Мавзу: Компетенциявий ёндашувга асосланган ўқув дастурларига киритилган ўзгаришлар ва унинг тақвим-мавзу режасини тузиш
I БОБ. КИМЁНИНГ АСОСИЙ ТУШУНЧА ВА ҚОНУНЛАРИ
Download 29.68 Kb.
|
1-rкун 5-дарс текст Word (4)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 6-синфда Ботаника
Ҳозирги кунда таълим муассасасида умумтаълим фанлари бўйича ўқувчиларга билим, кўникма ва унга доир малакаларга эга бўлишлари билан биргаликда, ўз фикрини бошқаларга тушунтира олиш, бошқаларни тинглаб уларни тушуна олиш, баҳсга киришиш яъни бошқача қилиб айтганда коммуникатив компетенцияга эга бўлишлари керак. Биз ахборот оламида яшаймиз. Ўқишда ёки кундалик фаолиятда муаффақиятга эришиш учун ахборот билан ишлай олишда, ахборотни излаб топиш,ундан кераклисини ажратиб олиш ва фойдаланишни ўрганиши керак. Шу билан биргаликда ўрганилган билим, кўникма ва малакаларидан кундалик ҳаётларида учрайдиган муаммоларни ҳал этишда фойдалана олишлари шаклланиши зарур. Шунга кўра бу вазифаларни таълим муассасида ўқувчиларни ўқув предметларини ўрганиш жараёнида зарурий билим, кўникма ва малакаларга эга қилиш билан биргаликда уларни ҳаётий эҳтиёжларида қўллай оладиган ҳолда тайёрлаш керак. Бунинг учун Давлат таълим стандартларини компетентциявий ёндошувга асосланган ҳолда такомиллаштириш керак. Умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицей ва касб – ҳунар коллежларида кимё фанини маълум изчилликда оддийдан мураккабга томон ўрганиш мақсадга мувофиқдир. Умумий ўрта таълим мактаблари кимё фани ўқув дастурини тузишда бошланғич синфларда ўрганиладиган атрофимиздаги олам, табиатшунослик, биология, физика фанларидан олинган табиий–илмий билимлар умумлаштирилиб, табиат билан дастлабки танишув даврида кимёга оид тушунчалар берилишига эътибор қаратилган. Жумладан: атрофимиздаги оламни ўргатишда сувнинг аҳамияти (1-синф), жисм ва моддалар, сувнинг уч агрегат ҳолати, ҳаво ва сувнинг хаёт учун зарурлиги (2 синф), табиатшунослик фанини ўрганиш мобайнида сувнинг асосий хусусиятлари, сувнинг музлаши, қайнаши, музнинг эриши, (3-синф), табиат ҳодисалари, моддаларнинг аралашмалари, ҳаво ва унинг таркиби (кислород, карбонат ангидрид, азот) сув, сувнинг хоссалари, сувнинг аҳамияти, фойдали қазилмалар ва металлургия (4-синф) ҳақида дастлабки, энг содда тушунчаларга эга бўладилар. 6-синфда Ботаника фанини ўрганиш давомида ўқувчилар хужайра таркиби ва унда модда алмашиниши, уруғнинг кимёвий таркиби, фотосинтез, баргларнинг сув буғлатиши, ўсимликларнинг сув ва озиқ элементларига бўлган талаби, физика дарслирида (6-7-синф) жисм, модда, модданинг тузилишига (молекула, атом,уларнинг таркибий қисмлари) оид бошланғич билимларга эга бўладилар ва фанлараро боғлиқлиги таъминланиб мазкур фанлар мазмунида учрайдиган кимёга оид билимларни ўзлаштиришга тайёрлайди. Download 29.68 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling