Мавзу: Жисмоний тарбия мутахассисларининг касбий маҳоратларини такомиллаштириш


Download 0.49 Mb.
bet39/53
Sana11.01.2023
Hajmi0.49 Mb.
#1089178
TuriДиссертация
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   53
Bog'liq
406-15

Амалий ва тажриба машғулотлари маъруза курсида олинган билимларни амалда тадбих қилиш мақсадида ўтказиладиган дарс шаклларидан биридир. Бу икки машғулот ўзининг хусусиятига кўра бир-бири билан чамбарчас боғлиқдир. Амалий ва тажриба дарсларида талабалар икки гуруҳга бўлинадилар. Ҳар бир кичик гуруҳга алоҳида ўқитувчи раҳбарлик қилади. Жисмоний тарбия жараёнида амалий машғулотлар спорт турига мувофиқ бўлган машқлар техникаси ва тактикасини эгаллашга, жисмоний фазилатларни ривожлантиришга, мусобақалар ўтказиш малака ва кўникмаларини эгалашга, умумий жисмоний тайёргарлик кўришга ёрдам бериши керак.
Маслаҳатлар олий ва ўрта мактабда ўқитишнинг кенг қўлланиладиган бир шакли бўлиб, кўпинча маълум курс материаллари ўтиб бўлингач, ундан олинадиган рейтинг синов ва аттесстациялардан олдин ёки ўзлаштирмовчи талабалар билан ёкка ҳолда ёки гуруҳ бўлиб ўтказилади. Маслаҳатларда одатда бир ёки бир неча гуруҳ талабалари ўзлаштирган билимлар юзасидан ўқитувчи якуний суҳбат ўтказади ва талабаларнинг тушунмаган саволларига жавоб беради.
Коллеквиумлар ўқитиш жараёнида кенг қўлланиладиган дарс шаклларидан бири бўлиб, айниқса, табиий фанларни тўлароқ ўзлаштиришда жуда қулайлик туғдиради. Коллеквиумда фаннинг бир бўлими ўтиб бўлгач, шу бўлимни талабалар қандай ўзлаштирганликлари синаб кўрилади. Унда ўқитувчи талабаларга вазифалар беради. Талабалар саволларга бирин-кетин жавоб берадилар. Жавоблар ўқитувчи томонидан якунланиб, умумлаштирилади ва фаол иштирок қилган талабалар рағбатлантирилади.
Курс ишлари олий ўқув юртларида охирги курс талабаларини илмий тадқиқот ишлари олиб бориш малакасини хосил қилишга, маълум илмий ҳарактерга эга бўлган қисқача маъруза ёзишга ўрганишга чорлайди. Одатда, курс ишлари ёзишда ўқитувчи раҳбарлигида мавзу танлаб олинади ва мавзуга доир режа тузилади, режага асосан курс иши ёзилиб, тақриз қилинади ва ўқитувчига топширилади. Курс ишини бажариш жараёнида ўқитувчи раҳбардан мунтазам равишда маслаҳатлар олиб турилади. Курс ишларида талабалар аниқ мавзу бўйича мустақил равишда тегишли адабиётларни ўқиб чиқиб, мустақил фикр юритади ва кичик муаммоларни ечиб беришга ўзининг хиссасини қўшади. Курс ишлари талабаларнинг ўқув-тадқиқот ишларининг асосий шаклларидан бирини ташкил этади.

Download 0.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling