Мавзу: Жиноят объекти. Жиноятнинг объектив томони


Download 256.5 Kb.
bet1/16
Sana23.12.2022
Hajmi256.5 Kb.
#1048279
TuriКодекс
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
3 мавзу Жиноятнинг объекти Жиноятнинг объектив томони 1

Мавзу: Жиноят объекти. Жиноятнинг объектив томони


Маъруза: 2 соат


Амалий: 4 соат

1.Жиноят объекти тушунчаси ва мазмуни.


2.Жиноят объектининг турлари.
3.Жиноят предмети тушунчаси ва ахамяти.
4.Жиноят объектив томони тушунчаси.
5.Жиноят объектив томонининг белгилари.
6.Жиноят объектив томонининг аҳамияти.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 2-моддасида жиноят қонунининг вазифалари белгиланган. Ушбу вазифаларга шахсни, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини, жамият ва давлат манфаатларини, мулкни, табиий муҳитни, тинчликни, инсоният хавфсизлиги ни жиноий тажовузлардан қўриқлаш, шунингдек жиноятларнинг олдини олиш, фуқароларни республика Конституцияси ва қонунларига риоя қилиш руҳида тарбиялаш киради. Кўриниб турибдики, мазкур модда жамиятни жиноят қонуни орқали муҳофаза қилиш мақсадида бирмунча ижтимоий хавфли қилмишлар рўйхатини ўз ичига қамраб олган. Жиноят ҳуқуқида жиноят қонуни билан қўриқланадиган ижтимоий муносабатлар жиноят объекти ҳисобланади. Жиноят объекти Жиноят ҳуқуқи фанининг Умумий қисмида жиноят таркибининг бир элементи сифатида, Махсус қисмида эса муайян жиноят таркибининг зарурий элементи сифатида ўрганилади. Обектнинг белгиларини тадқиқ этиш жиноят қонунчилигини қўллаш амалиётида муҳим аҳамият касб этади.
ЖКнинг 2-моддасида ижтимоий муносабатларнинг аҳамияти жиҳатдан кетма-кетликдаги рўйхати келтирилган. Бу қонун чиқарувчи шахс, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари давлат манфаатлари ёки хусусий мулк дахлсизлиги институтидан устуворлигига эътибор қаратганлиги ҳақида хулоса қилиш имконини беради.
Бироқ муайян вақт оралиғида мавжуд бўладиган ижтимоий муносабатларнинг барчаси ҳам жиноят қонуни билан муҳофаза қилинмайди.
Аксарият ижтимоий муносабатлар ҳуқуқнинг бошқа соҳалари билан қўриқланади ва тартибга солинади. Масалан, шартнома тарафлари ўртасидаги муносабатлар фуқаролик ҳуқуқи, иш берувчи ва ходим ўртасидаги муносабатлар меҳнат ҳуқуқи доирасида тартибга солинади.
Шундай қилиб, ЖК жиноят-ҳуқуқий воситалар ёрдамида тартибга солинадиган ижтимоий муносабатлар доирасини белгилайди.
ЖКнинг 2-моддаси биринчи қисмида бирмунча аҳамиятли ижтимоий муносабатларнинг тахминий рўйхати келтирилган. Мазкур рўйхатнинг тугал шаклини аниқлаш учун ЖК Махсус қисми барча моддаларини таҳлил қилиб чиқиш лозим. Бундай таҳлил жиноят-ҳуқуқий ҳимоянинг обектни ташкил этувчи ижтимоий муносабатлар доирасини аниқлашга хизмат қилади. Бироқ жиноят обекти мазкур ижтимоий муносабатларга зарар етказадиган ёки шундай зарар етказиш реал хафвини келтириб чиқарадиган муайян қилмиш содир этилган пайтда аниқланади1.




Download 256.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling