинади ва ниҳоятда ибратлидир. Меҳнат қилинмаса «бозор муносабати ҳам бархам топади». «Давлатнинг кучи ва кудрати, аҳолининг сони бойлик ва фаровонликка боғлиқдир», деб ёзади олим. Соликлар зарурлиги уқтирилади, соликлар яна аҳолининг ўзига қайтиб келади. «Ахолининг бойлик манбаини бозор ва савдо муносабатлари ташкил этади», деганда олим худди бугунги иқтисодий ғояни қўллаб-кувватлайди. Меркантилистик ғоя классик мактаб фикрлари билан тўлдирилади. «Савдогар молига нарх қўйишда барча сарф-харажатларни хисоблаб нарх ёзади».
Солиқларни фақат давлат, айрим хукмдорлар фойдасига йиғиш жамият таназзулга олиб келиши айтилади. Ибн Халлун дастлаб биргаликда «ишлаб чиқариш» фаолиятига катта эътибор берди, жамият моддий кийматлар «ишлаб чиқарувчилар» жамоасидан иборат дейди.
У «Одамнннг келиб чиқишида меҳнатнинг ўрнини очиб беришга харакат қилган. Хунармандчилик, фан ва санъатнинг ривожи бевосита «мехнат унумдорлигининг ўсиши» билан боглик дейди. «Оддий» ва «мураккаб» меҳнат фарқланган, меҳнат булмаса, буюм ҳам булмас эди, деган мухим хулоса чикарилади.
Олим фикрларида «зарурий» ва «қўшимча маҳсулот», «зарурий ва қўшимча меҳнат» тушунчалари фарқланади. У «товарнинг истеъмол қиймати» ва «қиймат» тушунчаларини таърифлади. Замон ва маконда уз замондошларидан анча илгари бу ғояларни берди.« Олди-сотди битими асосида тенг айирбошлаш қоидасига амал қилиниши керак, бунда сарфлапган меҳнатнинг тенг ярми айирбошланади», «агар бу хунармандчилик маҳсули бўлса, унга сарфланган меҳнатига тенг», «даромад қиймати эса сарфланган мехнат ушбу буюмнинг бошқа буюмлар ичида тутган урни ва унинг одамларга зарурлиги билан белгиланади». Бунда товарларни тенглаштириш меҳнатни тенглаштириш шаклида юзага чикди, яъни мехнатнинг роли ва товарнинг фойдалилиги ҳам хисобга олинмокда.
Бундан деярли 600 йил аввал бозор тушунчасига изох берилади.

Download 231.9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling