Мавзу: Жисмоний тарбия мутахассисларининг касбий маҳоратларини такомиллаштириш
Download 0.49 Mb.
|
406-15
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бажара билиш тамойили
Кўрсатмалилик тамойили. Педагогика тажрибасида кўрсатмалилик тарбияланувчиларнинг кўриш эшитиш ва идрок этиш туйғуларига таъсир этиб тарбия вазифаларини амалга ошириш тушунилади. Жисмоний тарбия жараёнида кўрсатмалилик муҳим роль ўйнайди, чунки шуғулланувчининг фаолияти асосан амалий характерда бўлади ва сезги органларини ҳар томонлама ривожлантиришдек ўзининг махсус вазифаларидан бирига эгадир. Жисмоний тарбия жараёнида бевосита кўрсатмалилик жисмоний машқларни намойиш қилиб кўрсатиш, шунингдек, бу машқларни шахсий тажрибада "ҳис этиш" дан иборатдир. Бевосита кўрсатмалиликка жисмоний машқлар ва ҳаракатларни амалда бажариб намойиш қилишни киритиш мумкин. Бавосита кўрсатмаликка эса биринчидан, расм, схема, макетлардан, кинограмма, видеофильмлар ва бошқа кўрсатмали қуроллардан, шунингдек, ҳаракатларнинг айрим томонларини кўрсатувчи ва уларнинг бевосита идрок этишни осонлаштирувчи ҳар хил махсус техник воситалардан фойдаланиш, иккинчидан, образли сўз киради.
Ҳар қандай билиш, маълумки, ҳис этиш босқичидан-хаёл қилишдан бошланади. Ўрганиладиган ҳаракатларнинг жонли образи ташқи ва ички рецепторларнинг-кўриш, эшитиш органлари вестибуляр аппарати, мускул рецепторлари ва бошқа сезиш, идрок қилиш рецепторларнинг қатнашиши билан таркиб топади. Ҳар хил сезги органлари сезган ва идрок этган тушунчаларини тўлдириб жисмоний ҳаракатлар манзарасини тасаввур қилади. Шуниниг учун, ҳиссий тушунча қанча бой бўлса мукаммал малака ва кўникмалар шунча тез ва осон шаклланади ҳамда жисмоний ва иродавий сифатлар самарали такомиллашади. Жисмоний ҳаракатларни ўрганишда қуйидаги услубиётга амал қилиш керак. Бунинг учун машқ ҳақида тўлиқ тушунчага эга бўлиш ва уни амалда бажариш ҳис этиш лозим. Шунинг учун машқ ҳақида тушунчага эга бўлишда кўплаб кўргазмали воситалардан фойдаланиш мумкин. Ҳаракатларни амалда бажаришда эса мураббий тавсияси ва ёрдами билан бажариш керак. ҳамда хатоларни ўз вақтида тўғрилаб бориш зарур. Бажара билиш тамойили Жисмоний тарбияда ўқувчиларда ўрганилаётган жисмоний машқлар техникаси ва малака ва кўникмалари шакллангандан сўнг ундан мураккаброқ бўлган жисмоний машқлар туркумига ўргатилади. Осон машқлар ўқувчилар фаоллигини сусайтиради. Шунинг учун уларни жисмоний даражалиги мувофиқ ҳолда жисмоний машқлар бериш ва уларни такомиллаштириб бориш керак. ўқувчилар организм бир хил шаклдаги жисмоний машқларга мосланиб қолади. Машқлар миқдори, ҳажми, суратини орттириб бориш болалар организмини жисмоний рвожланиб боришини таъминлади. Акс ҳолда бир хил шаклдаги жисмоний машқларга ўқувчилар организми мослашиб қолади ва бу билан уларнинг организми жисмонан ривожланмайди. Бажара билиш ва индивидуаллаштириш тамойили тарбияланувчиларнинг хусусиятларини ҳамда уларга берилаётган топшириқнинг қанчалик қийин ёки енгиллигини ҳам ҳисобга олишни ифода этади. Жисмоний тарбияда таълим ва тарбия жараёнини шуғулланувчиларнинг имкониятларини, ёш ва жинс хусусиятларини тайёргарлик даражасини шунингдек жисмоний ва маънавий қобилиятларидаги индивидуал фарқларни ҳам ҳисобга олган ҳолда ташкил қилиш лозимлигини билдиради. Жисмоний машқларни бажара олиш, бир томондан, шуғулланувчиларни имкониятларига боғлиқ бўлса, иккинчи томондан, уларнинг ўзлари учун хос бўлган хусусиятларга бирор машқни бажариш пайтида содир бўладиган обьектив қийинчиликларга боғлиқ бўлади. Ўқитувчи бажара олиш меъёрини белгилар экан, аввало илмий маълумот ва умумлашган амалий тажрибалар асосида шуғулланувчиларнинг бирор бир контингенти учун белгиланадиган дастурларга ва норматив талабларга асосланади. Шуғулланувчилар имкониятлари жисмоний тайёргарлик мезонлари орқали синаш, тиббий назорат ва педагогик кузатишлар билан аниқланади. Бажара билиш тамойилида шуғулланувчиларнинг жисмоний ва маънавий кучлари ёрдамида бажара олинадиган жисмоний ҳаракатлар меъёрини белгилаш тушуниш мумкин. Шунингдек, машқларнинг кучли шакллари шуғулланувчилар имкониятидан юқори даражада ҳисобланса у бажариб бўлмайдиган юклама бўлади. Кейинги муддатларда бундай юкламалар ҳам шуғулланувчилар имкониятидан ҳисобланиши мумкин. Агарда жисмоний юкламалар организмда жисмоний ривожлантириш ва соғломлаштиришни таъминласа улар бажариб бўладиган юкламалар ҳисобланади. Организмга салбий таъсир кўрсатувчи ва соғлиққа путур етказувчи жисмоний юкламалар бажариб бўлмайдиган юкламалар саналади. Шунга қарамай шуғулланувчилар организми ривожланиш билан бажариб бўлмайдиган юкламалар даражаси пасайиб боради. Бажариш мумкин бўлган юкламани бажаришга уриниш ҳам педагог ва врач назорати остида бўлиши керак. чунки улар юкламаларнинг организмга салбий таъсирини бартараф этиш кўрсатмаларини бериб турадилар. Жисмоний тарбиянинг ҳар бир босқичида кўрсатиб ўтилган шартлардан ташқари, бажара олиш меъёри танланган услубнинг мақсадга мувофиқлиги ҳамда умуман машғулотнинг ташкил этилиши орқали аниқлаб олинади. Малака ва кўникмалар илгари ҳосил қилинган малакалар базасидир. Шунинг учун ҳам бажара олиш масаласи таълим ва тарбиянинг бошқа услублари билан, машғулотлар давомийлиги ва қийинчиликларни мунтазам ошириб бориш услублари билан узвий боғлиқ бўлади. Жисмоний тарбия жараёнида бажара олишнинг ҳал қилувчи шартларидан бири жисмоний машқнинг давомийлигидир. Турли ҳаракат шакллари ўртасидаги ўзаро табиий алоқалардан ҳамда структура жиҳатдан давомийликка эришилади. Машғулотларни шундай ташкил этиш керакки ўрганиладиган ҳаракат вазифалари келгуси машғулот вазифаларини осон ўзлаштиришни таъминласин. Бу қонуният маълумдан номаълумга ёки ўзлаштирилгандан ўзлаштирилмаган вазифага ўтиш деб аталади. Бир топшириқдан иккинчисига, осонидан қийинроғига ўтишда муҳим аҳамиятга эга бўлган шартлардан бири изчилликдир. Организм имкониятлари секин, демак талаблар ҳам организм имкониятлари ҳаддан зиёд бўлмаслиги лозим. Download 0.49 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling