Мавзу Йўл корхоналарида ёнғин хавфсизлиги ва уни ташкил этиш. 1-машғулот. Режа


Асосий тушунчалар. Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади


Download 0.76 Mb.
bet2/12
Sana23.04.2023
Hajmi0.76 Mb.
#1391914
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
ХФХдан 6-мавзу 1-2

Асосий тушунчалар. Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
ёнғин — одамларнинг ҳаёти ва (ёки) соғлиғига, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкига, шунингдек атроф табиий муҳитга зарар етказадиган, назорат қилиб бўлмайдиган ёниш;
ёнғин назорати — ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилинишини текшириш ва текширув натижалари бўйича чора-тадбирлар кўриш мақсадида белгиланган тартибда амалга ошириладиган фаолият.
Ёниш деб, ёнувчи моддалардаги мураккаб оксидланиш жараёнида бир модданинг иккинчи моддага айланиши натижасида катта миқдорда иссиқлик ва нурланиш ажралиши билан кечадиган ҳодисага айтилади.
Ёнишда асосан уч омил муҳим рол ўйнайди:
- ёнувчи модда;
- ёндирувчи муҳит( ҳаво ҳарорат);
- қиздириш жараёни (учқун аланга).
Қиздириш жараёни бўлса, ёниш реакцияси вужудга келади. Бунинг учун маълум миқдорда қиздириш манбаси бўлиши керак. Реакция бошлангандан кейин, реакция натижасида ҳосил бўлган иссиқлик ёнишнинг давом этишини таъминлайди. Шунинг учун ёнаётган зона алангаланиш манбаси ва ёниш зонаси ҳисобланади. Узона ҳарорати қанча катта бўлса, ёниш шунча тез бўлади.
Ёниш жараёни асосан икки хил бўлиши мумкин. Биринчисида қаттиқ жисмлар ёниш жараёнида ёнаётган модда ҳаво муҳитидан ажралган ҳолда бўлади. Кислород билан бирикиш ёниш зонасидаги иссиқлик натижасида содир бўлади ва бу бириккан модда (ёки ёниш маҳсулоти) қизиган ҳолатда юқорига қараб йўналади ва ўз ўрнига ҳаво билан кислороднинг киришига сабабчи бўлади ва бу ҳолат ёнувчи модда тамом бўлгунча давом этиши мумкин. Бу ёнишни ҳаво ҳаракати натижасида ёниш зонасини кислород билан таъминлаганлиги учун диффузия ёниши деб юритилади. Бундай ёнишни ёғоч, кўмир, шам ва бошқалар ёнганда кузатиш мумкин.
Ёнғинлар ҳам асосан диффузия тартибда бўлади. Ёнишнинг иккинчи хили—ёнувчи газлар, ёнувчи суюқликларнинг буғлари ва ёнувчи моддаларнинг чанглари ҳаво билан аралашган ҳолатдаги ёниши бу кинетик ёниш деб аталади. Бундай ёниш ҳажмий ёниш жараёнида ўтади, яъни шу маълум ҳажмдаги модда баравар ёнади. Ёниш тезлиги модда миқдор зичлигига, ҳароратига боғлиқ бўлади. Агар бундай ёниш ёпиқ ҳажмларда ёки идишларда бўлса, портлаш ҳодисаси рўй беради.

Download 0.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling