Мавзу: жисмоний тарбия дарсларида педагогик назорат: педагогик таҳлил, хронометраж, пулсометрия ўтказиш услубиёти режа


Download 40.36 Kb.
bet7/9
Sana21.02.2023
Hajmi40.36 Kb.
#1217820
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Маъруза 15-16

Дарсни умумлаштириш ва хулоса

  1. Дарснинг ўргатувчанлик қиймати.

  2. Дарснинг тарбиявий қиймати.

  3. Дарснинг соғломлаштириш қиймати.

  4. Ўқитувчи фаолиятининг ижобий ва салбий томонлари.



9. Хронометраж ўтказиш услубияти
Жисмоний тарбия дарсларида хронометраж дарснинг умумий ва мотор зичлигини аниқлаш мақсадида олиб борилади.
Дарснинг умумий зичлиги деб педагогик нуқтаи назардан тўғри фойдаланилган вақтнинг бутун дарс давомидаги нисбатига айтилади.
Дарснинг мотор зичлиги деб ўқувчиларнинг бевосита ҳаракат фаолиятига, машқ бажаришга сарфлаган вақтига айтилади.
Хронометраждан олинган маълумотлар дарснинг педагогик таҳлилини маълум даражада чуқурлаштиради, чунки бу ҳар хил фаолият учун кетадиган вақтни оқилона сарфлаш имконини беради.
Дарсни текширувчи хронометражнинг қуйидаги ҳужжатларини юритиши керак:
а) хронометраж баённомаси;
б) умумий ва мотор зичлиги;
в) дарс зичлигининг матнда ёзилган таҳлили.
Дарс бошлангунча текширувчи хронометраж баённомасига дарс вазифаларини, шунингдек, ҳар хил бўлимларга ёки дарс қисмларига белгиланган вақтни аниқлаб олиши керак. Бунинг учун текширувчи дарс ўтувчининг конспекти билан танишиши шарт.
Баённоманинг кейинги қисми айнан дарс ўтиш мобайнида қуйидаги шакл бўйича тўлдирилиб, фақатгина иккита устун “Ўқувчилар иш фаолиятининг мазмуни” ва “Иш фаолиятининг тугаш вақти”.... тўлдирилади.
Масалан:
Тошкент шаҳридаги №____ мактабнинг ____синфида
ўқитувчи __________________томонидан ўтказилган дарсда
хронометраж маълумотларини ҳисобга олиш
Б А Ё Н Н О М А С И
сана ____ кузатилувчи________


Download 40.36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling