Замонавий дарслар қуйидаги талабларга жавоб бера олиши лозим: фаннинг илғор ютуқлари, педагогик технологиялардан фойдаланиш, дарсни ўқув-тарбиявий жараён қонуниятлари асосида ташкил этиш; дарсда барча дидактик тамойил ва қоидаларнинг оптимал нисбатларини таъминлаш; ўқувчиларнинг қизиқишлари, лаёқати ва талабларини ҳисобга олиш асосида улар томонидан билимларнинг пухта ўзлаштирилиши учун зарур шароитларни яратиш; ўқувчилар англаб етадиган фанлараро боғлиқликларни ўрнатиш; илгари ўрганилган билим ва малакалари, шунингдек, ўқувчиларнинг ривожланиш даражасига таяниш; шахснинг ҳар томонлама ривожлантиришни мотивациялаш ва фаоллаштириш; ўқув-тарбиявий фаолият барча босқичларининг мантиқийлиги ва эмоционаллиги; педагогик воситалардан самарали фойдаланиш; зарур билим, кўникма ва малакалар, фикрлаш ва фаолият рационал усулларини шакллантириш; мавжуд билимларни доимо бойитиб бориш эҳтиёжини юзага келтириш; ҳар бир дарсни пухта лойиҳалаштириш, режалаштириш, ташхис ва тахмин қилиш. - Дарсни ташкил этишнинг асосий босқичлари
Do'stlaringiz bilan baham: |