Мавзу. Корхонанинг меҳнат ресурслари


Бозор муносабатлари шароитида саноат корхоналарида иш ҳақини ташкил этиш тизими ва унинг функтсиялари. Таъриф тизими ва унинг элементлари


Download 133.54 Kb.
bet7/11
Sana02.05.2023
Hajmi133.54 Kb.
#1420583
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
3-мавзу

Бозор муносабатлари шароитида саноат корхоналарида иш ҳақини ташкил этиш тизими ва унинг функтсиялари. Таъриф тизими ва унинг элементлари
 

Корхоналарда иш ҳақи соҳасидаги сиёсатни ишлаб чиқиш ва уни ташкил этишда қуйидаги тамойилларни инобатга олиш зарур:

  • Корхоналарда иш ҳақи соҳасидаги сиёсатни ишлаб чиқиш ва уни ташкил этишда қуйидаги тамойилларни инобатга олиш зарур:
  • адолатлилик, яъни бир хил меҳнат учун бир хил ҳақ тўлаш;
  • бажарилаётган ишнинг мураккаблиги ва меҳнат малакаси даражасини ҳисобга олиш;
  • меҳнатнинг зарарли шароитлари ва оғир жисмоний меҳнатни ҳисобга олиш;
  • сифатли, сидқидилдан меҳнат қилишни рағбатлантириш, йўл қўйилган йўқотишлар ёки ўз мажбуриятларига масъулиятсиз ёндашишни моддий жазолаш;
  • меҳнат унумдорлиги суръатини ўртача иш ҳақининг ўсиш суръатларига нисбатан тезроқ кўтариш;
  • иш ҳақи миқдорини инфляция суръатларига мос равишда мувофиқлаштириш;
  • меҳнатга ҳақ тўлашнинг корхона эҳтиёжларига тўлиқ жавоб берувчи илғор шакл ва тизимларини қўллаш.
  • Саноат корхоналарида, жумладан корхоналарида ҳозирги вақтда меҳнатни ташкил этишнинг бир неча тизимларидан фойдаланилмоқда.
  • -тариф тизими
  • -тарифсиз тизим
  • -аралаш тизим

Тариф тизими - меҳнатнинг сифати ва шароити, ишлаб чиқариш тармоғининг халқ хўжалигидаги аҳамияти ҳамда корхоналарнинг территориал жойлашувига биноан ишчиларнинг иш ҳақини тартибга солувчи нормативлар мажмуасидан иборатдир.

  • Тариф тизими - меҳнатнинг сифати ва шароити, ишлаб чиқариш тармоғининг халқ хўжалигидаги аҳамияти ҳамда корхоналарнинг территориал жойлашувига биноан ишчиларнинг иш ҳақини тартибга солувчи нормативлар мажмуасидан иборатдир.
  • Ишчиларга меҳнатга кўра ҳақ тўлашда қўлланадиган тариф тизими – тариф малака маълумотномаси, таъриф ставкалари ва тариф сеткаларидан ташкил топади.
  • Меҳнатга ҳақ тўлашнинг тариф тизими иш ҳақини режалаштириш асосий воситаси сифатида халқ хўжалиги бирлигини, яъни жамият миқёсида тенг меҳнатга ҳақ тўлаш принципи жорий этилишини, иш ҳақининг асосий қисмини, ишнинг мураккаблиги, оғирлиги, иш шароитига кўра дифферинтсиаллаш, меҳнат унумдорлигининг ўсишига биноан иш ҳақини узлюксиз ўсишини таъминлаши лозим.
  • Тариф - малака маълумотномаси ишчиларнинг малака даражасидаги маълумотини аниқлаш учун қўлланилади. Касблар - ишнинг оғир ва енгиллигига биноан бир неча разрядларга бўлинадилар.
  • Ходимлар ва уларнинг оила аъзолари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида иш ҳақининг энг кам миқдори белгилаб қўйилади ва бу миқдор нарх-навонинг ошиб боришига мутаносиб равишда индексатсияланиб, ошириб борилади.
  • 2009-йил 1-декабрдан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида минимал иш ҳақи миқдори -37680 сўмни ташкил этди.
  • Меҳнатга ҳақ тўлашда ҳозирги пайтда амалда бўлган ягона тариф жадвалининг аҳамияти катта бўлиб, унинг воситасида бир хил миқдорда ва сифатга эга бўлган меҳнат учун бир хил ҳақ тўлаш, иш ҳақи соҳасида ягона сиёсатни амалга ошириш, ижтимоий адолатни таъминлашга эришилади. Халқ хўжалигининг турли тармоқларида меҳнатга ҳақ тўлашда ҳеч нарса билан асосланмаган тенгсизликларнинг олди олинади.

Download 133.54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling