- Мавзу:Кимёвий ёқилғини қайта ишлаш. Энергия муаммоси. Ёқилғи турлари.
- Режа:
- Энергетика муаммоси ва унинг истиқболи.
- Ёқилғини таркиби ва синфланиши.
- Қаттиқ ёқилғини кимёвий қайта ишлаш.
Энергетика муаммоси ва унинг истиқболи. - Энергетика муаммоси ва унинг истиқболи.
- Бутун дунёда энергияга бўлган талаб йилдан йилга ортиб бормоқда, чунки саноат ва техника ривожланяпти, шунингдек планетамизда аҳоли сони ортмоқда. ХХ асрнинг охирги 50 йили ичида энергияга бўлган талаб ҳар 15-20 йилда икки маротоба ортиб борди, ХХ асрнинг хозирги кунида ундан ҳам ошиб кетган ва ошмоқда. Табиий энергия ресурслар тахминан шундай тақсимланади: 20-25 % электр энергиясини ишлаб чиқаришга, 20-25% транспорт (автомобил транспорти, авиация, флот ва бошқалар) 30-35% саноатга ва 30% иморатларни иситишга сарф бўлади.
Энергия манбалари 2 га бўлинади: тикланадиган ва тикланмайдиган. - Энергия манбалари 2 га бўлинади: тикланадиган ва тикланмайдиган.
- Тикланадиганларга – қуёш энергияси, гидроэнергия, шамол энергияси, денгиз сувини кўтарилиши (қуюлиши), геотерминал энергия ва бошқалар.
- Тикланмайдиганларга – қазиб олинадиган ёқилғилар: қаттиқ (тош ва қўнғир кўмирлар, торф, ёнувчи слинслар), суюқ (нефт) газсимонлар (табиий газлар ва нефтни қазиб олишдаги йўлдош газлар).
- Нисбатан янги энергия манбаи бу – атом энергиясидир.
- Тахмин қилишларича ХХ аср охиригача дунё энергетика балансида ядро энергетикаси энергия талаби улушини 20% ни ташкил этди ва 2100 йилга келиб 60-70% ни ташкил қилади.
- Маълумки кимёвий ёқилғилар кимё саноати учун жуда мухум ва зарур хом ашёдир. Бутун дунёда кимё саноати ривожланмоқда, бу ўз навбатида ҳом ашё талаб қилади.
Иссиқлик энергетикаси ва транспорт ривожланиши атмосферага чиқиндилар сифатида олтингугурт (IV) оксиди, углерод ва азот оксидларини, қўрғошин бирикмаларини ташланиши жуда хавфли равишда ошиб бормоқда. Шуининг учун ёқилганида атмосферани минимал даражада ифлослантирадиган сунъий ёқилғилар олиш бўйича қидирув-изланиш ишлари ошиб бормоқда. Экологик жиҳатдан бензинни истиқболи бўлиб метанол ва водород ҳизмат қилишлари мумкин. - Иссиқлик энергетикаси ва транспорт ривожланиши атмосферага чиқиндилар сифатида олтингугурт (IV) оксиди, углерод ва азот оксидларини, қўрғошин бирикмаларини ташланиши жуда хавфли равишда ошиб бормоқда. Шуининг учун ёқилганида атмосферани минимал даражада ифлослантирадиган сунъий ёқилғилар олиш бўйича қидирув-изланиш ишлари ошиб бормоқда. Экологик жиҳатдан бензинни истиқболи бўлиб метанол ва водород ҳизмат қилишлари мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |