7. Жисмоний қобилиятларни тарбиялаш услубияти
1. Дарс қисмларида ўқувчиларда тўғри қад-қоматни шакллантиришга, тузатишга ва такомиллаштиришга қандай эътибор берилди? Баҳо беринг.
2. Жисмоний қобилиятларни тарбиялаш ишларининг мазмуни: ўқувчиларга қандай топшириқлар берилди, жисмоний тарбиянинг қандай усуллари (қатъий тартиблаштирилган машқ усуллари, ўйин, мусобақа усуллари, айланма машқ усули ва ҳ.к.) қўлланилди, уларнинг мақсадга мувофиқлиги ва шуғулланувчиларнинг хусусиятларига, дарс вазифаларига, дарс ўтказиш шароитларига ва ҳ.к. мувофиқлиги.
3. Дарсдаги юкламани баҳолаш, унинг ўқувчилар хусусиятларига, дарс вазифаларига, дарс ўтказиш шароитларига ва ҳ.к. мувофиқлиги, юкламанинг ҳажмини ва шиддатини бошқаришда қўлланилган методик усулларнинг мақсадга мувофиқлиги.
4. Дам олиш учун ажратилган вақт, унинг қайтарилиши ва давом этиши.
8. Педагогнинг тарбиявий ишлари
1. Дарснинг турли қисмларида тарбиявий вазифаларни ҳал этиш учун қандай топшириқлар берилди.
2. Ўқувчиларнинг ақлий, эстетик ва меҳнат тарбияси учун нималар қилинди, улар қандай амалга оширилди (интизомлилик, дўстлик ва ўртоқлик ҳиссиётларини тарбиялаш; ўқувчиларда мустақилликни, фикрлаш фаоллигини оширишга қаратилган методик усулларни қўллаш; дарсда муаммони ҳал қилиш ва ижодий изланиш учун шароитлар яратиш, шуғулланувчиларнинг кузатишда ва хатоларни тўғрилашда, натижаларни баҳолашда қатнашишларини, ўзаро ўргатиш ва тарбиялашни ташкил этиш).
3. Педагогнинг синфни бошқара билиши, ўқувчиларда онгли муносабатларни шакллантириши, уларда жисмоний машқлар билан шуғулланишга қизиқиш уйғотиши ва ҳ.к.
Ўқувчиларнинг ҳулқи
1. Ўқувчиларнинг дарсга ўз вақтида тайёрланиши, уларнинг дарсга, айрим топшириқларни бажаришга муносабати.
2. Шахснинг фаоллик, онглилик ва ташаббускорлик кўрсатиши.
3. Кўрсатилган натижаларни назорат қилишга, қийинчиликларни енгишга бўлган бардоши.
4. Ўқув-тарбия ишларининг мазмуни ва натижасидан ўқувчиларнинг қониқиш ёки қониқмаслиги, уларнинг ҳиссий ҳолати.
5. Ўқувчиларнинг бир-бирига ёрдам бериши, уларнинг ўқитувчига бўлган муносабати.
6. Навбатчи ва гуруҳ бошлиқларининг ўз бурчларини қандай бажарганликлари, камчиликлари ва ютуқлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |