Мавзу: Жиноят объекти. Жиноятнинг объектив томони


Download 256.5 Kb.
bet10/16
Sana23.12.2022
Hajmi256.5 Kb.
#1048279
TuriКодекс
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   16
Bog'liq
3 мавзу Жиноятнинг объекти Жиноятнинг объектив томони 1

Ижтимоий хавфли оқибат – жиноят содир этилиши натижасида етказилган зарар. Зарар моддий (мулкий, жисмоний, иқтисодий, экологик) ёки номоддий (сиёсий, маънавий зиён) кўринишда бўлиши мумкин.
Айрим жиноят таркибларида ижтимоий хавфли оқибат диспозитсияда тўғридан-тўғри кўрсатилган бўлади. Бундай жиноят моддий таркибли жиноят ҳисобланади. Диспозитсияда назарда тутилган оқибатнинг юз бермаганлиги қилмишни жиноят сифатида баҳолашни инкор этади. Бошқа жиноят таркибларида (ЖКнинг 139-моддаси) оқибат тўғридан тўғри кўрсатилмайди, бундай жиноят формал таркибли жиноят ҳисобланади. Формал таркибли жиноятларда зарар етказиш мумкинлиги кўрсатилиши ҳоллари ҳам учрайди. (ЖКнинг 1929-моддаси – тижорат ташкилоти мансабдор шахсини пора эвазига оғдириб олиш, мулкдор манфаатига зарар етказиши мумкин). Баъзида оқибат квалификатсия қилиш шарти сифатида ҳам учрайди. Масалан, ЖК 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш)да оқибатнинг учта шакли назарда тутилган: 1) ўртача оғир ёки оғир тан жароҳати, 2) жабрланувчининг ўлими, 3) одамлар ўлими.
Бошқа ҳолларда оқибат оғирлаштирувчи ҳолат сифатида (ЖКнинг 56-моддаси, биринчи қисми, “з” банди – оғир оқибатларга сабаб бўлиши) кўрилиб, қилмишни квалификатсия қилишга таъсир этмасдан жазо чорасини танлашда аҳамиятга эга бўлади.
Қилмиш ва унинг натижасида юз берадиган оқибат сабабий боғланиш воситасида ўзаро боғланади. Сабабий боғланиш тўғри ва бевосита бўлиши мумкин. Бу шуни англатадики, бунда қилмиш ва унинг натижасида юз берган оқибат ўртасида оқибатга таъсир этувчи оралиқ ҳодисалар мавжуд эмас. Масалан, ҳаёт учун хавфли тан жароҳатидан кейин келиб чиқадиган ўлим нотўғри ёки кўрсатилмаган тиббий ёрдам натижаси бўлиши мумкин. Мазкур вазиятда жароҳат билан ўлим ўртасида тўғри ва бевосита сабабий боғланиш мавжуд эмас, ёки жароҳат билан ўлим ўртасида бошқа оралиқ ҳодиса юз берганки, бу жароҳатдан кейинги ўлимга сабаб бўлган. Шунинг билан бирга, ҳар қандай ҳолатда ўлим юз бериш вақти аҳамиятга эга эмас. Асосийси – бу ўлимнинг сабабини аниқлаш: ўлим айнан жароҳат натижасида келиб чиқдими ёки нотўғри кўрсатилган тиббий ёрдам натижасими?
Сабабий боғланиш, моҳиятига кўра бир ҳодисанинг бошқа бир ҳодисага олиб келиш заруриятини ўрганади. Мазкур зарурият оқибат сабабининг ажралмас қисмидир. Айнан икки ҳодиса ўртасидаги сабабий боғланиш бири бошқасини тақозо қилган ҳодисалар учун хосдир.
Сабабий боғланиш тўғрисидаги масалани ҳал этишда шахснинг қилмиши келиб чиққан оқибатнинг шартими, деган савол қўйилади. Жавоб ижобий бўлганда шахснинг қилмиши ва унинг натижасида юз берган оқибат ўртасидаги сабабий боғланиш ўрнатилган ҳисобланади. Бунда шахснинг қилмиши оқибат юз беришида кам рол ўйнаган бўлса, оқибат шахснинг қилмиши туфайлигина юз берган бўлса, оқибат табиат кучлари ёки бошқа шахслар ҳаракатлари натижасида юз берганлиги инобатга олинади.
Сабабий боғланиш вақт мезонидаги жараён бўлиб, ундаги асосий шарт қилмишнинг оқибатдан олдин юз берганлигидир.
Жиноятнинг обектив томони содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик хусусиятини ҳам кўрсатиб беради.
Ҳаракат (ҳаракатсизлик)нинг ижтимоий хавфлилик даражаси, жиноий оқибат, содир этиш усули ва шароити, яъни жиноят таркибининг обектив томон белгилари ҳисобга олинган ҳолда жиноий жазонинг тури ва миқдори белгиланади.
Обектив томон жиноят таркибини ташкил этувчи муҳим элемент бўлиб, у жиноий тажовузнинг ташқи белгиларини ифодалайди. Шундай қилиб, обектив томон, моҳиятига кўра, жиноят таркиби тузилишида асос вазифасини ўтайди ҳамда бир жиноят таркибини бошқасидан фарқлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ЖК Махсус қисми моддалари диспозитсиясида акс этади. Айниқса, бу моддий ва формал таркибли жиноят таркибларини фарқлашга хизмат қилади.
Таъкидлаш лозимки, моддий таркиб ижтимоий хавфли оқибатнинг юз бериши билан характерланади. Шунга кўра, у жиноятнинг обектив томони моддий таркибли жиноятларда оқибатга сабаб бўлган ҳоллардагина жиноий жавобгарликка сазовор бўлади. Бундан хулоса қилиш мумкинки, моддий таркибли жиноятларда фақат обектив томон белгилари асосий рол ўйнамасдан, унинг факултатив белгилари – негатив оқибат, зарар ҳам инобатга олинади. Бунга мисол тариқасида, қотиллик жиноятини келтириш мумкин. Бунда жабрланувчининг ўлими муҳим аҳамият касб этади. Ўлимнинг юз бериши факти бўлгандагина, ижтимоий хавфли қилмиш мавжудлиги хусусида сўз юритилади.
Формал таркибли жиноят таркибларида ижтимоий хавфли қилмиш муҳим аҳамият касб этади. Жиноятнинг формал таркиби – бу ижтимоий хавфли қилмиш амалга оширилган пайтданоқ қилмиш тугалланган деб ҳисобланишидир. Қайд этиш керакки, бу вазиятда оқибат юз бериши талаб қилинмайди ҳамда бу қилмишни квалификация қилиш учун шарт ҳам эмас. Айрим олимлар формал таркибли жиноятларда қилмиш амалга оширилиш билан жиноятнинг тамом бўлишини хато деб ҳисоблайди. Бу мақсадга мувофиқ эмас. Бундай қилмишларда оқибат мавжуд бўлмаса-да, у узоқ йиллар давомида шаклланган жамиятнинг маънавий қиёфасига зарар етказади. Қўшимча тариқасида формал таркибли жиноятнинг обектив томони тўла бажарилади, Шунинг учун ҳам уни тамом бўлган деб ҳисоблаш мантиқан тўғри4.
Ўзбекистон Республикаси ЖКда формал таркибли жиноятлар моддий таркибли жиноятларга қараганда кўплигини инобатга олган ҳолда бу турдаги жиноятлар учун хос бўлган асосий белгиларни ажратиб кўрсатиш лозим. Таъкидлаш керакки, жиноят-ҳуқуқий нормаларда оқибатнинг юз бериши шарт қилинган ва бундай шарт бўлмаган ҳоллар мавжуд. Шу йўл билан қонун чиқарувчи муайян ҳаётий вазиятларда жиноятнинг бир неча таркиблари мавжуд бўлишига йўл қўймоқда. Бундан хулоса қилиш мумкинки, жиноятнинг формал таркибида қуйидаги асосий белгилар мавжуд:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling