Мавзу Йўл корхоналарида ёнғин хавфсизлиги ва уни ташкил этиш. 1-машғулот. Режа


II даражали ўтга чидамли иншоотларга ҳам биринчи тоифадаги бино ва иншоотлар киради


Download 0.76 Mb.
bet11/12
Sana23.04.2023
Hajmi0.76 Mb.
#1391914
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
ХФХдан 6-мавзу 1-2

II даражали ўтга чидамли иншоотларга ҳам биринчи тоифадаги бино ва иншоотлар киради, фақат фарқи шундаки, буларнинг томини ёпишда ҳимояланмаган металл қурилмалар ишлатилиши рухсат этилади.
III даражали ўтга чидамли иншоотларга юк кўтарувчи деворлари темир-бетон, бетон, табиий ва сунъий тош ашёлардан қурилган иншоотлар киради. Буларда том ёпғич қурилмаларини қийин ёнадиган ашёлардан шувоқ, металл тунукалар ёки азбест плиткалар билан ҳимоялаш рухсат этилади.
IV даражали ўтга чидамли иншоотларга юк кўтарувчи деворлари ва томёпғич қурилмалари яхлит ёки елимланган ёғочлардан ва ёнадиган ёки ёнмайдиган ашёлардан қурилиб, сувоқ ёки азбест плиталари билан ҳимояланган иншоотлар киради.
V даражали ўтга чидамли иншоотларга деворлари ва бошқа қурилмаларига ўтга чидамлилик бўйича талаблар қўйилмайдиган барча иншоотлар киради.
Қурилмаларни ёнғин шароитида иссиқлик таъсиридан юк кўтариш ёки тўсиб туриш қобилиятининг йўқолишига сабаб бўлувчи дастлабки бузилишгача бўлган вақт оралиғи, уларнинг ўтга чидамлилик чегараси деб аталади ва вақт бирлиги соатда ўлчаниб, қурилмаларнинг синов бошланган дақиқадан то қуйидаги бузилиш белгиларининг бирортаси пайдо бўлганига қадар ўтган вақт оралиғи билан ифодаланади:
- қурилмада аланга ёки тутун ўта оладиган тешикнинг пайдо бўлиши;
- қурилманинг ёнмай турган сиртида ҳарорат 160°С га кўтарилса ёки унинг бошқа ихтиёрий нуқтасидаги ҳарорат 220°С дан ошиб кетса;
- қурилманинг бирор қисми қулаб тушиши натижасида юк кўтариш қобилияти камайиб қолганда ва ҳ.к.

Ёнғинга қарши воситалар.

Қум. Кичикроқ ловуллаб ёнаётган ёнғинларни қум билан осон ўчириш мумкин. Бундай пайтларда ёниб турган жойнинг атрофига қум сепиб уни тўсиб қўйиш, сўнгра ёнаётган жойнинг ҳаммасига қум сепилади. Қумни қоғоз пакетларга солиб, яшикка тартибли жойлаштириб қўйиш керак.

Суюқ кўпик чиқарадиган ўт ўчиргич. Бундан ҳар қандай ёнғинни ўчиришда фойдаланса бўлади.
Кигиз. ўроғли ҳолда сақланади. Кичкина жойда қаттиқ ёнғин чиққанда ўтни тезда ўчириш учун ишлатилади.
Сув. Шуни эсда тутиш керакки, ёниб турган керосин ва бензинни сув билан ўчириб бўлмайди, ёниб турган спиртни ўчириш мумкин.


Download 0.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling