Мавзу: «Корхона бошқариш» курсининг мазмуни ва вазифалари
Download 222.16 Kb.
|
1-маъруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- Акциядорлик жамияти Акциядорлик жамияти
- Камчиликлари
- Концерн Консорциум
- Конгломерат
- Конгломерат Трест
- Трест Холдинг
Афзалликлари:кредиторлар ишончининг юқорилиги ҳамда сармоя жалб қилишнинг осонлиги.
Камчилиги:бир иштирокчининг жавоб бера олмаслиги, қолган иштирокчиларнинг қўшимча жавобгарлигини келтириб чиқаради. Акциядорлик жамияти Акциядорлик жамияти – устав фонди акцияларга бўлинган жамиятдир. Акциядорлик жамиятида иштирокчилар жавобгарлиги чекланган. Бунда иштирокчилар жамият мажбуриятлари юзасидан фақат ўзлари қўшган улушлари доирасидагина жавобгар бўладилар. Яъни 100 сўм қўшган бўлсалар, 100 сўм йўқотадилар, 1000 сўм қўшган бўлсалар, 1000 сўм, йўқотадилар ва ундирув уларнинг шахсий мол-мулкларига қаратилмайди. Афзаллиги: иштирокчиларнинг жамиятни бошқаришда доимий иштироки талаб этилмаслиги, иштирокчилар жавобгарлигининг чегараланганлиги, яъни, иштирокчилар ўз қўшган улушлари доирасида жавобгар бўлишлари ва ундирув уларнинг мол-мулкига қаратилмаганлиги. Камчиликлари: асосан катта лойиҳаларни амалга оширишга мўлжалланганлиги, устав фондининг юқорилиги Концерн монополиянинг энг юқори ва мураккаб шакли бўлиб, ишлаб чиқариш ва технологик алоқалар мавжуд мустақил компаниялардан ташкил топиб, бош компания улар устидан молиявий назорат ўрнатади. Концерн Консорциум Мустақил тадбиркорлик тизимларининг буюртмаларини биргаликда бажариш, ишлаб чиқариш, кредит-молия ва йирик ҳажмдаги маркетинг операцияларини, саноат қурилишида кенг миқёсдаги лойихаларни амалга ошириш, фойдали буюртмалар олиш ва ҳамкорликда бажариш мақсадида ўзларининг барча тадбиркорлик фаолиятини мувофиқлаштириш учун тузадиган вақтинчалик бирлашмалар. Консорциум Картел бир тармоқ корхоналарнинг иттифоқи бўлиб, унинг иштирокчилари тўлиқ иқтисодий мустақиллигини сақлаб қолади, фақат ишлаб чиқариш ҳажми, сотиш бозорлари ва баҳолари тўғрисида келишиб олади; Картел Конгломерат Ташкилий тузилма бўлиб, ягона молиявий назорат остига технологик жиҳатдан бир-бири билан боғланмаган ишлаб чиқариш, савдо, суғурта, илмий тадқиқотлар, маиший хизмат, кино саноати ва бошқа соҳа корхоналарини ўзида бирлаштиради. Конгломерат Трест ишлаб чиқариш воситалари ва маҳсулотга биргаликда эгалик қилувчи корхоналар гуруҳи бўлиб, фойда қўшилган капитал ҳажмига қараб тақсимланади. Трест Холдинг бу таркибига турли ташкилий-ҳуқуқий шаклдаги корхоналарни назорат қилиш ва фаолиятини бошқариш мақсадида уларнинг назорат пакет акция ёки хиссаларига эгалик қилувчи компаниядир. Холдинг Download 222.16 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling