Ҳамкорлик таълимининг моҳияти ўқитувчи ва ўқувчиларнинг таълим жараёнида биргаликда ишлашлари, бир-бирларини чуқур тушуна олишлари, бир-бирларига нисбатан яқинликни ҳис қилишлари, таълим мақсадига эришганлик натижаларини ҳамкорликда таҳлил қилишидан иборат - Мустақил таълим ўқувчилар томонидан турли фанлар асосларининг мустақил ўзлаштирилишини назарда тутади
- Индивидуал таълим ўқитишнинг энг қадимги тури бўлиб, муайян фан асослари, мавжуд илмий билимлар ҳамда касб-ҳунар сирларини шахс томонидан якка тартибда ўзлаштирилишини ифодалайди
- Фаол ўқитиш (ёки интерфаол таълим) таълим субъектлари – ўқитувчи, ўқувчи ва ўқувчилар гуруҳи ўртасида юзага келувчи қизғин баҳс-мунозалар, ўзаро фикр алмашиш имкониятига
- эгалик асосида ташкил этилади
- Дастурий таълим (дастурлаштирилган ўқитиш) ҳаракат (операция)лар кетма-кетлиги тизимини ифодаловчи, уларни бажариш илгаридан режалаштирилган натижага олиб келувчи “дастур” терминидан келиб чиқади; ушбу таълим турининг мақсади ўқув жараёнини бошқаришни яхшилашдан иборат
- Масофавий таълим муайян масофадан туриб, замонавий ахборот технологиялари ёрдамида иккинчи масофага маълум фан асослари,
- илмий билимлар тизими, касб ёки ҳунар сирларига доир билимларни узатишга асосланган ўқитиш тури
- Компьютерли таълим ўқитиш жараёнини компьютер қурилмаси учун тузилган махсус таълим дастурларига кўра ташкил этилади
- Инновацион таълим таълим мазмунининг доимий, изчил равишда замонавий илм-фан, техника ва технологиялар ютуқлари билан янгилаб борилишини таъминловчи ўқитиш тури
Do'stlaringiz bilan baham: |