Мавзу: жисмоний тарбия дарсларида педагогик назорат: педагогик таҳлил, хронометраж, пулсометрия ўтказиш услубиёти режа


Download 40.36 Kb.
bet5/9
Sana21.02.2023
Hajmi40.36 Kb.
#1217820
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Маъруза 15-16

Ўргатиш усулларининг қўлланиши

1. Ўқитувчининг сўзлашув усулини эгаллаганлиги, маҳорати ва ундан самарали фойдаланиши, дарсда сўзлашув усулининг қандай шакллари қўлланилди, уларнинг дарс вазифаларига ва ўқувчилар контингентига мувофиқлиги, берилаётган маълумотнинг мазмунлилиги (мисоллар билан).
2. Сўзлашув усулининг таъсирини кучайтирувчи методик услубларнинг қўлланиши (қиёслаш, такрорлаш, оҳанг ва ҳ.к. мисоллар билан).
3. Педагогнинг умумий нутқ маданияти (нутқнинг равонлиги, бойлиги, аниқлиги, таъсирчанлиги ва ҳ.к.).
4. Кўрсатмалилик усулини тўғри қўллай билиши (ўқувчилар контингентига, дарснинг мазмуни ва аниқ вазифаларига мос келадиган кўрсатмалилик қоидаларидан фойдаланиш).
5. Кўрсатмалилик усулининг таъсирини кучайтирувчи методик услубларнинг қўлланиши (тез, секин ва ҳ.к.). Мисоллар.
6. Ўқитувчининг сўзлашув, кўрсатмалилик усулларини ва ҳар хил ҳаракатларни ўзаро боғлиқликда қўллай билиши ва бир вақтнинг ўзида амалга ошира олиши, жамоа муҳокамаси билан биргаликда олиб бориши ва б. нинг дарс олдига қўйилган вазифаларни ҳал этишга таъсири.
7. Дарсда жисмоний машқларни амалий ўзлаштириш усулларини яхлитлигича, қисмларга (бўлакларга) бўлиб ўргатиш усулларини қўллашнинг самарадорлиги (ўқувчиларнинг тайёргарлигини, ҳал этиладиган вазифаларнинг, жисмоний машқларнинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ҳар бир усулни қўллашнинг ўзига хос кетма-кетлигига риоя қилиш мисоллар билан тасдиқланади).
8. Дарсда жисмоний машқлар техникасидаги хатоларнинг олдини олиш ва тузатиш усулларини қўллаш сифати (усулларнинг кўплиги: ёндаштирувчи машқлар усули, асосий машқ техникасини ўзгартириш усули ва ҳ.к.).
9. Хатоларнинг олдини олиш ва тузатиш усулини қўллаш, бунда хатолар сабабини, уларнинг хусусиятларини аниқлаш, йўқотишни ҳисобга олиш.
10. Машқлар техникасини ўргатишда қўлланилган методик усуллар (мисоллар билан).
11. Педагогнинг ўқувчиларга бўлган муомаласи, талабчанлиги, қатъиятлилиги, иродаси, ўзини тута билиши; одоби, хушфеъллиги ва ўқувчиларнинг саволларига ҳозиржавоблиги, уларнинг ютуқларини кўрсата олиши, тўғри баҳолай билиши ва ҳ.к.



Download 40.36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling