Мавзу. Истеъмолчи танлови назарияси режа


Download 7.71 Kb.
Sana31.01.2024
Hajmi7.71 Kb.
#1829282
Bog'liq
ИСТЕЪМОЛЧИ ТАНЛОВИ НАЗАРИЯСИ(1)


МАВЗУ. ИСТЕЪМОЛЧИ ТАНЛОВИ НАЗАРИЯСИ
Режа:
6.1. Индивидуал (якка) талаб ва бозор талаби.
6.2. Истеъмолчининг мувозанатлик шарти.
Истеъмолчи танлови. Бозор талаби шаклланишининг асоси шахсий ёки индивидуал талабдир, яъни бозорда алоҳида олинган истеъмолчининг талаби, ҳар бир шахс ўзининг физиологик эҳтиёжларини қондириш учун қандайдир маҳсулотдан, қанчадир сотиб олиши лозим бўлади, сотиб олиш учун унинг маълум миқдорда маблағи бўлиши керак. Истеъмолчининг маблағи эса, биламизки, чегараланган. У ҳар доим сотиб олиш жараёнида танлов олдида туради: қайси маҳсулотдан қанча миқдорда олиши керак. Истеъмолчи бирор товар турини сотиб олиш юзасидан қарор қабул қилишда мавжуд имконият доирасида максимал даражада ўз эҳтиёжини қондиришга, турмуш фаровонлиги даражасини кўтаришга ҳаракат қилади. Унинг ушбу эҳтиёжни қондириш даражаси ёки турмуш фаровонлиги даражаси нафлик (полезность) дейилади
Неъматнинг нафлиги (фойдалилик даражаси)- унинг инсон эҳтиёжини қондира олиш хусусиятидир. Истеъмол назариясида неъмат бу – истеъмолчининг чексиз эҳтиёжини қондира оладиган ҳар қандай истеъмол объектидир. Кўп ҳолларда неъматлар якка тартибда эмас, балки мажмуавий тартибда ёки «корзина» (“саватча”) шаклида истеъмол қилинади.
Истеъмол назарияси қуйидаги тамойилларга асосланади:
  • Истеъмолчилар барча неъматларни классификация қилади ва бир-бири билан солиштира олади.
  • Истеъмолчи хоҳиши транзитивдир (мутаносиб).
  • Тўйинмаслик.

Нафлик (фойдалилик) функцияси. Австрия иқтисодчилар мактаби намоёндалари К.Менгер, Е.Бем-Баверк, Ф.Визерлар биринчилар қаторида бозорда талаб билан нарх, товар заҳираси ва унинг миқдори ўртасидаги боғлиқликни ўрнатишга уринганлар. Уларнинг фикрича, чегараланган ресурслар шароитида, неъматларнинг мавжуд ҳажми нархга таъсир қилувчи муҳим омиллардан бири ҳисобланади. Улар кетма-кет истеъмол қилинадиган, бирор-бир неъматнинг нафи (фойдалилиги) камайиш хусусиятига эга эканлиги тўғрисидаги қонуниятни аниқлашди. Масалан, чанқаган инсон бир стакан минерал сувни зўр хоҳиш билан ичади, иккинчи стакан сув унга биринчи стакан сувдай нафлик бермайди, учинчиси – иккинчисига нисбатан камроқ нафлик беради ва ҳоказо. Бу ҳолат охирги стакан сув берадиган нафлик нолга тенг бўлгунча давом этади
Истеъмолчи ҳатти-ҳаракатини аниқроқ таҳлил қилиш учун нафлик функциясидан фойдаланамиз. Нафлик функцияси - истеъмолчининг истеъмол қиладиган неъматлар ҳажми билан унинг ушбу неъматларни истеъмол қилиши натижасида оладиган нафлик даражасини ифодалайди.
Бефарқлик эгри чизиғи истеъмолни бир хил даражада қондирувчи яроқли, фойдали товар танловлари йиғиндисини ташкил этади ёки истеъмолчи учун бир хил наф берувчи неъматлар комбинацияларини ифодалайди
Бюджет чизиғи. Юқоридагилардан келиб чиқадики, бефарқлик эгри чизиқлари бир неъмат билан иккинчи неъматни алмаштириш мумкинлигини кўрсатади, холос. Лекин, улар истеъмолчи учун қайси товарлар мажмуаси кўпроқ нафлироқ эканлигини кўрсата олмайди. Бундай масалани бюджет чизиғи ёрдамида ечишимиз мумкин. Бюджет чегараси товарлар нархига ва истеъмолчининг даромадига асосланади ва у мавжуд пул маблағларида қандай истеъмол товарлар мажмуасини сотиб олиш мумкинлигини кўрсатади
Download 7.71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling