Мавзу: «Корхона бошқариш» курсининг мазмуни ва вазифалари
Download 222.16 Kb.
|
1-маъруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тўлиқ ширкат
- Тўлиқ ширкатнинг афзалликлари
- Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 60-моддаси. Ширкатлар: коммандит ширкат Коммандит ширкат
Корпоратив бирлашма
Хўжалик уюшмаси Концерн Консорциум Картел Конгломерат Трест Синдикат Холдинг Корпорациялар икки катта туркумга эга Ширкатлар: тўлиқ ширкат Тўлиқ ширкат – иштирокчилари ўз ўрталарида тузилган шартномага мувофиқ ширкат номидан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланадиган ҳамда унинг мажбуриятлари бўйича ўзларига қарашли бутун мол-мулк билан жавоб берадиган ширкат. Кўриниб турибдики, тўлиқ ширкатда иштирокчиларнинг жавобгарлиги ширкатнинг мол-мулки билан чегараланмасдан балки иштирокчиларнинг мол-мулкини ҳам қамраб олади. Яъни агар тўлиқ ширкат фаолияти юзасидан жавобгарлик вужудга келса ва бу жавобгарлик тўлиқ ширкатнинг активлари қийматидан ошиб кетадиган бўлса, жавобгарлик тўлиқ қопланмагунга қадар ундирув ширкат аъзоларининг мол-мулкига қаратилиши мумкин. Мисол: А номли тўлиқ ширкат (3 та аъзоси бор) активлари қиймати 10 млн. сўм. Фаолият юритиши натижасида Б шахс олдида 15 млн.лик қарздорлик вужудга келди. Суд А да Б олдидаги қарздорлигини тўлиқ қоплаши ҳақида қарор чиқарган тақдирда, А бутун активлари билан жавоб беради, яъни 10 млн.сўм ва қолган 5 млн.сўм қарздорлик 3 та иштирокчининг шахсий мол-мулкига қаратилади. Тўлиқ ширкатнинг афзалликлари: қўшимча кредит жалб этишнинг осонлиги; кредиторлар томонидан ишончнинг юқорилиги; иштирокчилар ўртасида ўзаро ишончнинг юқорилиги. Камчилиги: иштирокчилар ўз мол-мулки билан ҳам жавобгар бўлади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 60-моддаси. Ширкатлар: коммандит ширкат Коммандит ширкат – ширкат номидан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширадиган ҳамда ширкатнинг мажбуриятлари бўйича ўзларининг бутун мол-мулклари билан жавоб берадиган иштирокчилар (тўлиқ шериклар) билан бир қаторда ширкат фаолияти билан боғлиқ зарар учун ўзлари қўшган ҳиссалар доирасида жавобгар бўладиган ҳамда ширкат томонидан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда қатнашмайдиган бир ѐки бир неча иштирокчи (ҳисса қўшувчи, коммандитчи) мавжуд ширкат ҳисобланади. Коммандит ширкатта тўлиқ ширкат каби ширкат фаолияти юзасидан бутун мол-мулки билан жавоб берадиган иштирокчилар ҳамда фақат қўшган улушига яраша жавоб берадиган иштирокчилар бўлади. Коммандит ширкат фаолиятини бошқаришда иштирок этмайди ҳамда фақат қўшган улуши доирасидагина жавоб беради. Масалан Ф коммандит ширкатда А ва Б иштирокчилар тўлиқ шериклар бўлса, В эса коммандитчи. Юқоридаги мисолдаги каби ҳолатда А ва Б лар Н олдидаги қарздорликни етмаган қисмини ўз шахсий мол-мулклари ҳисобидан қоплашса, В эса фақатгина қўшган улуши доирасида жавобгар бўлади ва унинг шахсий мол-мулкига ундирув қаратилмайди. Агар коммандитчи 100 сўм қўшган бўлса, 100 сўм йўқотади, 1000 сўм қўшган бўлса 1000 сўм холос. Download 222.16 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling