Мавзу: Жисмоний тарбия мутахассисларининг касбий маҳоратларини такомиллаштириш


Стандарт узлуксиз машқ услублари-


Download 0.49 Mb.
bet32/53
Sana11.01.2023
Hajmi0.49 Mb.
#1089178
TuriДиссертация
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   53
Bog'liq
406-15

Стандарт узлуксиз машқ услублари-асосан чидамлиликни тарбиялашга қаратилган. Буларда энг кўп қўлланиладигани бир текис бажариладиган машқ услубидир.
Стандарт-интервалли машқ услубига бир қатор такрорий машқ услублари киради, бу услубларда бир хил юклама дам олишнинг нисбатан доимий интервали орқали қайта тикланади.
Алмашинувчи машқ услублари янги марраларга йўл очишда етакчи роль ўйнайди. Алмашиниб турувчи узлуксиз машқ услублари асосан табиий циклли ҳаракатлар юзасидан бажариладиган машқларда қўлланилади.
Алмашиниб турувчи машқ услублари Бунда суръат ва тезлик асосий алмашув мезони ҳисобланади. Стандарт бўлмаган дастур бўйича масофада тезликни тартибга солиш билан характерланадиган алмашинувчи машқ услуби бунга асосий мисол ҳисобланади.
Юкламалар машқ жараёнида сурункасига эмас интервал билан бажарилса таъсир кучи ва мақсадни алмаштириш имконияти ортади. Бунинг учун алмашинувчи юкламани дам олиш билан тизимли навбатлашувчига асосланган услублардан-интервалли алмашинувчи машқ услубларидан кенг фойдаланилади. Бу усулда юклама қатъий равишда ортиқ юксалиб боради. Бу хил кенг тарқалган услублардан бири интервал билан бажариладиган ўсиб борувчи машқ услубидир.
Пастлаб борувчи машқ услуби қарама-қарши қонуниятларни акс эттириб юкламанинг бир таъсири озаяди. Лекин умумий вазифа ўзгармайди, асосий таъсир кучи сақланиб қолади.
Тартибга солувчи машқ услубида юкламанинг гоҳ ошиш гоҳ пасайишини ҳисобга олиб уни тартибга солиб турилади. Бу услуб циклли, ациклли барча ҳаракатли машқларда қўлланилади. Бу услубда юклама гоҳ ошиш томонга, гоҳ камайиш томонига доимо ўзгариб туради
Машқнинг комбинациялашган услублари. Санаб ўтилган услублар амалда, янги услублар ҳосил қилингандай бўлиб комбинациялашади. Бунга, бир томондан, ҳар қандай юкламанинг ҳам бирор бир услубни қўллашга имкон бермаслиги сабаб бўлса, иккинчи томондан, ҳилма-хил услубларнинг хусусиятларини бирлаштириш кўп ҳолларда юклама билан дам олишни анча тўғри тартибга солиш сабабдир.

Download 0.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling