Мавзу Йўл корхоналарида ёнғин хавфсизлиги ва уни ташкил этиш. 1-машғулот. Режа
Ёнғиндан сақлаш хизматининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат
Download 0.76 Mb.
|
ХФХдан 6-мавзу 1-2
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ёнғиндан сақлаш хизматининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат
- Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг шахсий таркиби тегишли штат лавозимларида турган
Ёнғиндан сақлаш хизматининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
ёнғинлар профилактикасини ўтказиш ва ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилиниши устидан назоратни амалга ошириш; ёнғинларни ўчириш, ёнғин зонасида қолган одамларни ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкини қутқариш. Ёнғиндан сақлаш хизмати кучлари ва воситаларининг ¬ёнғинлар профилактикаси ҳамда ёнғинларни ўчириш билан боғлиқ ¬бўлмаган ишларни бажаришга жалб қилинишига, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, йўл қўйилмайди. Ёнғиндан сақлаш хизматининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: - ёнғинлар профилактикасини ўтказиш ва ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилиниши устидан назоратни амалга ошириш; - ёнғинларни ўчириш, ёнғин зонасида қолган одамларни ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкини қутқариш. Ёнғиндан сақлаш хизмати кучлари ва воситаларининг ¬ёнғинлар профилактикаси ҳамда ёнғинларни ўчириш билан боғлиқ ¬бўлмаган ишларни бажаришга жалб қилинишига, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, йўл қўйилмайди. Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг шахсий таркиби тегишли штат лавозимларида турган: - сафдорлар, сержантлар ва офицерлар таркибидан бўлган шахсларни (ходимларни); - махсус унвонга эга бўлмаган шахсларни (хизматчиларни) ўз ичига олади. Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг ходимларига нисбатан ички ишлар органларида хизматни ўташни тартибга солувчи низомлар амал қилади. Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг хизматчиларига нисбатан меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган қоидалар амал қилади. Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг шахсий таркиби белгиланган намунадаги хизмат кийимига ва фарқлаш белгиларига эга бўлади. Кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизмати фуқаролар ва жамоат -бирлашмаларининг ташкилотларда, аҳоли пунктлари ва бошқа ҳудудларда ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирларини таъминлашда, ёнғинларни ўчиришда иштирок этишининг шаклидир. Кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмалари дружиналар ва (ёки) командалар тарзида ташкил этилади ҳамда тегишли маъмурий-ҳудудий бирликнинг ёнғин хавфсизлигини таъминлаш тизимига киради. Кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмаларини ташкил этиш ва уларнинг фаолият юритиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. Давлат ёнғин назорати ваколатли органлар, ташкилотлар, уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек фуқаролар томонидан ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилинишини текшириш ва текширув натижалари бўйича чора-тадбирлар кўриш мақсадида амалга ошириладиган назоратдир. Саноат корхоналарида, турар жой биноларида содир бўладиган ёнғин, портлашлар кўплаб моддий зарар кўришга,одамларнинг қурбон бўлишига олиб келади. Турар жой, маъмурий бинолар, хом ашё, маҳсулотлар, ускуна, дастгоҳлар, ишлаб чиқариш бинолари тайёр маҳсулотлар (ёниш хусусиятига эга бўлганлиги учун) ёниб кетади, натижада иқтисодиётимизга салбий таъсир кўрсатади. Маълумотларга қараганда, дунё бўйича ҳар 10 сонияда, жами 5 мин. ёнғин содир бўлмоқда. МДҲда эса бу кўрсаткич 8000—8500 ни ташкил этади, оқибатда. ҳатто бир неча юз мил. сўмдан ортиқ моддий зарарлар кўрилади. Бино ва иншоотларнинг ёнғин ҳамда портлаш хавфи бўйича гуруҳланиши, улардаги барча хоналарнинг ёниш ва портлашга мойиллик тоифаси аниқлангандан сўнг белгиланади. Агар бинода А тоифага тааллуқли хона бўлса-ю, унинг майдони бинодаги барча хоналарнинг умумий майдонидан 5% дан кам бўлмаса ёки сатҳи 200 м2 дан кўп бўлса, бу ҳолда бино А тоифага киради. Бинода ҳар хил тоифага тааллуқли хоналар мавжуд бўлса-ю, А ва В тоифадаги хоналарнинг йиғинди майдони, қолган барча хоналар умумий майдонининг 5% дан кам бўлмаса ёки сатҳи 200 м2дан зиёд бўлса, бу бино В тоифага мансуб бўлади. Ёнғин хавфига бардошли иншоотлар ва қурилмалар, уларнинг хусусиятлари Ёнғин хавфига бардошли (ўтга чидамли) деб, ёнғин содир бўлганда уларнинг юқори ҳарорат таъсирига бардош бера олиши ва юк кўтариш хусусиятларини узоқроқ муддатга сақлаб қолиш қобилиятига айтилади. Бино ва иншоотларларнинг ёнғин хавфсизлиги кўпчилик ҳолларда улардаги қурилмаларнинг оловда ёнмаслиги ва ўтга чидамлилиги билан таъминланади, бу кўрсаткич ҚМҚ 2.01.02 - 85 билан меъёрланади. Бу меъёрга биноан, бино, иншоотлар ва улардаги ёнғинга қарши деворлар билан ўралган қисмлари, 5 хилдаги (I, II, III, IV ва V ) ўтга чидамлилик даражаларга бўлинган. Биноларнинг ўтга чидамлилик даражаси уларнинг қуйидаги қурилмалари бўйича аниқланади: яъни деворлар (юк кўтарувчи ички ва ташқи, зинапоя ва эвакуация йўларини ўраб олган деворлар); устунлар; зинапоя элементлари; том ёпғич плиталар ва барча юк кўтариш қобилиятига эга бўлган бошқа қурилмалар. Бино ва иншоотларнинг ёнғин ҳамда портлаш хавфи бўйича гуруҳланиши, улардаги барча хоналарнинг ёниш ва портлашга мойиллик тоифаси аниқлангандан сўнг белгиланади. Агар бинода А тоифага тааллуқли хона бўлса-ю, унинг майдони бинодаги барча хоналарнинг умумий майдонидан 5% дан кам бўлмаса ёки сатҳи 200 м2 дан кўп бўлса, бу ҳолда бино А тоифага киради. Бинода ҳар хил тоифага тааллуқли хоналар мавжуд бўлса-ю, А ва В тоифадаги хоналарнинг йиғинди майдони, қолган барча хоналар умумий майдонининг 5% дан кам бўлмаса ёки сатҳи 200 м2дан зиёд бўлса, бу бино В тоифага мансуб бўлади. Download 0.76 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling