Мавзу Йўл корхоналарида ёнғин хавфсизлиги ва уни ташкил этиш. 1-машғулот. Режа


Download 0.76 Mb.
bet1/12
Sana23.04.2023
Hajmi0.76 Mb.
#1391914
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
ХФХдан 6-мавзу 1-2


Мавзу-6. Йўл корхоналарида ёнғин хавфсизлиги ва уни ташкил этиш.
1-машғулот.
РЕЖА.
1. Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 30 сентябрдаги “Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида”ги қонуннинг мазмун-моҳияти.
2. Ёнғин офати, унинг келиб чиқиш сабаблари, омиллари, турлари, ёниш фазалари ва уларнинг хусусиятлари.
3. Автомобиль йўллари корхоналари бинолари, иншоотлари ва йўл қурилиш материалларининг ёнғинга қарши бардошлилик даражалари.
4. Ёнғинга қарши курашиш хизмати. Ёнғинга қарши техник воситалар. Ёнғинни ўчириш усуллари ва воситалари, турлари, хусусиятлари ва уларга қўйиладиган талаблар.
5. Ёнғин офатида иншоотлардаги фуқароларни эвакуация қилиш тартиби, ёнғинга қарши тўсиқлар, уларнинг хусусиятлари, ёнғин даракчилари ва алоқа тизими.

Таянч иборалар: Ёниш; ёнғин фазалари; ёнувчи материал; ҳаво ҳарорати; сўндирувчи воситалар; кўпик; суюқ сўндирувчи; қаттиқ сўндирувчи; ёнғин оқибати; ёнғин турткиси; ўтга чидамлилик; эвакуация; эвакуация йўллари; ёнғин тўсиқлари; ёнғинга қарши қалқон; ёнғин даракчиси.

Ёнғин хавфсизлиги асослари. Хозирги кунда хавфсиз хаётни таъминлаш масаласи долзарб муаммолардан бири ҳисобланади.


Олий таълим муассасалари талабаларини ёнғин хавфсизлиги чораларини қўллаш бўйича билим ва кўникмаларни мустаҳкамлаш ишларини бажариш керак бўлади.
Бунинг учун талабаларни биринчи навбатда “ Ёнғин хавфсизлиги асослари” ва шу бўйича ёнғин хавфсизлигини таъминлаш соҳасида давлат сиёсати билан танишиши керак. Ўзбекистон Республикасининг “Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида”ги қонуни 2009 йил 30 сентябридан кучга кирган. Қонун 6 та боб ва 40 та моддадан иборат.
Ўзбекистон Республикаси “ Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонуннинг мазмуни ва моҳияти. Ушбу Қонуннинг мақсади ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Ёнғин хавфсизлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
Ёнғин хавфсизлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг ёнғин хавфсизлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.

Download 0.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling