Мавзу: Жиноят объекти. Жиноятнинг объектив томони


) Жиноят обектив томонининг белгилари


Download 256.5 Kb.
bet9/16
Sana23.12.2022
Hajmi256.5 Kb.
#1048279
TuriКодекс
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   16
Bog'liq
3 мавзу Жиноятнинг объекти Жиноятнинг объектив томони 1

5.) Жиноят обектив томонининг белгилари

Жиноят ҳуқуқининг бошқа институтлари сингари жиноятнинг обектив томони бир неча белгиларга эгалиги билан характерланади. Амалдаги жиноят қонунчилигини таҳлил қилиш жиноят таркибининг обектив томонига унинг қуйидаги белгилари хослигини кўрсатади: ижтимоий хавфли қилмиш – ҳаракат ёки ҳаракатсизлик; жиноий оқибат; қилмиш ва оқибат ўртасидаги сабабий боғланиш; жиноят содир этиш вақти; жиноят содир этиш жойи; жиноят содир этиш шароити; жиноят содир этиш қуроли ва воситаси3. Кўрсатиб ўтилган белгилар зарурий ва факултатив белгиларга бўлинади.


Зарурий белгилар жиноят таркибининг барча турларига хос. Моддий таркибли жиноятларда зарурий белги ижтимоий хавфли қилмиш, оқибат, қилмиш ва оқибат ўртасидаги сабабий боғланиш. Формал ва кесик таркибли жиноятларда фақатгина қилмиш зарурий белги саналади.
Факултатив белгилар жиноят ҳуқуқининг умумий қоидасига кўра қилмишни квалификация қилишга таъсир этмайди. Шунга қарамай улар жиноят обектив томони тузилишида иштирок этади (вақт, жой, шароит, жиноят содир этиш усули ва воситаси).

Кўрсатилган белгиларнинг ҳар бирини алоҳида кўриб чиқамиз.


Ижтимоий хавфли (жиноий) қилмиш – бу жиноят қонуни билан қўриқланадиган муносабатларга тажовуз. Ижтимоий хавфли қилмиш ҳаракат – фаол хулқ-атвор, ҳаракатсизлик – керакли ҳаракатни амалга оширмаслик шаклида бўлиши мумкин. Айрим жиноятлар ҳаракат билан ҳам, ҳаракатсизлик билан ҳам содир этилиши мумкин. Масалан, босқинчилик жинояти (ЖКнинг 164-моддаси) ҳаракат билан содир этилади, ўзганинг мулкига ҳужум қилиш билан талон-торож қилинади. Баъзан, бир жиноят таркибида ҳар икки шакл кузатилиши мумкин. Масалан, дезертирлик жинояти (ЖКнинг 288-моддаси) айбдор хизмат жойини ўзбошимчалик билан ташлаб кетиши ёки хизмат жойига етиб келмаслиги мумкин.
Қайд этиш лозимки, жиноий ғайриҳуқуқий ҳаракат шахснинг онгли, иродавий, фаол ижтимоий хавфли хулқ-атворидир. Хулқ-атворнинг фаоллиги деганда айнан жиноят обектга турли йўллар билан таъсир этишда у ёки бу жисмоний ҳаракатни амалга ошириш тушунилади.
Жиноий ҳаракатсизликни жавобгарликка тортиш учун унда икки шарт мавжуд бўлиши лозим.
Субектив шарт шуки, унда шахс ўзининг муайян ҳаракатсизлиги зарар етказиши мумкинлигини тушунишидир. Шахснинг ғайриихтиёрий ҳаракатлари жиноят сифатида баҳоланмайди. Масалан, йиқилиб тушаётган шахс бошқа бир шахсни ушлаб қолиш илинжида қилган ҳаракати туфайли иккинчи шахснинг ҳам йиқилиши натижасида юз берган оқибат учун жиноий жавобгарлик келиб чиқмайди.
Обектив шарт муайян ҳаракатни амалга оширишга масъул, уни амалга оширишнинг реал имкониятига эга шахсга хосдир. Муайян ҳаракатни амалга ошириш қуйидаги асосларга кўра бўлиши мумкин:
– қонун талаби билан. Бу жиноят қонуни (ЖКнинг 241-моддаси – жиноят ҳақида хабар бермаслик) ёки бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжат бўлиши мумкин. Масалан, “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Қонунда белгиланган ички ишлар органлари ходимларининг жиноятларни олдини олиш мажбуриятининг бажарилмаслиги мансабга совуққонлик билан қараш (ЖКнинг 207-моддаси) деб баҳоланиши мумкин;
– суднинг қарори билан. Масалан, суднинг қарори билан фарзанд таъминоти учун ота-онанинг маблағ ажратиши белгиланади. Мазкур мажбуриятни бажармаслик ЖКнинг 122-моддаси билан жавобгарликка тортишга сабаб бўлади;
– касбий (мансаб) мажбуриятлари туфайли. Масалан, корхона бош муҳандиси иш жараёнидаги техника хавфсизлиги учун масъул. Унинг ўз мажбуриятини лозим даражада бажармаслиги ЖКнинг 257-моддаси билан жавобгарликка тортишга сабаб бўлади;
– айбдорнинг ҳаракатлари туфайли. Масалан, пиёдага шикаст етказган автомобил ҳайдовчиси унга зарур ёрдамни кўрсатишга мажбур, акс ҳолда ЖКнинг 117-моддаси 1-қисми билан жавобгарликка тортишга сабаб бўлади.

Download 256.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling