Мавзу: Жисмоний тарбия мутахассисларининг касбий маҳоратларини такомиллаштириш


ТАЛАБАЛАРНИНГ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ ТАДБИРЛАРИДА ЖИСМОНИЙ ҲАРАКАТДАРГА ЎРГАТИШНИНГ ТАМОЙИЛЛАРИ ВА УСЛУБЛАРИ


Download 0.49 Mb.
bet21/53
Sana11.01.2023
Hajmi0.49 Mb.
#1089178
TuriДиссертация
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   53
Bog'liq
406-15

2.2. ТАЛАБАЛАРНИНГ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ ТАДБИРЛАРИДА ЖИСМОНИЙ ҲАРАКАТДАРГА ЎРГАТИШНИНГ ТАМОЙИЛЛАРИ ВА УСЛУБЛАРИ
Жисмоний тарбия жараёни кўп қирралидир. Бу жараёнда таълим ҳам, тарбия ҳам берилади. Жисмоний тарбия жараёнида таълим бериш ҳаракат кўникмалари, малакаларини ҳосил қилиш, такомиллаштиришга қаратилган бўлади. Шу билан бирга, шуғулланувчиларни жисмоний ривожланишига таъсир кўрсатилади. Тарбиянинг ҳамма турларининг бирлиги, уларнинг ўзаро бир-бирига таъсир ўтказиши туб педагогик қонуниятларидан биридир. Ақлий, аҳлоқий ва эстетик тарбиянинг маълум томонлари жисмоний тарбия жараёнига узвий қўшилиб кетган. Жисмоний тарбиянинг инсонни меҳнат ва ҳарбий тайёргарлик, соғломлаштириш ҳамда ҳар томонлама ривожлантириш тамойиллари жисмоний тарбиянинг умумий тамойиллари ҳисобланади. Шу билан бирга жисмоний тарбия жараёниниг таълим ва тарбия тамойиллари ҳам қабул қилинган.
Таълим ва тарбия қонуниятларини ифодаловчи энг муҳим бошланғич қоидалар тарбия тамойиллари деб аталади. Жисмоний тарбия жараёнида умумий педагогик тамойиллар тадбиқ қилиниши мумкин, чунки бу жараён таълим ва тарбиянинг хусусий ҳодисасидир. Жисмоний тарбия соҳасида хусусиятини акс эттириб, алоҳида аҳамият касб этади.
Тизимлилик ва изчиллик тамойили жисмоний машқларни ва ҳаракатларни бир хил тизимда оддийдан мураккабга қараб ривожланиб борадиган шаклда ўрганиш масалаларини ҳал этади. Жисмоний тарбия дастури талаблари доимо бажарилиб ўрганилиб борилади. Янги ўқув материаллари ўрганилган жисмоний машқлар боғланади ва мустаҳкамланади. Дастур асосида аввал оддий машқлар ўрганилса, секин аста мераккаб машқлар техника ва тактикаси шакллантирилади. Ҳар хил даражадаги машқларни ўргатишда машқлар оддийдан мураккабга қараб ривожлантириб борилади. Шу билан бирга улар ҳар бир машғулот давомида ўзгартирилиб турилади.
Билимлар ва малака ҳамда кўникмаларни мустаҳкамлаш тамойили ўқув материалларини доимо такрорлаш, мустаҳкамлаш ҳамда ривожлантириб боришни тақозо этади. Чунки, жисмоний ҳаракатлар бажариш малака ва кўникмалари машқларни такрорлаб турилмаса машқнинг малака ва кўникмалари йўқолиб боради. Шунинг учун ўқув материалларни режалаштиришда машқларни тўғри тақсимлаш ва уларни оддийдан мураккабга қараб бажаришни акс эттириш керак. ўрганиладиган жисмоний машқларни мунтазам дарсда мустақил бажаришлари малака ва кўникмалари мустаҳкамланиб такомиллаштириб боришига замин бўлади.

Download 0.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling