Мавзу: жисмоний тарбия дарсларида педагогик назорат: педагогик таҳлил, хронометраж, пулсометрия ўтказиш услубиёти режа


Download 40.36 Kb.
bet4/9
Sana21.02.2023
Hajmi40.36 Kb.
#1217820
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Маъруза 15-16

Дарсни ташкил этиш

Кузатувчи бу бўлимда қуйидагиларга эътибор бериши керак:
1. Дарснинг ўз вақтида бошланиши ва тугалланиши; дарс қисмлари, айрим асбобларда иш бажариш ва машқ турлари учун тақсимланган вақтнинг мақсадга мувофиқлиги.
2. Машғулот жойи, бор асбоб-анжомлардан фойдаланиш, ўқувчиларни жойлаштириш, сафлантириш ва қайта сафланишларнинг мақсадга мувофиқлиги, уларнинг тарбиявий қиймати.
3. Дарс қисмларида ўқувчилар фаолиятини ташкил этиш усулларининг қўлланиши, мақсадга мувофиқлиги, уларнинг дарс мазмунига ва вазифаларига, ўқувчиларнинг ёшига мослиги, дарс юкламаси ва зичлигига таъсири мисоллар билан тасдиқланади.
4. Дарс қисмларида ўқувчиларнинг ҳаракат фаолликларини ошириш учун қандай методик усуллардан фойдаланилгани, уларнинг дарс вазифаларини ҳал этишдаги самарадорлиги мисоллар билан тасдиқланади.
5. Дарсда ўқувчилардан ёрдамчилар сифатида фойдаланишнинг самарадорлиги, уларнинг ўз вазифаларини бажаришга тайёргарликлари, жисмоний тарбия жараёнида хавфсизлик қоидаларига риоя қилишлари. Педагогнинг ўз ёрдамчилари ишларини назорат қилиши ва баҳолаши.



  1. Дарсда қўлланиладиган воситаларга тавсиф

1. Дарснинг тайёргарлик қисмидаги воситалар билан унинг бажарадиган функсияси орасидаги мувофиқлик (махсус тайёрловчи ва ёндаштирувчи, ўқувчиларни дарсга жалб этувчи машқларнинг мавжудлиги ва юкламанинг етарли бўлиши).
2. Дарснинг асосий қисми учун машқларни танлаш, шуғулланувчиларнинг имкониятларини ҳисобга олиш, ўзлаштирилаётган материалнинг кетма-кетлиги, машқларни бажариш учун енгиллаштирилган шароитлар яратиш, кўникма ва малакаларни ҳисобга олиш керак.
3. Дарснинг якунловчи қисми учун воситалар танлашда асосий қисмда бажарилган ишларнинг хусусиятлари эътиборга олингани, организмнинг тикланиши қанчалик таъминланганига эътибор бериш керак.
4. Уйга вазифалари, уларнинг тўғрилиги ва хусусиятлари, қўлланишига бўлган асосий талабларга риоя қилингани, олдинги дарс топшириқларини текшириш қандай амалга оширилгани назорат қилиниши керак.




  1. Download 40.36 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling