Мавзу: корхонанинг инвестици
Download 147.63 Kb.
|
3- мавзу
Кқ= (Рмк/Р) 100 (%) .
6.2. Меҳнат ресурсларини бошқариш Корхонада меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлиги меҳнат унумдорлиги билан ифодаланади. Меҳнат унумдорлиги корхона фаолиятининг натижавий кўрсаткичларидан бўлиб, улар фаолиятнинг салбий ва ижобий томонларини ифодалайди. Меҳнат унумдорлиги моддий ишлаб чиқаришда меҳнат сарфи самарадорлигини ифодалайди ва вақт бирлиги ичида ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдори сифатида ёки маҳсулот бирлигини ишлаб чиқаришга сарфланган меҳнат сарфи сифатида аниқланади. Меҳнат унумдорлиги даражаси иккита кўрсаткич билан характерланади: вақт бирлигида маҳсулот ишлаб чиқариш (бевосита кўрсаткич); маҳсулот яратишнинг меҳнат сиғими (тескари кўрсаткич). Бу кўрсаткичлар қуйидаги формулалар билан ифодаланади: в=В/Т; t=Т/В, Бунда: в - вақт бирлиги ичида маҳсулот ишлаб чиқариш; t - маҳсулот яратишнинг меҳнат сиғими; В - ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажми, сўм.; Т - маҳсулот ишлаб чиқаришга кетган жонли меҳнат сарфи, сўм. Меҳнат унумдорлигини ошириш манбаларини қуйидаги йўналишларини келтириш мумкин: 1. Ишлаб чиқаришнинг техник даражасини ошириш: ишлаб чиқаришни механизациялаш ва автоматлаштириш; янги ускуналарни тадбиқ этиш; янги технологик жараёнларни тадбиқ этиш; маҳсулотларнинг конструктив хусусиятларини ошириш; хом-ашё ва янги конструктив материалларнинг сифатини ошириш; 2. Ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишни яхшилаш: хизмат кўрсатиш меъёри ва ҳудудини ошириш; меъёрларни бажармайдиган ходимлар сони камайтириш; бошқарув структурасини соддалаштириш; ҳисоб-китоб ишларини механизациялаш; иш вақтини ўзгартириш; ишлаб чиқаришнинг ихтисослашганлик даражасини ошириш; 3. Ташқи табиий шароитларни ўзгартириш: хом ашёларни яратиш, ер ости бойликларини қазиб олишни шарт-шароитлари; фойдали қазилмаларни сақлашни ўзгартириш; 4. Ишлаб чиқаришдаги тузилмавий ўзгаришлар: маҳсулотлар алоҳида турларининг ҳиссасини ўзгартириш; ишлаб чиқариш дастурининг меҳнат сиғимини ўзгартириш - энг қулай даражасини аниқлаш; сотиб олинган ярим фабрикатлар ва комплектлайдиган маҳсулотлар ҳиссасини ўзгартириш; янги маҳсулотлар ҳиссасини ўзгартириш. Download 147.63 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling