Мавзу Йўл корхоналарида ёнғин хавфсизлиги ва уни ташкил этиш. 1-машғулот. Режа


Download 0.76 Mb.
bet9/12
Sana23.04.2023
Hajmi0.76 Mb.
#1391914
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
ХФХдан 6-мавзу 1-2

Назорат саволлари

1.Ёнғин чиқишининг қандай шарт-шароитлари мавжуд?


2.Ёнғин неча фазада кетади?
3.Ёнғин офатида қандай салбий таъсирлар юзага келади?
4.Қурилиш ашёлари ёнувчанлиги бўйича неча гуруҳга бўлинади?
5.Ёнғин офатида ҳаво ҳарорати қандай рол олйнайди?
6.Ёнғин қандай воситалар ёрдамида ўчирилади?
7.Ёнғинни ўчиришда сувнинг қандай ижобий хусусиятларини биласиз?
8.Ёнғинни ўчиришда сувнинг қандай салбий хусусиятларини биласиз?
9.Кўпик қандай ҳолатларда ишлатади?
10.Ёниш даражасига кўра бино ва иншоотлар неча гуруҳга бўлинади?


Катта ўқитувчи Қ,О.Мўминов.

Мавзу-6: Йўл корхоналарида ёнғин ҳавфсизлиги ва уни ташкил этиш.
2-машғулот
РЕЖА:

1. Портлаш ҳодисаси, унинг хусусиятлари, унга қарши чора-тадбирлар. Портлашнинг салбий таъсирлари. Ёнғин ва портлаш бўйича ишлаб чиқариш хоналарини синфланиши.


2. Ёнғин давлат назоратининг асосий вазифа ва ҳуқуқлари.
3. Йўл корхоналарида ёнғин хавфсизлигини ташкил этиш.

Маълумки, ёнғин ва портлашлар ўзаро узвий боғлиқлиги сабабли кўпчилик аварияларда ёнғинлар натижасида портлашлар бўлиши ёки аксинча, портлаш натижасида ёнғинлар содир бўлиши мумкин.


Портлаш - бу қисқа вақтда чегараланган ҳажмдаги, катта миқдордаги қуватнинг ажралиб чиқиши тушунилади ёки портлаш суюқликлари- нинг, портловчи моддаламинг куч ёки иссиқлик таъсирида ўзи жойлашган ҳажмига сиғмай қолиши туфайли отилиб чиқадиган ҳодисадир.
Одатда, портлаш газларнинг қаттиқ қизиши оқибатида, юқори босим ҳосил қилиб кузатилади.Портлашлар асосан ёнғин ва портлаш хавфи бор объектларда содир бўлиб, унинг оқибатида ёнғинлар келиб чиқиши мумкин. Портловчи моддалар сақланадиган омборлар, улар билан боғлиқ бўлган обектлар портлаш хавфи бор объектлар ҳисобланади. Буларга мудофаа, нефт ва нефт маҳсулотларини қайта ишлаб чиқарувчи-сақловчи, кимёвий, газ, пахта, қоғоз, нон маҳсулотлари, енгил саноат корхоналари, улар ишлаб чиқарган тайёр маҳсулотларни сақловчи омборхоналар киради.
Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида 500 дан зиёд ишлаб чиқариш тармоқларида портлаш ва ёнғин чиқиш хавфи мавжуд. Портлатувчи омилларга: кимёвий (портловчи моддалар), ядровий (ядровий қуроллар), механик (юқори босимли суюқликлар сақлайдиган идишларнинг ёрилиши), электромагнит (учқун разияди ва лазер учқуни) ва бошқалар киради.
Ҳар қандай портлашларда биринчи ва икиламчи зарар берувчи омиллар ҳосил бўлади. Биринчи омилларга: зарб тўИқинлари ва синиқ парчаларнинг сочилиши.
Зарб тўлқинлари - юқори босимдаги портлашдан ҳосил бўлган кучли ҳаво тўлқинларининг кучли овоз чиқариб тарқаладиган ҳаво тўлқини тарзидаги ва унга қарши келган қаттиқ жисмларнинг парчаланиши ва сочилишига олиб келади.
Синиқ парчаларнинг сочилиши деганда портлаш майдонларида парчаланган буюмлар синиқ парчаларининг тарқалиши тушунилади (буюм- анжомламинг, биноларнинг бузилиши, парчаланишига олиб келади).
Иккиламчи зарар берувчи омилларга: ёнғинлар, кимёвий ва радиациявий шикастланишлар, кенг тусда тўғонларнинг бузилиши ва сув тошқинларининг содир бўлиши, биноларнинг қулаши ва бошқа фалокатлар киради. Демак, биринчи ва иккиламчи зарар берувчи омиллар инсонларннг нормал яшаш ва ишлаш шароитларининг бузилишига, атроф муҳитнинг издан чи қишига ҳамда инсонларнинг ҳалок бўлишига ва моддий ресурслани йўқ бўлиб кетишига олиб келади.
Маълумотларга қараганда республикамизда ҳар йили 50 дан зиёд аҳоли яшаш жойларида газлардан нотўғри фойдаланиш оқибатида портлаш содир бўлиб, оқибатда фуқаролар нобуд бўладилар ва кўплаб одамлар турли даражадаги тан жароҳати оладилар.
1998-йилда Матлик-Хива, Муборак-Зарбулоқ юқори босимдаги газ қувурларида газ портлаши натижасида, Новосибирск—Адлер, Адлер—Новосибирск йўлалишида кетаётган поездлар тўқнашуви натижасида 37 вагонда ёнғин содир бўлган, оқибатда 1284 йўловчидан 780 нафари ҳалок бўлган.
Ёнғин ва портлашлар тўсатдан содир бўлади ва кўплаб одамларнинг ўлимига ҳамда оғир тан жароҳати олишларига олиб келади. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997-йил"23-декабрдаги 558-сон қарори билан эълон қилинган Фавқулодда Вазиятлар Давлат Тизимининг ҳамда «Аҳолини ва ҳудудларни табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида»ги ва 2000-йилдаги «Фуқаро муҳофазаси тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг асосий мақсади: фуқароларни ҳимоя қилиш ва портлаш ҳамда ёнғин туфайли ва бошқа сабаблар орқали зарар кўрган обектларнинг авалги иш фаолиятини изига солиб юбориш чора-тадбирларини кўриш ҳисобланади
Ишлаб чиқариш жараёнлари ёнғин ва портлаш хавфсизлиги, уларни режалаштиришда, ташкиллаштиришда ва олиб боришда ГОСТ 12.1.004-91 «Ёнғин хавфсизлиги. Умумий талаблари» ва ГОСТ 12.1.010-90 «Портлаш хавфи. Умумий талаблари»га мувофиқ таъминланиши лозим.
Ишлаб чиқаришда синалмаган ёнғин ва портлаш хавфи мавжуд ҳамда токсик хусусиятларга эга бўлган моддалар ва материалларни қўллаш тақиқланади.
Ишлаб чиқариш бинолари ва хоналарининг портлаш жиҳатидан хавфлилик тоифалари лойиҳа ташкилоти томонидан ТЛТМ 24-86 «Технологик лойиҳалаштириш тармоқ меъёрлари»га мувофиқ ҳар бир ҳолат учун алоҳида аниқланиши керак.
Ишлаб чиқариш жараёнларини амалга оширишда ёнғинлар, портлашлар, авариялар, заҳарланишлар содир бўлиши ҳамда атроф муҳит унинг чиқиндилари (оқова сувлари, шамоллатиш тизими чиқиндилари ва бошқалар) билан ифлосланиши эҳтимолини истисно этадиган шароитлар таъминланиши лозим.
Ишлаб чиқариш бинолари ва хоналари дастлабки ёнғинни ўчириш воситалари билан таъминланган бўлиши шарт.
Мамлакатимизда ёнғин офатига қарши Республика Ички ишлар вазирлиги (ИИВ) қошида ёнғин муҳофазаси бошқармаси раҳбарлик қилади ва, ўз навбатида, унинг қуйи бўғин (вилоят, туман) тармоқлари ҳам фаолият кўрсатади. Ёнғинга қарши муҳофаза бошқармаси бўғимларига, ёнғинга қарши ҳимоялаш билан боғлиқ бўлган комплекс омилларни бошқариш юклатилган.

Download 0.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling