Ишлаб чиқариш жараёнида иштирок этишига қараб корхона персоналини 2 категорияга бўлинади: саноат ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш персонали. Корхоналарининг асосий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган, уй-жой, коммунал ва ёрдамчи хўжаликларда, соғлиқни сақлаш, профилактика тизимида фаолият юритувчи ходимлар ноишлаб чиқариш персонали таркибига киради. Корхоналар саноат-ишлаб чиқариш персонали таркибига қуйидаги ходимлар кирадилар: Корхоналар саноат-ишлаб чиқариш персонали таркибига қуйидаги ходимлар кирадилар: - маҳсулот ишлаб чиқаришни тайёрлаш, хизмат кўрсатиш, сотиш билан шуғулланувчи; - асосий ва ёрдамчи цехлар, завод бошқаруви, лаборатория, илмий-тадқиқот ва тажриба-лойиҳалаштириш бўлимлари, ҳисоблаш маркази ходимлари. Саноат-ишлаб чиқариш персонали меҳнат вазифалари хусусиятига кўра қуйидаги категорияларга бўлинади: - Ишчилар - моддий неъматлар яратиш ва ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатиш билан шуғулланувчи ишловчилар. Ишчилар асосий ва ёрдамчи ишчиларга бўлинади.
Корхоналарда асосий ишчилар технологик жараёнларда деталлар, буюмлар ишлаб чиқишда иштирок этадилар. Ёрдамчи ишчилар тайёр маҳсулотни ва меҳнат буюмларини транспорт қилиш, машина ва ускуналарни таъмирлаш ишлари билан шуғулланадилар. Мутахассислар - инженер-техник, иқтисодий, ҳуқуқий вазифалар билан шуғулланувчи ходимлар. Масалан, инженер- технологлар, бухгалтерлар, иқтисодчилар. - хизматчилар - ҳужжатларни тайёрлаш, ҳисоб-китоб ва назорат қилиш, хўжалик хизмати ходимлари (агентлар, ғазначилар, иш юритувчилар, котиблар, статистлар ва ҳоказо).
- раҳбарлар – корхона бошқариш вазифасини бажарувчи - директор, директор ўринбосарлари, бош мутахассислар, бўлим ва хизмат бошлиқлари, яъни муҳандис-техник персонал.
Корхонада персоналнинг асосий ва кўп сонли қисмини ишчилар ташкил қилиб, улар маҳсулот ишлаб чиқариш(хизмат кўрсатиш, иш бажариш), таъмирлаш ва ускуналарга хизмат кўрсатишда (таъмирловчи ишчилар) қатнашадилр, меҳнат предметларини ташишни амалга оширадилар (транспорт ишчилари), қурилиш-таъмирлаш ишларини бажарадилар (қурувчи-ишчилар).
Do'stlaringiz bilan baham: |