Мавзу. Корхонанинг меҳнат ресурслари


Замонавий корхоналарида меҳнатга ҳақ тўлашнинг турли тизим ва шакллари қўлланилиб, улардан энг кўп тарқалганлари сифатида ишбай ва вақтбай усулини кўрсатиш мумкин


Download 133.54 Kb.
bet10/11
Sana02.05.2023
Hajmi133.54 Kb.
#1420583
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
3-мавзу

Замонавий корхоналарида меҳнатга ҳақ тўлашнинг турли тизим ва шакллари қўлланилиб, улардан энг кўп тарқалганлари сифатида ишбай ва вақтбай усулини кўрсатиш мумкин.

  • Замонавий корхоналарида меҳнатга ҳақ тўлашнинг турли тизим ва шакллари қўлланилиб, улардан энг кўп тарқалганлари сифатида ишбай ва вақтбай усулини кўрсатиш мумкин.
  • Меҳнатга ишбай ҳақ тўлаш ишлаб чиқарилган маҳсулот (бажарилган иш, кўрсатилган хизмат) учун тўланадиган ҳақни англатади.
  • корхоналарида кўпинча фақат ишбай эмас, балки ишбай-мукофотли ҳақ тўлашдан фойдаланилади.
  • Меҳнатга ишбай-мукофотли ҳақ тўлашда ишчи бажарган ишига ҳақ олишдан ташқари, мукофотга ҳам эга бўлади. Мукофот асосан маълум бир кўрсаткичларга эришиш - маҳсулот ишлаб чиқариш режасини бажариш, маҳсулот сифатини ошириш, хомашё ва материалларни тежаш ва шу кабилар учун берилади.
  • Меҳнатга вақтбай ҳақ тўлаш тариф тизимида кўзда тутилган ишлаб берилган вақт - календар вақт эмас, балки норматив вақт учун тўланадиган ҳақни англатади.
  • Вақтбай-мукофотли ҳақ тўлашда ишчи ишлаб берган вақтига ҳақ олишдан ташқари, ушбу иш ҳақига маълум бир фоиз ҳисобида мукофот ҳам олади
  • Вақтбай ишчиларнинг тариф иш ҳақи фонди (Фв) қуйидаги тенглама орқали аниқланади:
  • Фв = Ст * Фи * н
  • бунда:
  • Ст — ишчининг соатли тариф ставкаси, сўм;
  • Фи — битта ишчининг ҳисобот давридаги фойдали иш вақти фонди, кун;
  • н — маълум разряддаги ишчилар сони, киши.
  • Бевосита ишбай нарх бўйича иш ҳақи фонди (Фб.и.н.) қуйидагича топилади:

Иш ҳақини тўлаш шакллари

Фб.и.н. = Нм * И

  • Фб.и.н. = Нм * И
  • бунда:
  • Нм - маҳсулот бирлигининг ишбай нархи, сўм;
  • И — ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдори.
  • Иш ҳақининг соатли фонди (Фс) қуйидагича ҳисобланади:
  • Фс = Фб.и.н. * М * Хк
  • бунда:
  • М — мукофот миқдори;
  • Хк — байрам кунлари, тунда ишлаганлиги, шогирдларни ўргатганлиги учун ишчиларга тўланадиган қўшимча ҳақ.
  • Иш ҳақининг кунлик фонди (Фк) қуйидаги тенглама орқали ҳисобланади:
  • Фк = Фс * Хк.э
  • бунда:
  • Хк.э - эмизикли оналар, вояга етмаганларнинг қисқартирилган иш вақти, байрам кунлари ишлаганлиги учун ишчиларга тўланадиган қўшимча ҳақ.
  • Ойлик, чорак ва йиллик (тўлиқ) иш ҳақи фонди (Фт) қуйидагача топилади:
  • Фт = Фк * Хқ * Хкт
  • бунда:
  • Хқ - давлат ва жамоат ишларини бажарганлиги учун бериладиган қўшимча ҳақ;
  • Х - навбатдаги ва қўшимча таътилларга бериладиган қўшимча ҳақ.
  • Ўртача иш ҳақи миқдори қуйидаги тенгламадан ҳисобланади:
  • бунда:
  • ИҲў — соатлик, кунлик, ойлик ёки йиллик иш ҳақи фонди;
  • Ф — иш ҳақи фонди;
  • н — ишчилар сони.

Download 133.54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling