Мавзу: ix-xiiасрлардаги ўрта осиё мутафаккирларининг иқтисодий ғоялари
Download 328.11 Kb.
|
3 мавзу ўрта аср иқт қарашлари меркантализм (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Абу Райҳон Беруний Муҳаммад ибн Аҳмад Абу Райҳон Беруний Муҳаммад ибн Аҳмад
Форобий Платонга ўхшаб идеал тузум тўғрисида фикр юритди. У келажак ҳақида ўйлаб, бахтга еришишнинг зарур ва бирламчи шартини ташкил етувчи ўзаро ёрдам ва дўстлик туфайли бўладиган шаҳарни идеал шаҳар деб ҳисоблаган; ер юзида барча халқларнинг ўзаро ёрдами асосида бир бутун ягона жамият қуриш мумкинлиги тўғрисида, маҳсулотларни адолатли тақсимлаш ҳақида фикрлар билдирган.
Абу Райҳон Беруний Муҳаммад ибн Аҳмад Абу Райҳон Беруний Муҳаммад ибн Аҳмад (4-сентабр, 973, Кат, Хоразм, — 11-декабр, 1048, Газна) — ХI аср қомусий олими. Беруний жуда ёшлигидан илм ва фанга қизиқади. У севган фанлар — астрономия, математика, геодезия, география ва минералогия бўлган. Берунийнинг математикага ва фаннинг бошқа соҳаларига қўшган ҳиссасини ёзиб қолдирган 100 дан ортиқ асаридан ҳам кўриш мумкин. Улардан энг йириклари — „Ҳиндистон“, „Ёдгорликлар“, „Қонуни Масъудий“, „Геодезия“, „Минералогия“ ва „Астрономия“. Қолганларини қуйидагича тақсимлаш мумкин: математикага доирлари — 22 та; астрономик асбоблар ҳақида — 10 та; астрологиклари — 21 та; турли фанлар (физика, минералогия, адабиёт, тарих ва бошқалар) — 38 та; турли тиллардан таржима асарлар — 21 та. Берунийнинг бу асарларидан атиги 30 га яқини бизнинг кунларгача етиб келган. 995-йилгача у астрономия, география, геодезия амалий масалаларини ҳал етиш билан бирга ер ва осмон глобусини ясади ҳамда астрономияга оид бир неча китоблар ёзди. Олимнинг ана шундай асарларидан бири „Геодезия“ 1025-йилда ёзиб тугатилган. Бу асар „шаҳарлар орасидаги масофаларни аниқлаш учун жойларнинг чегараларини белгилаш“га доирдир. Китобнинг 4-боби охирида Беруний ер айланасининг катталигини ўлчаш ҳақида фикр юритган. Қадимдан инсонлар ернинг шакли ва катталигини билишга қизиққанлар ва турли халқлар ер шаклини турлича тасаввур қилишган. Милоддан аввал ўтган Пифагор, Арасту, Архимед, Ератосфен каби буюк олимлар ер думалоқ ва шар шаклида деган фикрни айтганлар.
Download 328.11 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling