Ноанъанавий таълим таълим олувчилар эгаллаётган билимларни ўзлари қидириб топишларига, мустақил ўрганиб, таҳлил қилишларига, ҳатто хулосаларни ҳам ўзлари келтириб чиқаришларига, мустақил ижодий фикр юритишга қаратилгандир. Бунда ўқитувчи шахс ва жамоанинг ривожланиши, шаклланиши, билим олиши ва тарбияланишига шароит яратади, шу билан бирга бошқарувчанлик, йўналтирувчанлик вазифасини бажаради. Инновацион ўқитишнинг диққат марказида таълим олувчи шахси туради. - Тўгарак; практикум; семинар; конференция; маслаҳат (консультация); факультатив машғулот; ўқув экскурсиялари; ўқувчиларнинг мустақил уй ишлари ва б.ш.
- Дарснинг асосий вазифалари
- Таълимий вазифаси ҳар бир дарснинг таълим вазифаларини белгилаш, дарсни ахборотлар билан бойитиш, ижтимоий ва шахсий эҳтиёжларни ҳисобга олиш, дарс мазмунини оптималлаштириш, идрок этишнинг илғор технологияларини киритиш, турли шакл, метод ва воситаларидан ўринли фойдаланиш, дарс тузилишига ижодий ёндашиш, таълим беришда жамоавий, гуруҳли ва индивидуал шаклларини қўллаш, оператив қайта алоқани таъминлаш, назорат ва бошқарувни ташкил этиш, дарснинг самарали кечишини таъминлашдан иборат
- Тарбиявий вазифаси ўқув материалининг тарбиявий имкониятларини аниқлаш, таълимий фаолият жараёнида эришиш зарур бўлган тарбиявий мақсадларни шакллантириш (қўйиш), ўқув ишлари мақсади ва мазмунидан келиб чиқиб, тарбиявий масалаларни белгилаш, ўқувчиларни умуминсоний ва миллий қадриятлар руҳида тарбиялаш, юксак маънавий-ахлоқий сифатлар (тиришқоқлик, тартиблилик, масъулиятлилик, интизомлилик, мустақиллик, қобилиятлилик, ҳалоллик, меҳнатсеварлик, тиришқоқлик ва бошқалар)ни шакллантириш, ўқувчиларга педагогик талабларни қўйиш, улар билан ҳамкорликка эришишни ифодалайди
- Ривожлантириш вазифаси ўқув материалларини ўқувчиларнинг билиш даражасига мос ҳолда танлаб, ўқувчиларни интеллектуал, эмоционал, ижтимоий жиҳатдан самарали ривожланишларини таъминлайди, уларда ижодкорлик, ташаббускорлик, фаоллик каби сифатларни тарбиялайди
Do'stlaringiz bilan baham: |