Мавзу: Кимёвий ёқилғини қайта ишлаш. Энергия муаммоси. Ёқилғи турлари. Режа


Download 306.5 Kb.
bet4/5
Sana17.06.2023
Hajmi306.5 Kb.
#1535597
1   2   3   4   5
Bog'liq
1-ёқилғи (2)

Кимёвий ёқилғи деганда, иссиқлик энергияси олиш учун ишлатиладиган, органик келиб чиқишига эга бўлган табиий ва сунъий ёнувчи ва бир вақтнинг ўзида кимё саноати учун жуда зарур ва муҳим аҳамиятга эга бўлган хом ашё махсулотлари тушунилади. Кимёвий ёқилғилар энергетик ва технологик турларга бўлинади.
  • Энергетик ёқилғи иссиқлик ва электр энергиясини ишлаб чиқаришда ИЭМ ва қозонхоналарда ишлатилади.
  • Технологик ёқилғи бевосита кимёвий ишлаб чиқаришнинг ҳар хил агрегатларида, шу жумладан саноат печларида ва технологик жараёнлар ўтказиш учун (кокслаш, металларни (эритиш) суюқлантириш, куйдириш, қуритиш, ректификациялаш ва бошқалар) ишлатилади.
  • Ёқилғини ҳар хил турларини солиштириш, ишлатишда ва улар заҳираларини ҳисобга олиш учун шартли ёқилғи бирлигидан фойдалинилади (ШЁ).
    • Шартли ёқилғи деб – ёниш иссиқлиги паст бўлган 29260 кЖ/кг ёқилғига айтилади.
    • 1 кВт энергия 0,123 г шартли ёқилғига эквивалентдир.
    • Сайёрамиздаги кимёвий ёқилғининг умумий захираси 12800 млрд. тонна шартли ёқилғи бирлигида баҳоланади. Энергия захиралари бўйича кимёвий ёқилғи потенциал энергия ташувчилар қаторида охирги ўринда жойлашган: ядро энергияси – қуёш энергияси – сувни кўтарилиши (қуйилиш) – тош кўмир – ёнувчи сланецлар – торф – нефт – шамол энергияси – табиий газ – дарё энергияси.
    • Дунёдаги асосий ёқилғи турларини захираси. 2-жадвал
    • т/р
    • Ёқилғи турлари
    • КBТ/соат
    • Шартли ёқилғи ҳисобида (тоннада)
    • 1
    • Қазиб олинадиган кўмирлар
    • 1139.1 * 1015
    • 11.2 * 1012
    • 2
    • Нефт
    • 4.16 * 1015
    • 7.4* 1011
    • 3
    • Табиий газ
    • 1.9 * 1015
    • 6.3* 1011
    • Дунё энергетика балансида кимёвий ёқилғининг улуши 90% га яқинини ташкил қилади. Қаттиқ, суюқ ва газсимон ёқилғилар ўртасидаги мувозанат ўзгариб туради. Ҳозирги вақтда дунёда энергетик истеъмолнинг 70%и газ ва нефт хисобига ёпилади. Аммо нефт ва газнинг захиралари чегараланган бўлгани учун яна қайтадан асосий кимёвий ёқилғи сифатида кўмирни эътироф этилмоқда. Дунёдаги тошкўмирни захираси, нефть ва табиий газнинг захираларидан 5 баробар кўп. Агар кўмир ягона энергия манбаи деб қаралса, у 300 - 400 йилга етиши керак. Масалан, АҚШда замонавий ёқилғи балансида кўмирнинг улуши 80%, газники 14% ва нефтники атиги 6% ташкил қилади.

    Download 306.5 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
    1   2   3   4   5




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling