Мавзу: корхонанинг инвестици


Корхоналарда инвестицияларнинг асосий манбалари


Download 147.63 Kb.
bet2/22
Sana15.11.2023
Hajmi147.63 Kb.
#1774108
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
3- мавзу

5.2. Корхоналарда инвестицияларнинг асосий манбалари
ва йўналишлари
Инвестиция ресурслари иқтисодиёт тармоқларини ривожланишини бошқаришнинг иқтисодий омили вазифасини бажаради. Инвестиция маблағлари ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш жараёнларида ҳамда аҳолининг фойдаланилмаётган маблағларини тўпланиш натижасида, уларни бошқа жараёнларда ишлатилишини таъминлайди.
Корхона нуқтаи назаридан инвестиция манбалари улар ўз маблағлари (фойда, амортизация, бошқа пул жамғармалари); қарзга олинган маблағлар (банк кредити ва бошқа ташкилотларни омонатлари); бошқа жалб қилинган маблағлар (акция ва бошқа қимматбаҳо қоғозларни сотишдан келган даромадлар); бюджет ва бюджетдан ташқи маблағлар ташкил қилади.
Инвестиция таркибида унинг манбалари ўз аксини топади.
Инвестиция манбаларини унинг таркибидан келиб чиқиб молиявий ва моддий ресурсларга ажратиш мумкин.
Молиявий манбаларга - нақд пул; чет эл валютаси; халқаро тўлов пуллари; акциялар; заёмлар; корхоналар маблағлари; амортизация фонди киради.
Моддий ресурсларга - хом-ашё ресурслари; кўчмас мулк; жамоа-ширкат-хўжалик мулки; фермерлар мулки; деҳқон хўжалик мулки; тадбиркорлар мулки киради.
Инвестиция манбаларини шакллантиришда молия бозори ва унинг инфратузилмаси муҳим аҳамиятга эгадир.
Инвестицияларни объектларга қўйиш соҳаларига қараб қуйидагиларга ажратиш мумкин:
- кам қўлланиладиган инвестицион маблағлар, яъни, қўриқ (бўш ётган) ерларни ўзлаштириш, меҳнат ресурсларидан вақтинча фойдаланиш (мутахассислар ва раҳбарлардан) ва ҳ.к.;
- маълум ҳажмда талаб қилинадиган инвестиция маблағлари;
- режалаштирилган инвестициядан олинадиган даромадга таъсир этувчи бошқа инвестицион шароитлар, яъни режалаштирилган асосий инвестиция маблағларига қўшимча инвестиция маблағларини жалб этиш йўли билан инвестициядан келадиган фойдани ошириш;
- фаолиятга қўйилган шаклига қараб, инвестиция ўз ҳаракатида даромадларни ошириш ёки камайтириш, хавф-хатарни камайтириш, меҳнат жамоасини манфаатдорлигини ошириш, иш шароитини яхшилаш, ижтимоий-иқтисодий муносабатларни мувофиқлаштиришга йўналтирилишини таъминлаш зарур;
- қўшимча инвестициялар харажатларни камайтириш, самарадорликни ошириш, маҳсулот ишлаб чиқишни ва сотишни ошириш, қўшимча даромад олишни таъминлашга йўналтирилиш керак;
- маълум ишлаб чиқаришга йўналтирилган инвестициялар таркиби ишлаб чиқаришни ихтисослашувига қараб тақсимланиши даркор;
- инвестициялар ресурсларни тежаш, янги маҳсулот ишлаб чиқиш, корхона имджини ошириш, табиатни муҳофаза қилиш ва ҳоказоларни таъмилаши ҳам зарур.



Download 147.63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling