Мавзу: Кичик бизнес молияси. Стартапларни молиялаштириш. Режа
Кичик бизнес молияси.Стартапларни молиялаштириш мазмуни
Download 296.64 Kb.
|
1.Kichik biznes moliyasi.Startaplarni moliyalashtirish - копия
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3.Kichik biznesdagi investitsiyalashning real imkoniyatlarini baholash uchun qo’llaniladigan risk darajasi va diskont stavkasi.Kichik korxonalarni moliyalashtirishda duch keladigan muammolar.
3.Кичик бизнес молияси.Стартапларни молиялаштириш мазмуни
Жамият тараққиётининг турли ижтимоий-иқтисодий босқичларида, турли молиявий тизимлар амал қилади, баъзи ҳолларда мавжуд иқтисодий муносабатларни муваффақиятли обектив намоён қилади, бошқа ҳолларда еса, муваффақияцизроқ, бироқ молия ҳар доим тақсимлаш функсиясини бажаради. Молиянинг бошқа муҳим функсияси назоратдир. У тақсимлаш функсияси билан узвий боғлиқдир. Молия муносабатларининг турли таркиби орасида пул фондларининг шаклланиши ва ишлатилиши назорати билан боғлиқ бўлмаган бирорта ҳам муносабат йўқдир. Шу билан бирга фақатгина назорат билан боғлиқ бўлган молиявий муносабат ҳам йўқ. Молия ижтимоий маҳсулот ва миллий даромадни шакллантириш, тақсимлаш ва ишлатишнинг барча босқичларида назоратни амалга оширади. Назоратни бош мақсади ижтимоий ишлаб чиқаришнинг самарадорлигини ошириш, халқ хўжалигининг барча бўғинларида ишнинг сифатини яхшилаш мақсадида марказлашган ва марказлашмаган пул фондларидан оқилона фойдаланишга еришишдир. Молиянинг назорат функсияси корхоналарни барча хўжалик фаолиятларида намоён бўлади. Сўм орқали назорат қилиш ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш харажатлари устидан, бу харажатларнинг даромадларга мос келиши устидан, асосий фондлар ва айланма маблағларнинг шаклланиши ва ишлатилиши устидан амалга оширилади. Мазкур назорат маблағлар айланишининг барча босқичларида - молиялаштириш ва кредитлаштиришда, нақд пулсиз ҳисоб-китобларни амалга оширишда, буджет ва молия тизимининг бошқа бўғинлари билан ўзаро алоқаларда амал қилади. Сўм орқали назорат ёрдамида маҳсулот реализацияси жараёнига, шартнома бўйича шартларни бажарилишига, рентабелликка, фойдага, фонд қийматига, айланма маблағлар айланишига таъсир ўтказади. Иқтисодий муносабатлар кишилик жамиятининг моддий неъматларни ишлаб чиқариш, айирбошлаш ва тақсимот жараёни босқичларида вужудга келади. Иқтисодий муносабатлар жуда хилма-хилдир. Улар нафақат такрор ишлаб чиқариш босқичида, балки хўжалик юритишнинг барча соҳаларида рўй беради. Иқтисодий муносабатларнинг ижтимоий амал қилиши билан боғлиқ жиҳатини иқтисодий категориялар ташкил қилади. Турли хил адабиётларда молия терминига турлича таъриф берилган. Молия – давлатнинг ўз функсия ва вазифаларини бажариши ҳамда кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш шартларини таъминлаш мақсадида марказлашган ва марказлашмаган пул фондларининг шакллантирилиши, тақсимланилиши ва фойдаланилиши билан боғлиқ иқтисодий муносабатлар мажмуидир. Бозор муносабатлари шароитида асосий иқтисодий категорияларга қиймат, товар, пул, фойда, молия ва нархни киритишимиз мумкин. Молия (лот. – пул тўловлари) – ЯИМ (ялпи ички маҳсулот) ва МД (миллий даромад)ни тақсимлаш ва қайта тақсимлаш жараёнида пул маблағларини шакллантириш ва фойдаланиш билан боғлиқ иқтисодий муносабатлар тизимидир. Муносабатларнинг ўзига хослиги шундан иборатки, молия иқтисодий категория сифатида ҳар доим пул шаклида намоён бўлади. Молиянинг таърифидан келиб чиқадики: муносабатларнинг пул характерига ега еканлиги; муносабатларнинг тақсимот хусусиятига ега еканлиги; молиявий муносабатларни шакллантиришда молиявий ресурслар асосий манба бўлиб ҳисобланиши. Молия категорияси қуйидаги иқтисодий категориялар билан ҳам боғлиқ: нарх; иш ҳақи; кредит. 2. Молиянинг функсиялари Молия иқтисодий категория бўлиб, ҳозирда ижтимоий-сиёсий тузуми турлича бўлган давлатлар томонидан бирдек фойдаланилмоқда. Бу категория бошқа иқтисодий категориялар (пул, фойда, таннарх, қиймат, кредит ва ҳ.к.) каби жамиятдаги маълум муносабатлар, меҳнат мезони ва истеъмол меъёри, ишлаб чиқаришни рағбатлантириш, миллий даромадни тақсимлаш каби муносабатларнинг моҳиятини ифодалайди. Молия жамиятда товар-пул муносабатларининг мавжудлиги билан изоҳланади. Молиявий муносабатларнинг ривожланиши жамиятдаги меҳнат тақсимоти, мулкчилик шакллари, хўжалик юритувчи субектларнинг ташкилий-ҳуқуқий фаолиятининг иқтисодий жиҳатдан мустақиллиги ҳамда ташқи иқтисодий алоқалари билан ҳам боғлиқ. Миллий даромаднинг тақсимланиши пул шаклида амалга оширилади, аммо пул молия муносабатларининг барча томонларини ўз ичига олмайди. Молия муносабатлари асосан, давлат ҳамда корхоналарнинг пул фондларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш масалаларидан акс етади. Шунинг боисдан молиянинг ривожланиши бу давлатнинг ривожланиши ва унинг молиявий заҳираларга бўлган еҳтиёжи билан бевосита боғлиқдир. Молиянинг моҳияти, унинг иқтисодий категория сифати ижтимоий муносабатлар орқали кўриниб, ўзига хос вазифани бажаради. Давлат ва хўжалик юритувчи субектларнинг кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш ва ижтимоий еҳтиёжларни қондириш учун зарур бўлган пул маблағларидан марказлашган фондни ташкил қилиш, тақсимлаш ва истеъмол қилиш билан боғлиқ бўлган иқтисодий муносабатлар жараёнида ижтимоий еҳтиёжларни қондириш устидан назорат ва ижтимоий маҳсулотнинг тақсимланиши ва қайта тақсимланиши содир бўлади. Молиянинг моҳияти унинг функсияларида намоён бўлади. Функсия – муайян обектнинг ташқи хусусияти бўлиб, тизим елементларининг ўзаро муносабатларида жараён сифатида акс етади. Иқтисодий категорияларни функсияси иқтисодий муносабатларнинг ҳатти-ҳаракатини ўзида акс еттиради, яъни, функсия – иқтисодий категориянинг муайян хусусиятларининг намоён бўлишидир. Молиянинг функсиялари турли адабиётларда турлича кўрсатилган ҳолда баҳсли масалалардан бири бўлиб келмоқда. Хусусан, А.М.Бирман молиянинг қуйидаги функсияларини еътироф етади : – хўжалик юритиш жараёнини пул маблағлари билан таъминлаш – назорат – тақсимлаш А.М.Александров ва Е.А.Вознесенскийлар молиянинг қуйидаги функсияларни кўрсатиб ўтишган : – пул фондларини шакллантириш; – шакллантирилган пул фондларидан фойдаланиш; – назорат . Молия қиймат тақсимоти ва унинг назоратини яхлит ифодаловчи категория ҳамдир. Шунинг учун ҳам аксарият адабиётларда унинг қуйидаги иккита функсияси ажратиб кўрсатилади: – тақсимот функсияси – жамият тараққиётининг турли босқичларида турли молиявий тизимлар амал қилади. Мавжуд иқтисодий муносабатлар ҳам гоҳ муваффақиятли, гоҳида еса муваффақияциз амал қилади, бироқ молия ҳар қандай шароитда ҳам тақсимлаш функсиясини бажаради. Мамлакатнинг ЯИМ ва МД тақсимлаш ва қайта тақсимлаш билан боғлиқ муносабатлардан иборат. ЯИМ қиймати МД ва заҳира фондидан иборат. Заҳира фонди, амортизасия ажратмалари ва моддий сарфлардан иборат. ЯИМ – иқтисодий тизимларнинг йил давомида яратган товар ва хизматларининг жами қийматидир. Ялпи ички маҳсулотни тақсимлаш жараёни турли хил молиявий дастаклар: меъёрлар, ставкалар, тарифлар, ажратмалар ва бошқа молиявий дастаклар воситасида амалга оширилади. Микродаражада еса, унинг манбаи корхоналар пул даромадлари ва жамғармалари ҳисобланади. МД – мамлакат бўйича хўжалик юритувчи субектларнинг фаолият натижаси (иш ҳақи, рента, фойда). МД таркибига қуйидагилар киради: – Жамғарма фонди – яъни ишлаб чиқаришни кенгайтириш, қурилиш ва маданий-оқартирув тадбирларини молиялаштиришга қаратилган. Заҳира фонди – жамоат заҳиралари, суғурта маблағларидан иборат. Истеъмол фонди – фан таълим, маданият, соғлиқни сақлашни молиялаштиришга қаратилган бўлиб, давлатнинг амал қилишини таъминловчи фонд ҳамдир. Ушбу фонд орқали мамлакатнинг хавфсизлик, меҳнатга ҳақ тўлаш каби сарфларини ҳам ўз ичига олади. Бозор иқтисодиёти шароитида мулкчиликнинг кўп укладли шаклларини пайдо бўлиши ва бозор иқтисодиётининг амал қилиши тўлиқ иқтисодий мустақилликни таъминловчи демократик тизимни шакллантиришни обектив зарур қилиб қўяди. Бундай шароитда иқтисодий субектлар фаолиятининг молиявий натижалари, яъни тадбиркорлик фойдасини тақсимлаш улар томонидан қабул қилинадиган молиявий қарорларга боғлиқдир. Тақсимот жараёни жамият ҳаётининг барча жабҳалари (моддий ишлаб чиқариш, муомала, истеъмол)ни, жумладан иқтисодиётни бошқаришнинг барча бўғинлари (республика, маҳаллий бошқарув)ни ҳам қамраб олади. Бу жараёнда тақсимотнинг хўжалик бўйича, тармоқ бўйича, тармоқлараро ва ҳудудий шакллари вужудга келади. – назорат функсияси – молиянинг бошқа муҳим функсияси назоратдир. У тақсимлаш функсияси билан узвий боғлиқдир. Молия муносабатларининг турли таркиби орасида пул фондларининг шаклланиши ва ишлатилиши назорати билан боғлиқ бўлмаган бирорта ҳам муносабат йўқдир. Шу билан бирга фақатгина назорат билан боғлиқ бўлган молиявий муносабат ҳам йўқ. Молия ижтимоий маҳсулот ва миллий даромадни шакллантириш, тақсимлаш ва ишлатишнинг барча босқичларида назоратни амалга оширади. Назоратни бош мақсади – ижтимоий ишлаб чиқаришнинг самарадорлигини ошириш, халқ хўжалигининг барча бўғинларида ишнинг сифатини яхшилаш мақсадида марказлашган ва марказлашмаган пул фондларидан оқилона фойдаланишга еришишдир. Молиянинг назорат функсияси корхоналарни барча хўжалик фаолиятларида намоён бўлади. Сўм орқали назорат қилиш ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш харажатлари устидан, бу харажатларнинг даромадларга мос келиши устидан, асосий фондлар ва айланма маблағларнинг шаклланиши ва ишлатилиши устидан амалга оширилади. Мазкур назорат маблағлар айланишининг барча босқичларида - молиялаштириш ва кредитлаштиришда, нақд пулсиз ҳисоб-китобларни амалга оширишда, бюджет ва молия тизимининг бошқа бўғинлари билан ўзаро алоқаларда амал қилади. Сўм орқали назорат ёрдамида маҳсулот реализасияси жараёнига, шартнома бўйича шартларни бажарилишига, рентабелликка, фойдага, фонд қийматига, айланма маблағлар айланишига таъсир ўтказади. Шундай қилиб, назорат – даромадлар ўсишини, маблағлар ва моддий бойликлар оқилона сарфланишини рағбатлантиради, корхоналарни камчиликларни бартараф етишга, хўжалик фаолиятини яхшилашга, унинг самарадорлигини оширишга, маблағларнинг манзилли сарфланишини таъминлайди. Назорат функсиясининг муҳим хусусияти шундаки, у маблағлар келиб тушиши ва ишлатилиши жараёнида узлуксиз давом етади ва махсус текширув ҳамда кузатишлар билан бевосита боғлиқ бўлмай, мустақил аҳамият касб етади. Хўжалик юритувчи субектлар фаолиятининг молиявий кўрсаткичлари назорат функсиясининг обектидир. Молиявий назоратнинг самарадорлигини ошириш кўпроқ корхонада бухгалтерия ҳисоби, молиянинг қай даражада йўлга қўйилганлигини, молиявий ахборотнинг ҳаққонийлиги, молиявий интизом, бухгалтерия-ҳисоби ҳисоботини холис юритилишига боғлиқ. Шундагина назоратнинг самараси иқтисодиётдаги вазиятни таҳлил қилиш ва холис баҳолаш ҳамда такрор ишлаб чиқариш жараёнининг самарали боришини мувофиқлаштириш имконини беради. Айниқса, бунда давлат солиқ хизматининг ўрни ва аҳамияти беқиёсдир. Шунинг учун ҳам молия солиқ муносабатлари билан узвий ҳолда ўрганилади ва амал қилади. 3.Kichik biznesdagi investitsiyalashning real imkoniyatlarini baholash uchun qo’llaniladigan risk darajasi va diskont stavkasi.Kichik korxonalarni moliyalashtirishda duch keladigan muammolar. Молиянинг тақсимот ва назорат функсиялари яхлит ҳолда молиявий механизмни вужудга келтиради Молия механизми – тақсимлаш ва қайта тақсимлаш муносабатларининг кенг тизимини амалга ошириш, даромад ва жамғармаларни ташкил қилиш, марказлашган ва марказлашмаган пул фондларини тузишни таъминловчи шакл ва усуллар мажмуидир. Молия механизми мураккаб бўлиб, унга турли молиявий муносабатларга хос елементлар киради. Айнан молиявий муносабатлар ўзаро алоқаларнинг кўплиги уларни ташкил етишнинг турлари, шакллари ва усулларини (молия механизми елементларини) кўп миқдорда қўллашни тақазо етади. Давлат ўзининг ижро қилувчи ва қонун чиқарувчи органлари ёрдамида иқтисодий қонунлар таъсирини чуқур ўрганиш, молиянинг ривожланиш қонуниятларини ўрганиш, иқтисодий ва молиявий сиёсат вазифаларини ўрганиш асосида ички маҳсулот ва миллий даромадни тақсимлаш усулларини ўрнатади, пул жамғармаларининг шаклларини белгилайди, тўлов ва ажратмалар турларини ишлаб чиқади, давлат молиявий ресурсларидан фойдаланиш йўналишлари ва тамойилларини ишлаб чиқади. Молия механизмини маъмурий ва тартибга солувчи механизмларга бўлишимиз мумкин. Директив (маъмурий) молия механизми – давлат иштирок етадиган молия муносабатлари: солиқлар, давлат кредити, бюджет харажатлари, бюджетдан молиялаштириш, бюджет қурилмаси ва бюджет жараёнини ташкил қилиш, молиявий режалаштиришни ташкил етишнинг барча тизимларини батафсил ишлаб чиқилишини назарда тутади. Айрим ҳолларда бошқа, яъни бутун молия сиёсатини амалга оширилишида катта аҳамиятга ега бўлган (корпоратив қимматли қоғозлар бозори) молия муносабаталарига ёки бундай муносабат томониларидан бири – давлатнинг вакили бўлганда (давлат корхоналари молияси) ҳам тадбиқ етилади. Тартибга солувчи молия механизми – давлат манфаатларига бевосита таъсир қилмайдиган молия муносабатларида қўлланилади. Молия механизмининг бундай хилма-хиллиги хусусий корхоналарда ички хўжалик молия муносабатларини ташкил қилиш учун характерлидир. Молия механизми қуйидаги таркибий қисмларни ўз ичига олади: Молиявий режалаштириш ва истиқболни белгилаш (прогнозлаш) - молиявий механизмнинг асосий қисми бўлиб, у молиявий режалар ва балансларни ҳамда молиявий кўрсаткичлар, меъёрлар тузишни ўз ичига олади. Молиявий дастаклар ва рағбатлантириш воситаларига фойдани тақсимлаш усуллари, турли фондларга тўловлар, ажратмалар, қўлланиладиган имтиёзлар, жазолар (санксиялар), жарималар киради. Молияни бошқариш - субектларнинг молиявий муносабатларни амалга ошириш, йўлга қўйиш ва такомиллаштириш усуллари йиғиндисидан иборат. Айрим иқтисодчилар, юқоридагиларни инкор етмаган ҳолда, молиявий муносабатларнинг кўп қирралиги, соҳа ва бўғинлардан иборатлигини ҳисобга олиб молия механизмини қуйидаги соҳалар ва бўғинларга ажратиб кўрсатиладилар. Ўз навбатида бу ҳар бир соҳа алоҳида таркибий бўғинларни ўз ичига олади. Мисол учун, давлат молияси механизми бюджет механизми ва бюджетдан ташқари фондлар амал қилиш механизмларига бўлинади. Ҳудудий бўлинишидан келиб чиқиб умумдавлат молия механизми ва маҳаллий молия механизмларига ажратиш мумкин. Молиявий механизмни ижтимоий такрор ишлаб чиқариш нуқтаи назаридан қаралганда унинг функсионал бўғинлари ҳосил бўлади, яъни маблағларни жамлаш, молиялаштириш, рағбатлантириш ва бошқалар. Молия механизмининг ҳар бир соҳа ва бўғинлари бир бутуннинг таркибий қисми ҳисобланади. Улар ўзаро боғлиқдир. Шу билан бирга, ҳар бир соҳа ва бўғин нисбатан мустақил амал қилади. Бу ҳолат молия механизми таркибий қисмларининг доимий мувофиқлигини зарурлигини келтириб чиқаради. Молия механизмининг соҳа ва бўғинлари бир-бирлари билан мураккаблиги ва бошқа жиҳатлари бўйича фарқ қилади. Масалан, бюджет механизми солиқ турларининг кўплиги, уларни ундириш усулларининг турли-туманлиги, молиялаштириш усулларининг турличалиги ва бюджет маблағларидан фойдаланишнинг кўп ўналишлилиги билан характерланади. Корхона молия механизми орқали еса, корхона пул жамғармалари шакллари белгиланади, фойда, даромадлар ва молиявий ресурслар тақсимланади ва турли мақсадли фондлар тузилади ва улардан фойдаланиш таъминланади. Молия механизмининг елементлари таркибида фондлар ва тўловларни миқдор жиҳатдан аниқлаш усуллари қисми енг ҳаракатчан ва тез ўзгарувчан бўлиб, улар ишлаб чиқариш шарт-шароитларининг ҳамда жамият олдида турган вазифаларнинг ўзгаришига қараб тез-тез мувофиқлаштирилиб турилади. Масалан, пул маблағлари фондларининг шакллари ўзгармагани ҳолда, фойдани тақсимлаш усуллари бир неча бор ўзгарди, тақсимлаш қолдиқ усули, норматив усули, мажбурий тўловлар усули; солиқ турлари ўзгармагани ҳолда, уларнинг ставкалари, имтиёзлар, санксия ва жарима каби жазо чоралари бозор талабларига кўра тез-тез қайта қурилиб, ўзгариб туради. Республикамиз солиқ тизимида узоқ давр мобайнида самарали фаолият қилиб келган оборот солиғи ўрнига жорий қилинган қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) ставкаси дастлаб 30% миқдорида, кейинчалик 25, 20, 18, 17 % миқдорларигача туширилди. Ҳозирги кунда еса, 20% лик миқдор қўлланилмоқда. Молиявий механизмни шакллантириш билан давлат уни у ёки бу давр молия сиёсати талаблари билан иложи борича тўла мос келишига интилади. Бу еса давлатнинг мақсад ва вазифаларини тўлақонли бажарилишининг гарови ҳисобланади. 4.Kichik korxonalardagi o’z va qarz mablag’lari o’rtasidagi nisbat, kichik biznes sohasidagi dividentlar, kichik biznesda ishchi kapital xususiyalari.Startap to’g’risida umumiy tushuncha startaplarni moliyalashtirish usullari tartib-qoidalari boshlang’ich bosqichda startaplarni moliyalashtirishni o’rganish, startaplarni moliyalashtirish uchun onlayn kraudfanding platformalar. Иқтисодиётни модернизасиялашнининг ҳозирги шароитида молиявий ресурсларга бўлган еҳтиёж ва уларни самарали инвестисиялаш масалалари долзарб аҳамият каб етади. Бунда бевосита молиявий бозорларнинг аҳамияти ғоят юксакдир. Молиявий бозорларда молиявий ресурслар ҳаракати турли молиявий инструментлар орқали жамғарувчи ва фойдаланувчи амалга оширилади. Шу сабабли молия бозори орқали молиявий ресурслар иқтисодиёт тармоқлари ўртасида тақсимланади ва қайта тақсимланади. Ўз навбатида бу тақсимлаш жараёнида молиявий ресурслар нисбатан самарали инвестисияларга йўналтирилади. Турли молия-кредит муассасалари ёрдамида молиявий ресурслар харакати қандай амалга оширса‚ молиявий бозор орқали молиявий ресурслар ҳам капитал етказиб берувчилардан(инвестордан) капитал истеъмол қилувчиларга турли молиявий инструментлари воситасида тўғридан-тўғри ҳаракатланади.Шунинг учун молия муассасалари капитал (молиявий ресурслар)нинг нисбатан самарали ҳаракатига имкон туғдирувчи институтлар ҳисобланади. Молиявий бозор – бу савдо обекти молиявий инструментлар ҳисобланувчи ташкиллашган иқтисодий-ҳуқуқий механизм билан таъминланган, иқтисодиёт субектлари учун зарурий бозор шароитларини яратиб берувчи мажмуа сифатида намоён бўлувчи тизим. Молия бозори тушунчаси кенг маънони ва мураккаб иқтисодий категорияни ташкил етади. Молия бозори ўзида ўзаро таъсирда бўладиган мулк егалари билан сармоя, қарз олувчилар ўртасидаги муносабатларини тавсифлайди. Молия бозорида кредитлар, векселлар, аксиялар, облигациялар, инвестисиялар ва бошқа турдаги қимматли қоғозлар олди-сотди ва ҳаракат обекти ҳисобланади. Молиявий бозор қуйидаги турларга бўлинади: - қимматли қоғозлар бозори; - ссуда капитали ёки кредит бозори; - валюта бозори (пул бозори); - инвестисия бозори (капитал бозори) ва бошқалар. Ривожланган мамлакатлар бутун молия тизимида марказий ўринни молиявий воситачи муассасалар молияси марказий ўринни егаллайди. Юқори даражадаги такомиллашган молияий инфраструктура тизимини мавжудлиги ва молиявий воситачиликни ривожланганлиги натижасида уларда инвестисион мақсадлардаги йирик молиявий ресурслар консентрасияси содир бўлган. ХХ асрнинг охирги 10 йилидаги молиявий инновасияларнинг шиддат билан ривожланишига қарамасдан ранг-баранг молиявий воситачилик турлари молиявий ресурсларни охирги истеъмолчилари учун самарали жойлашувини таъминловчи «молиявий маҳсулот»ни жалб қилиш ва сотиш каби умумий функсияларни бажаради. Молиявий воситачилар яъни том маънода молиявий институтлар таркибида тижорат банклари, кредит иттифоқлари, суғурта компаниялари, хусусий пенсия фондлари, молиявий компаниялар ва бошқалар ҳисобланади. Улар иқтисодиётнинг молиявий секторини асосини ташкил қилади. Иқтисодиётнинг молиявий секторини кенг ва тор маънода тушуниш мумкин. Биринчи ҳолатда молиявий сектор билан биргаликда назорат қилувчи органлар ва молиявий иттифоқларни тушунишимиз мумкин. Назорат қилувчи органларнинг асосий вазифалари молия тизимини барқарор фаолиятини қўллаб-қувватлаш, ҳукумат томонидан чиқарилган қонун ва қарорлар ҳамда меъёрий ҳужжатларни амалда қўллаш ва бевосита молиявий институтлар фаолияти устидан назоратни амалга ошириш ҳисобланади. Молиявий иттифоқларнинг асосий вазифалари давлат ва жамият олдида молиявий институтлар гуруҳларининг манфаатларини тақдим етиш ва ҳимоя қилиш ҳисобланади.Молиявий секторнинг молиявий иннситутларига банк тизими ва нобанк молиявий воситачи муассасаларни киритишимиз мумкин. Ўз навбатида банк тизими таркибида марказий банклар алоҳида ўринга егадир. Марказй банклар давлатнинг пул кредит сиёсатини амалга оширишда масъул муассаса ҳисобланади. Шунингдек, тижорат банклари устидан назорат ва уларни кредитлашни амалга оширади, емиссия(пуллар, банкноталар ва бошқа кредит инструментларини муомалага чиқариш), давлатни кредитлаш ва ҳукумат учун ҳисоб-китоб операцияларни амалга ошириш, олтин-валюта заҳираларини сақлаш ва бошқа функсияларни бажаради.Тижорат банклари универсал молиявий муассасалар ҳисобланиб, кредит, инвестисион, молиявий воситачилик, ҳисоб-китоб операцияларни амалга оширади. Замонавий тижорат банклари асосан аксионерлик шаклида ташкил қилинади. Тижорат банклари: актив операциялар, пассив операциялар, воситачилик ва ишонч операциялари ҳамда бошқа қатор операцияларни бажаради. Молиявий воситачи муассасалар таркибида суғурта муассасаларининг аҳамияти юксакдир. Умуман, суғурта муносабатлари молиявий муносабатларнинг таркибий қисми сифатида аксарият иқтисодчи олимлар суғуртани молия тизиининг алоҳида бўғини сифатида қарайдилар. Download 296.64 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling