Мавзу: Жиноят объекти. Жиноятнинг объектив томони


Жиноятнинг бевосита обекти


Download 256.5 Kb.
bet4/16
Sana23.12.2022
Hajmi256.5 Kb.
#1048279
TuriКодекс
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
3 мавзу Жиноятнинг объекти Жиноятнинг объектив томони 1

Жиноятнинг бевосита обекти – бу жиноят қонуни билан қўриқланадиган бир ёки бир неча ўхшаш обектнинг бир қисми бўлиб, муайян жиноий қилмишнинг обект вазифасини бажаради.
Демак, бевосита обект бу зарар етказиш ёки зарар етказиш реал хафвини келтириб чиқариш бевосита қаратилган конкрет ижтимоий муносабат. ЖК Махсус қисмида жиноятлар бевосита обектга кўра моддаларга ажратилган. Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, ЖК Махсус қисмининг конкрет моддаси билан қўриқланадиган ижтимоий муносабат бевосита обект ҳисобланади.
Демак, қасддан одам ўлдириш ўзга шахснинг ҳаётига, одам савдоси – шахсий эркинлик ҳуқуқига, ҳақорат – шахсий шаън ва қадр-қимматга, босқинчилик – мулкка ва бошқа ижтимоий муносабатларга зарар етказади.
Қилмиш, шунингдек бошқа ижтимоий манфаатларга, жумладан, шахснинг ҳимояланганлик ҳолатига, унинг шаъни ва қадр-қимматига ёки иқтисодий манфаатларига ҳам зарар етказиши ёки зарар етказиш хАфвини туғдириши мумкин. Бироқ ижтимоий манфаатларнинг барчаси ҳам қонун чиқарувчи томонидан жиноятнинг бевосита обект сифатида белгиланмаган. Ижтимоий манфаатларнинг бундай тури юридик техника нуқтаи назаридан ҳам аниқланади.
Жиноятнинг айнан бевосита обектга қараб обектнинг горизонталлигига кўра асосий, қўшимча ва факултатив обектларга бўлинади.
Асосий обект – бу муайян жиноят-ҳуқуқий норма билан қўриқланадиган ҳамда конкрет қилмиш орқали зарар етказиладиган ижтимоий муносабат.
Асосий обект - обектнинг бошқа турларига ўхшаш бўлса-да, мазмун жиҳатидан фарқланади.
Шунингдек, босқинчилик, фирибгарлик, ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-тарож қилиш мулкий муносабатларга зарар етказади. Жиноят ҳуқуқида “ижтимоий муносабат” деганда мазкур ижтимоий муносабатларнинг барчаси тушунилади. Шундай қилиб, жиноят содир этган шахснинг қасди ўзганинг мулкини эгаллашга қаратилганлиги учун бу ҳаракат ўзганинг мулкини талон-торож қилиш сифатида баҳоланади, яъни жиноятнинг ҳуқуқий табиати ҳамда уни тўғри квалификатсия қилиш асоси аниқланади.
Агар муайян шахс меросга эга бўлиш мақсадида мерос қолдирувчини ўлдирган ҳолларда қилмиш тамагирлик ниятида шахсни ҳаётдан маҳрум қилиш сифатида баҳоланади. Мазкур ҳолатда асосий бевосита обект – ҳаёт – шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилувчи ижтимоий муносабатлар гуруҳига мансуб. Шунингдек, қилмиш ҳам обектга мос равишда ЖКнинг 97-моддаси иккинчи қисми билан квалификатсия қилинади.
Қўшимча обект икки ёки ундан кўп обектни ўз ичига олган жиноят таркиблари учун хос.
Қўшимча обект – жиноий жавобгарликка сабаб бўладиган қилмиш натижасида унга зарар етказадиган ёки зарар етказишнинг реал хАфвини келтириб чиқарадиган муайян ижтимоий муносабат. Бироқ қўшимча бевосита обект бошқа ўхшаш обект доирасида ҳам бўлиши мумкин.
Масалан, босқинчилик жиноятида қилмиш бир вақтнинг ўзида мулкка ва соғлиққа зарар етказади. Шунга қарамасдан гарчи ушбу жиноятда ЖКнинг бошқа бобида жавобгарлик назарда тутилган жиноят обекти – соғлиққа зарар етказилса ҳам мазкур жиноят мулкни талон-торож қилиш жинояти сифатида эътироф этилади. Айнан шу ҳолат мулкка бўлган ҳуқуқни асосий бевосита обект, соғлиқни эса қўшимча бевосита обект сифатида баҳолашга олиб келади. Аммо қилмишни босқинчилик сифатида баҳолаш учун қўшимча бевосита обектга ҳам зарар етказилиши ёки унга зарар етказишнинг реал хАфви мавжуд бўлиши лозим. Агар зарар етказилмаса ёки зарар етказишнинг реал хАфви мавжуд бўлмаса қилмишни босқинчилик сифатида квалификатсия қилиниши асоссиз ҳисобланади, чунки босқинчилик жинояти икки обектли жиноят саналади. Бундай ҳолларда содир этилган қилмиш ўғрилик сифатида квалификатсия қилинади.
Шундай қилиб, қўшимча бевосита обект ҳар доим муайян жиноят-ҳуқуқий нормада асосий бевосита обект билан бирга кўрсатилади.
Факултатив обект жиноят содир этилишида ҳар доим ҳам зарар кўрмайди, шунингдек унга зарар етказилганлиги қилмишни квалификатсия қилишга таъсир ҳам қилмайди.

Download 256.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling