Мавзу: Жисмоний машқларга ўргатишнинг услуб ва тамойиллари
Ҳаво ваннаси қабул қилишнинг қоидалари
Download 319.5 Kb.
|
406-06
- Bu sahifa navigatsiya:
- Сув муолажаси олиш қоидалари
Ҳаво ваннаси қабул қилишнинг қоидалари: Ҳаво ўпкада ҳаво вентиляциясини яхшилаб, ўпканинг тириклик сиғимини орттиради. Жисмоний тарбия ва спорт машғлуотларнини кўп ҳолатда тоза ҳавода ўтказиш тавсия этилади. Бу билан организмни кислород билан таъминланиш даражаси яхшиланади, бунда спортчиларнинг кислородсиз муҳитда ҳам юқори даражада иш бажара олиш қобилияти шаклланади, яъни машқларни бажаришда чидамлилик ривожланади. Ҳаво ваннасига эрта баҳорда, кунлар 20% С илиганда, қуёш нури тик тушишдан муҳофаза қилинган ва шамол кучли эсмаган жойда тушган маъқул. Ҳаво ваннасида дастлаб 10-15 дақиқа давомида бўлган яхши, кейинроқ у 1,5-2 соатга етказилиши мумкин. Ҳаво ваннаси учун қулай вақт кундузги соатлардир. Ҳаво ваннасини қорин оч ёки тўқ, яъни овқатланиб бўлган захоти қабул қилиш тавсия этилмайди. Иложи бўлса, ҳаво ваннасига тушишдан олдин организмни бир оз қизитиш лозим. Энг яхшиси ҳаво ваннасини очиқ ҳавода ҳаракатланиб, ўйнаб ёки юриб олган маъқул. Бу организмни чиниқтиради.
Сув муолажаси олиш қоидалари: Сув муолажалари организмни чиниқтирувчи восита бўлиб хизмат қилади. Чиниқиш муолажалари билан организмни касалликларга чидамлилиги ортади. Чиниқиш муолажаларини дастур асосида ҳар қандай шароитда ташкил этиш мумкин. Оёқларга, бадан қисмларига сув қуйишдан тортиб то сувда чўмилиш ва сузиш машқлари барчаси сув муолажалари ҳисобланади. Шунингдек жисмоний тарбия ва спорт машғулотларидан сўнг иссиқ душ қабул қилиш ёки ҳаммом ва саунага тушиш оғир жисмоний юкламалар таъсирини камайтиради ҳамда спортчиларни тез тикланишига ёрдам беради. Сув муолажаси энг қулайи сочиқ билан артиниш саналади. Бунинг учун аввал бадан намланади, сўнгра бадан қуригунича сочиқ билан артилади. Организмни чиниқтириш учун доимий равишда уйқуга ётиш олдидан оёқни ювиш фойдали. Оёқ дастлаб илиқ сувда ювилади, сўнг сув ҳарорати хона ҳарорати даражасига туширилади. Бундай сув муолажаларини бажариш ҳар бир мактаб ўқувчиси учун одат бўлиб колиши керак. Гигиеник омиллар меҳнат, дам олиш, овқатланиш, атроф муҳитнинг ва ижтимоий ҳамда шахсий гигиенаси тадбирлардан иборат. Гигиеник шароитларни таъминлашда моддий техника базаси спорт жиҳозлари, анжомлар, ва кийимлар ҳолати катта аҳамиятга эга. Жамоат гигиенаси жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари, мусобақалари ҳамда маданий ҳордиқ чиқариш муассасалар тозалиги, тоза ҳаво, сув билан таъминланиши, вентиляция, ёритилиши, хизмат хоналар ҳолати киритиш мумкин. Туризм. План асосида олдиндан мўлжалланган саёҳат, экскурсия, поход, тоққа чиқиш ва сайрлардан иборатки, бунда бирор неъмат яратилмай, жисмоний қобилият ва жисмоний сифатларни ривожлантириш ва актив дам олишга йуналтирилган омил деб каралади. Геологлар, гидрогеографларнинг саёҳатларидан маълумки, улар ўз саёҳатларини моддий қиймат яратишга режалаштирадилар. Жисмоний тарбия жараёнида эса унинг хусусий томонларидан фойдаланилади. Туристик саёҳатларда табиатнинг маълум тўсиқларидан ўтиш кишиларда ақлий, жисмоний, аҳлоқий – эстетик хислатларни тарбиялайди. Уларга жамоага муносабат, қўрқмаслик, куч, чидамлилик сифатларини ривожлантиради. Походда, тоғ, даланинг турмуш тарзи, унда яшаш, меҳнат қилиш, шароитга мослашиш малакаси ва кўникмалари ривожланади. Туризм бошқа жисмоний тарбия омилларига нисбатан ҳаётий-амалий шароитда қўлланадиган жисмоний машқларга бой. Шунга кўра, улар ҳаётийлигини ва амалийлиги билан фарқланади. Жисмоний тарбия воситаси сифатида туризм қуйидаги асосий хусусиятларга эга: 1. Ҳаётий ва амалийлиги хусусияти, мустақил фаолият ташаббускорликни тарбиялайди, раҳбарлик, бошқариш, мўлжал олиш, йўлни танлаш ва уни тўғри топиш, харитани ўқий олишлар. 2. Туризм жисмоний сифатлар ва ҳаракатлар малакасини бараварига ривожлантиради, чунки унда ажратиб олинган мутахассисликка керак бўлган хислатларгина ривожланмайди. 3. Сафарга тайёрланиш ва сафар давомида барча фаолият. Ҳаётий аҳамиятга эга бўлган юриш, югуриш, тўсиқлардан ошиш. 4. Туризм шуғулланувчига маълум даражадаги жисмоний тайёргарликка эга бўлиш талабини қўймайди, шуниси билан у спортга ўхшайди, гимнастикада эса ундай эмас. 5. Туризм пайтида жисмоний машқлар организмга ҳаракат шароити, совук, иссик, шамол каби ва маршрутининг рельефга караб таъсир кўрсатади. 6. Туризмда куч синашиш, мусобақалашиш асосий ўринни эгаллайди. 7. Туристик саёҳатлар қатнашчилари ўзларининг ичларидан раҳбарни сайлаб оладилар. Раҳбар 16 ёшдан юқори, тажрибага эга бўлган киши бўлиши шарт. Туризмда раҳбарнинг ўзи ҳам қатнашчилари билан иштирок этади. У маълум қўшимча вазифаларни бажаради: туристик саёҳат маршрутини, қатнашчилар таркибини, улар шахсини ўрганади, жиҳозларни кўриб чиқади ва амалий масаларни ҳал қилади. Саёҳат қатнашчилари ёш сайёҳлар бўлса, уларга 19 ёшдан кичик бўлмаган мутаххасис инструктор этиб тайинланади. Спорт гимнастикасида эса фаолиятда раҳбарнинг ўзи айнан иштирок этмайди. 8. Туризм машғулотларининг асосий формаси походдир. Походда туризм пайтида билиш керак бўлган барча форма ва услублар қўлланилади, бу билан малака шаклланади. Машғулот сузиш, тирмашиб чиқишлар, шунингдек, топография билан ишлаш, тўсиқлардан ошишлар – ҳаммаси ўзлаштирилади. Туризмга жисмоний тарбия учун восита тарзида қаралиб табиий тўсиқлардан ўтиш, юк кўтаришни жисмоний машқлар билан қўшиб олиб бориш тавсия этилади. 1960 йилларгача қатор муаллифлар тарбия жараёнида қўлланилган машқларни тарихан шаклланган жисмоний тарбия тизимларидаги белгиларига кўра туркумладилар. Лекин тизимларнинг янгиланиши, тарбия жараёнида қўлланиладиган машқларнинг такомиллашганларининг вужудга келиши, янги машқларнинг тарихан қабул қилинган машқлар таркибига сиғмай қолди. Чунки хусусиятларига қараб улар гимнастика, ўйинлар, спорт ёки туризм машқларидан деярли фарқ қилар эди. Ҳозирги кунда жисмоний машқлар фаолиятдаги хусусий белгиларга қараб, яъни жисмоний сифатларни– кучни, тезликни, чидамлиликни, чаққонликни ва бўғинлар ҳаракатчанлигини, шу қатори, мускуллар эгилувчанлигини намоён қилишга қараб жисмоний машқларнинг янги педагогик туркуми амалиётда шаклланди, деб айта оламиз. Бу туркумдаги машқлар жисмоний сифатларни алоҳида ажратиб олиб тарбиялаш ёки жисмоний тайёргарликдаги нуқсонларни алоҳида ажратиб олиб ривожлантириш учун қулайдир. Бошқа томондан эса, у ёки бу жисмоний машқни бажариш учун қандай сифатлар лозимлигини олдиндан билиш, куч, тезлик талаб қиладиган сифатларни танлаш имконини беради. Жисмоний ривожланиш, тайёргарлик, жисмоний сифатларин тарбиялашига кўра билим, маълумот бериш вазифаларини ҳал этиш учун бажариладиган жисмоний машқлар туркуми шаклланди: асосий ёки мусобақа, яъни ўқув дастурлари асосида ўрганилиши лозим бўлган фаолиятлар; йўлланма берувчи машқлар – яъни нерв мускул зўриқиши, ташқи томондан ўхшашлиги, ҳаракат таркибидаги айрим элементларнинг яқинлиги билан ҳаракатларнинг ўзлаштирилишини осонлаштирувчи жисмоний машқлар. Бу туркумдаги машқларнинг характерли томони шундаки, ҳаракат малакасини ривожлантириш ва жисмоний сифатларни такомиллаштириш сунъий равишда ажратилади. Аслида бу жараён бир-бирини тақозо этади. Булар таълимнинг хар қайси этапи учун етакчи вазифани ҳал этишга ёрдам берадиган машқларни танлаш учун имконият беради. Алоҳида мускул гуруҳларини ривожлантиришига қараб ҳам жисмоний машқлар туркумлана бошланди: бўйин, елка камар, бел-ёнбош, ҳаракат таянч аппарати мускуллари ва ҳоказо. Бу туркумдаги жисмоний машқлар ичида жисмлар билан, жисмсиз бажариладиган, индивидуал, жуфт бўлиб, ўтирган, ётган ҳолда амалга ошириладиган, эгилувчанлик ва кучни ривожлантириш машқлари бўлиши мумкин. Спорт турлари бўйича жисмоний машқларни туркумлаш. Ўз навбатида, хар бир спорт тури ўз машқларинг индивидуал классификациясига эга: спорт ўйинлари – футбол, баскетболлар. Download 319.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling