Мавзу Йўл корхоналарида ёнғин хавфсизлиги ва уни ташкил этиш. 1-машғулот. Режа
Download 0.76 Mb.
|
ХФХдан 6-мавзу 1-2
ёнғинлар профилактикаси — ёнғинлар келиб чиқиши эҳтимолини истисно этишга ва уларнинг оқибатларини камайтиришга қаратилган огоҳлантириш чора-тадбирлари мажмуи;
ёнғиндан сақлаш хизмати — одамларнинг ҳаёти ва соғлиғини, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкини, атроф табиий муҳитни ёнғинлардан ҳимоя қилиш, шунингдек объектларда, аҳоли пунктларида ҳамда бошқа ҳудудларда ёнғин хавфсизлигини талаб даражасида сақлаб туриш мақсадида белгиланган тартибда ташкил этилган бошқарув органлари, кучлар ва воситалар мажмуи. Ёнғинлардан ҳимояланганлик: ёнғин хавфсизлиги — одамларнинг, юридик ва жисмоний шахслар мол-мулкининг, шунингдек атроф табиий муҳитнинг ёнғинлардан ҳимояланганлиги ҳолати; ёнғин хавфсизлиги талаблари — ёнғин хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қонун ҳужжатларида белгиланган ижтимоий ва (ёки) техник хусусиятга эга махсус шартлар; ёнғин хавфсизлиги талабларининг бузилиши — ёнғин хавфсизлиги талабларини бажармаслик ёки лозим даражада бажармаслик. Ёнғин-техник маҳсулоти - ёнғин хавфсизлигини таъминлашга мўлжалланган махсус техник, илмий-техник ва интеллектуал маҳсулотлар, шу жумладан ёнғинни ўчириш техникаси ва асбоб-ускуналари, ёнғинни ўчириш аслаҳа-анжомлари, оловни ўчириш ва оловдан ҳимоя қилиш моддалари ҳамда материаллари, махсус алоқа ва бошқариш воситалари, электрон ҳужжатлар, электрон ҳисоблаш машиналари учун дастурий маҳсулотлар ва маълумотлар базалари, шунингдек ёнғинларнинг олдини олиш ҳамда уларни ўчиришнинг бошқа воситалари. Ёнғинга қарши режим — ёнғин хавфсизлиги талаблари бузилишининг олди олинишини ва ёнғинлар ўчирилишини таъминлаш юзасидан одамларнинг хатти-ҳаракат қоидалари, ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва (ёки) биноларни (ҳудудларни) сақлаш тартиби. Ёнғинга қарши алоҳида режим — ёнғин хавфи юқори бўлган даврда муайян ҳудудларда қонун ҳужжатларига мувофиқ ёнғин хавфсизлигининг қўшимча талабларини белгилаш. Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш тизими ёнғинларнинг олдини олиш ҳамда уларни ўчиришга қаратилган ҳуқуқий, ташкилий, иқтисодий, ижтимоий ва илмий-техник чора-тадбирлар, шунингдек кучлар ва воситалар мажмуидан иборатдир. Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш тизими субъектлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек корхоналар, муассасалар, ташкилотлар (бундан буён матнда ташкилотлар деб юритилади) ва фуқаролардир. Ёнғиннинг олдини олиш ва унинг даҳшатли асоратини камайтиришда даракчи ускуналар ва тезкор алоқа воситалари хизмат қилади. Ёнғин даракчилари ёнғин хавфи юқори бўлган технологик жараёнларда, ишлаб чиқариш биноларида, омборларда ўрнатилади. Ёнғин даракчиси ва алоқа тизимининг вазифалари ёнғиндан огоҳлантиришга, ёнаётган ашё ёки обектни ўз вақтида билиб олишга. ўт ўчириш тизимини чақиришга ва ёнғин офатини бартараф этишга қаратилган. Download 0.76 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling