Мавзу: капитал қЎйилмалар аудити


Капитал қўйилмалар аудитининг мақсади, вазифалари ва маълумот манбалари


Download 36.64 Kb.
bet3/6
Sana02.02.2023
Hajmi36.64 Kb.
#1147244
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
kapital qojilmalar auditi

Капитал қўйилмалар аудитининг мақсади, вазифалари ва маълумот манбалари


Капитал қўйилмалар - бу хужаликнинг такрор ишлаб чикаришини кенгайтириш хамда унинг сифатини яхшилашга йуналтирилган харажатлар мажмуидир. Капитал қўйилмалар хажми корхоналарни куриш, кенгайтириш, техник кайта жихозлаш ва унинг ишлаб чикариш кувватларини саклаш, шунингдек, ишлаб чикариш максадларилаги асбоб- ускуна, транспорт воситалари ва бошка асосий фондларни харид килишнинг барча молиялаштириш манбалари хисобига килинган харажатларнинг умумий суммасига нисбатан белгиланади.
Узбекистон иктисодиётида курилиш саноати асосий уринни эгаллайди. Капитал курилишнинг устидан назорат килиш учун корхоналарда капитал курилиш буйича назорат булимлари ташкил этилади.
Капитал қўйилмалар аудитини ўтказшдан мақсад – капитал қўйилмалар бўйича текширилаётган корхонада амалга ошўирилган муомалаларни қонунийлигини таъминлаш ва улар бўйича молиявий ҳисобот кшрсаткичларини ишончлилигини ёки ҳақиқатга мослигини баҳолашдан иборатдир.
Капитал қўйилмалар аудитии ўтказишда қуйидаги меъёрий ҳуқуқий хужжатлардан фойдаланилади:

  1. Ўзбекистон Республикаси «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги» Қонуни, 1996 йил 30-август(Мазкур Қонунга қуйидагиларга мувофиқ ўзгартириш киритилган ЎзР 30.04.2013 й. ЎРҚ-352-сон Қонуни, ЎзР 07.10.2013 й. ЎРҚ-355-сон Қонуни,ЎзР 27.12.2013 й. ЎРҚ-361-сон Қонуни, ЎзР 14.05.2014 й. ЎРҚ-372-сон Қонуни)

  2. Ўзбекистон Республикаси «Аудиторлик фаолияти тўғрисидаги» Қонуни, янги таҳрири 2000 йил 26- май.

  3. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси 1996 йил 29-май.

  4. Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодекси. Янги тахрири 2007 йил 22 ноябрда тасдиқланган.

  5. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодекси. 21.12.1995 йил тасдиқланган.

  6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳсулот (ишлар, хизматлар) ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида НИЗОМ» 1999 йил 5-февралдаги 54-сонли қарорига илова.

  7. 1-сон БҲМС "Ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисобот" (АВ томонидан

14.08.1998 й. 474-сон билан рўйхатга олинган Молия вазирлиги томонидан
26.07.1998 й. 17-17/86-сон билан тасдиқланган).

  1. 2-сон БҲМС "Асосий хўжалик фаолиятидан тушган даромадлар" (АВ томонидан 26.08.1998 й. 483-сон билан рўйхатга олинган Молия вазирлиги томонидан 20.08.1998 й. 41-сон билан тасдиқланган).

  2. 3-сон БҲМС "Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот" (АВ томонидан 27.08.1998 й. 484-сон билан рўйхатга олинган Молия вазирлиги томонидан 25.08.1998 й. 43-сон билан тасдиқланган).

  3. 4-сон БҲМС "Товар-моддий захиралар" (АВ томонидан 17.07.2006 й. 1595-сон билан рўйхатга олинган молия вазирининг 15.06.2006 й. 52-сон буйруғи билан тасдиқланган).

  4. 5-сон БҲМС "Асосий воситалар" (АВ томонидан 20.01.2004 й. 1299сон билан рўйхатга олинган молия вазирининг 09.10.2003 й. 114-сон буйруғи билан тасдиқланган).

  5. 15-сон БҲМС "Бухгалтерия баланси" (АВ томонидан 20.03.2003 й. 1226-сон билан рўйхатга олинган молия вазирининг 12.03.2003 й. 45-сон буйруғи билан тасдиқланган).

  6. 17-сон БҲМС "Капитал қурилишга оид пудрат шартномалари" (АВ томонидан 23.12.1998 й. 579-сон билан рўйхатга олинган Молия вазирлиги томонидан 02.11.1998 й. 58-сон билан тасдиқланган).

  7. 19-сон БҲМС "Инвентарлашни ташкил этиш ва ўтказиш" (АВ томонидан 02.11.1999 й. 833-сон билан рўйхатга олинган Молия вазирлиги томонидан 19.10.1999 й. ЭГ/17-19-2075-сон билан тасдиқланган).

  8. Бухгалтерия ҳисобида ҳужжатлар ва ҳужжатлар айланиши тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 14.01.2004 й. 1297-сон билан рўйхатга олинган молия вазирининг 23.12.2003 й. 131-сон Буйруғи билан тасдиқланган).

  9. Товар-моддий бойликларни олишга ишончномалар бериш ва уларни ишончномалар бўйича бериш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 27.05.2003 й. 1245-сон билан рўйхатга олинган Молия вазирининг 62-сон буйруғи билан тасдиқланган).

Норматив хужжатлар капитал қўйилмаларни аудиторлик текширувидан ўтказишнинг аниқ жихатларини ҳамда солиқ қонунчилигига оид тарафларини ёритиб беради.
Капитал қўйилмаларни аудиторлик текширувидан ўтказишда фойдаланиладиган манбалар бухгалтерлик ҳисобнинг корхонада қабул қилинган ташкилий шаклига ҳам боғлиқ. Булар ҳисобни қўлда юритиш шароитида: журнал-ордерлар, ведомостлар, карточкалар: автоматлаштирилган ҳисоб шароитида эса компютер дастурлари, машинаграммларидир. Лекин шуни унутмаслик керакки, ҳисобнинг ҳар қандай шакли шароитида ҳам капитал қўйилмаларнинг ҳаракатига оид муомалалар (кирими, чиқими, хўжалик ичидаги силжиши, таъмирланиши) меъёрий ҳужжатлар ва дастлабки ҳужжатлаштиришнинг унификацияланган идоралараро шакллари билан расмийлаштирилиши лозим. Улар қаторига қуйидагилар киради:

  • капитал қурилишнинг бухгалтерия ҳисоби ва солиққа тортиш масалаларини тартибга соладиган асосий меъёрий ҳужжатлар;

  • корхонанинг ҳисоб сиёсати тўғрисидаги буйруги;

  • капитал қурилишларни ҳисобга олишда корхонада қўлланиладиган аналитик ва синтетик ҳисоб регистрлари;

  • бухгалтерия ҳисоботлари;

  • лойиҳалаш хужжатлари;

  • смета хужжатлари;

  • бажарилган ишлар ҳажмини кўрсатадиган, сарфланган ресурсларни қўрсатадиган қўрилиш ишлари бўйича қабул қилиш далолатномалари;

  • қурилиш чизмаси ва давом этиш меъёрлари, титул рўйхати(№1 форма), қапитал қурилиш режаси(№7 форма), пудрат шартномаси, оператив ҳисоб маълумотлари, асосий фондар ва капитал қўйилмалар режасининг амалда синаш бўйича ҳисобот. Аудит учун қурилиш муддатлари сифатида давлат комиссиясининг объектни топшириш далолатномалари асос бўлади;  алоҳида қурилиш объектлари учун қўлланиладиган бажарилган ишлар журнали(форма №КС-6);

  • моддий жавобгар шахс, яъни ишларни бажарувчи, қурилиш участкаси бошлиғи ҳисоботи (№ М-19 форма);

  • №КС -2 ва № КС-3 формалари;

  • 1010 –“Ҳом ашё ва материаллар” счети бўйича ҳисоб регистлари;

  • 0810, 0820, 0830, 0840, 0890 счетлар бўйича ҳисоб регистрлари, журнал-ордер тизимида қайдномалар;  бош китоб;

  • молиявий ҳисобот.


Download 36.64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling