Мавзу: Жиноят объекти. Жиноятнинг объектив томони
Жиноят қуроли ва воситаси
Download 256.5 Kb.
|
3 мавзу Жиноятнинг объекти Жиноятнинг объектив томони 1
Жиноят қуроли ва воситаси – жиноятчига жиноят содир этилишида кўмаклашувчи предметлар. Жиноят содир этиш қуроли ва воситаси деганда жиноят обектга жиноятчи томонидан тажовуз қилишда фойдаланиладиган моддий дунё неъматлари тушунилади. Жиноят қуроли айрим жиноят таркибларига киритилган, масалан, безорилик жинояти (ЖКнинг 277-моддаси иккинчи қисми “в” банди)да совуқ қурол ёки кишининг соғлиғи учун амалда шикаст етказиши мумкин бўлган нарсаларни (қурол сифатида) намойиш қилиб, уларни қўллаш билан қўрқитиб ёхуд қўллаб соғлиққа шикаст етказилиши мумкин. Қурол жиноят предмети сифатида айрим жиноят таркибларига киритилган, масалан, ЖКнинг 247-моддаси (ўқотар қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларини қонунга хилоф равишда эгаллаш)да назарда тутилган жиноят.
Агар ЖК Махсус қисми моддалари диспозитсиясида факултатив белгилар кўрсатилмаган бўлса, улар енгиллаштирувчи ёки оғирлаштирувчи ҳолат сифатида инобатга олинади (ЖКнинг 55, 56-моддалари). Жиноят ҳуқуқида восита тушунчаси икки хил маънода қўлланилади. Кенг маънода “восита” – бу жиноий мақсадга эришиш йўлидаги барча нарсалар (бу маънода жиноятчининг қилмиши ҳам тажовуз воситаси саналади). Тажовуз воситасининг махсус жиноят-ҳуқуқий тушунчаси эса ўзида субект жиноят содир этиш пайтида жиноят обектга тажовуз қилишда қўллаган ташқи дунё неъматини қамраб олади. Қурол – жиноят содир этиш воситаларининг турларидан бири. Жиноий қилмишни содир этишда бевосита фойдаланилган ҳар қандай предмет (совуқ ва ўқотар қурол, очқич, бузиш қуроли ва бошқ.)лар. Шундай қилиб, факултатив белгилар жиноят ҳуқуқида уч хил маънони англатади. Биринчидан, мазкур белгилар модда диспозитсиясида кўрсатилган ҳолларда қилмишни квалификатсия қилишга таъсир этади. Масалан, ЖКнинг 169-моддаси биринчи қисмида ўзганинг мулкини яширин равишда талон-торож қилиш, ЖКнинг 166-моддаси биринчи қисмида эса ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ талон-торож қилиш кўрсатилган. Яширин ва очиқдан-очиқ талон-торож қилиш тушунчалари ўғирлик ва талончилик жиноятларини содир этиш усули саналади. Мазкур жиноят турлари бир-биридан жиноятни содир этиш усули билан фарқ қилади. ЖКнинг 202-моддаси иккинчи қисмида қўриқхона ҳудуди, экологик ҳалокат ҳудуди ёки фавқулотда экологик вазият ёмонлашган жойда ғайриқонуний равишда ов қилиш учун жавобгарлик белгиланган. Мазкур ҳолатда ғайриқонуний равишда ов қилиш учун жавобгарлик мазкур жиноят таркибининг зарурий белгиси сифатида кўрсатилган ҳоллардагина келиб чиқади. Иккинчидан, факултатив белгилар ЖК Махсус қисми моддаларида квалификатсия қилишнинг белгиси сифатида кўрсатилганда мажбурий аҳамият касб этади. Масалан, ЖКнинг 97-моддаси иккинчи қисмида “ж” бандида ўта шафқатсизлик билан қасддан одам ўлдирганлик учун, “д” бандида эса бошқа шахсларнинг ҳаёти учун хавфли бўлган усулда қасддан одам ўлдирганлик учун жавобгарлик назарда тутилган. Ҳар иккала ҳолатда ҳам қасддан одам ўлдиришнинг усули қилмишни квалификатсия қилишда муҳим аҳамиятга эга. Шунингдек, ЖКнинг 97-моддаси иккинчи қисмида “з” бандида номусга тегиш ёки жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш билан боғлиқ ҳолда қасддан одам ўлдирганлик учун жавобгарлик назарда тутилган. Мазкур ҳолатда жиноят содир этиш шароити квалификатсия қилиш белгиси сифатида майдонга чиқмоқда. Учинчидан, агар факултатив белги жиноят таркибида асосий белги сифатида кўрсатилмаган бўлса, қилмишни квалификатсия қилишда эътиборга олинмасада, жазони оғирлаштирувчи ёки енгиллаштирувчи ҳолат сифатида инобатга олинади. Download 256.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling