Мавзу: ix-xiiасрлардаги ўрта осиё мутафаккирларининг иқтисодий ғоялари


Низомулмулк (1017, Тус - 1092, Наҳованд)


Download 328.11 Kb.
bet7/12
Sana25.10.2023
Hajmi328.11 Kb.
#1721414
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
3 мавзу ўрта аср иқт қарашлари меркантализм (1)

Низомулмулк (1017, Тус - 1092, Наҳованд)

  • Низомулмулк (1017, Тус - 1092, Наҳованд) — Салжуқийлар давлати арбоби Абу Али ал-Ҳасан ибн Али ибн Ишоқ ат-Тусийнинг унвони, «Низомулмулк», яъни мулкнинг низоми, тартиби номи билан шуҳрат қозонган. Нишопур ва Марвда ўқиб, вояга етгач, Балхга бориб, Али ибн Шодон хизматига киради. Салжуқийлар шоҳи Алп Арслон саройида вазирлик мансабигача кўтарилади. 1072 йили Алп Арслон ўлдирилгач, унинг ўғли, 17 ёшлик Маликшоҳ (1072-1092 йиллар) саройида Низомулмулк вазирлик қилиб, қарийб давлатнинг ҳамма ишларини ўзи олиб борган. Низомулмулк мамлакатда йирик мулкдорлар ва қабила бошлиқларининг айирмачилик (сепаратистик) ҳаракатларига қарши курашиб, давлатни бошқариш ишларини марказлаштириш сиёсатини ўтказган. 1067 йили Бағдодда «Низомия» ақоид ва ҳуқуқ мадрасасини қурдиради. 1091 йили «Сиёсатнома» («Сияр улмулук») асарини ёзади. Унда давлат бошқарувига алоқадор қарийб ҳамма қоида ва қонунлар, усул ва воситалар, қози ва қозихона ишлари, қўшин ва сарбозлар, хизматчи ва шахсий сарбозлар масалалари, саройдаги соқчилару посбонлар вазифалари, уларнинг маошлари, почта ва айғоқчилик (разведка) ишлари, уларнинг моддий жиҳатлари, ҳатто шоҳнинг оилавий ишлари, солиқ ва ҳирож, закот ва вақф масалалари ҳам ўрин олган.

Низомулмулкнинг "Сиёсатнома" ёки "Сияр ул-мулук" асари салжуқийлар сулоласининг давлат бошқаруви соҳасидаги сиёсий дастури сифатида эътиборга сазовор манба бўлиб, у ўзбек миллий давлатчилиги тарихида ҳам алоҳида қийматга эгадир

  • Асарда учрайдиган тарихий-фалсафий ва давлат бошқарувига оид маълумотларни қуйидаги гуруҳларга ажратиш мумкин:
  • - сиёсий тарихга оид маълумотлар
  • - ижтимоий-иқтисодий ҳаётга доир маълумотлар;
  • - маънавий ҳаётга тегишли маълумотлар;
  • - ислом мазҳаблари ўртасидаги курашлар тарихига оид маълумотлар;
  • - бошқарувнинг диний ва дунёвий тамойиллари;
  • - сиёсат фалсафаси, ўзини ўзи бошқарув институтлари.

1

  • Қонун устуворлигининг сиёсий-амалий жиҳатлари қонунларнинг подшоҳ ва султонлар томонидан қабул қилиниши сиёсий фаолият бўлиб, улар халқ (раият) ҳаёти билан боғлиқ.

  • Download 328.11 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling