Мавзу: Кристалланиш жараёни. Кристалланишнинг статикаси ва кинетикаси. Режа


Кристалланиш статикаси ва кинетикаси


Download 254.24 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/7
Sana21.02.2023
Hajmi254.24 Kb.
#1216896
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
14-maruza.

Кристалланиш статикаси ва кинетикаси 
Жараён статикаси. Температура ортиши билан қаттиқ моддалар эрувчанлиги ўзгаришига 
қараб "мусбат" ёки "манфий" эрувчанликка эга бўлиши мумкин. 
Агар, температура ўсиши билан моддалар эрувчанлиги ортса, унда "мусбат", аксинча бўлса 
"манфий" эрувчанликли бўлади.
Маълум температурада қаттиқ фаза билан мувозанатда бўлган эритма тўйинган эритма деб 
номланади. Бундай эритмаларда қаттиқ модда ва эритма ўртасида динамик мувозанат ҳолати 
мавжуддир.
Эриган модда концентрацияси унинг эрувчанлигидан катта бўлган аралашмаларга ўта 
тўйинган эритмалар деб номланади. Ўта тўйинган эритмалар нотурғун бўлади ва тўйинган 
ҳолатга осон ўтади. Бундай ўтиш даврида ўта тўйинган эритмалардан кристаллар ажралиб чиқади.
Температура ўзгариши билан эритмаларда юз берадиган ўзгаришларни ҳолат диаграммаси 
арактерлайди (16.1 -расм). 
Концентрацияси лабил (ўзгарувчан) зонага тўғри келадиган эритмалар жуда тез 
кристалланади. Метастабил зонага оид концентрацияли эритмалар эса - нисбатан секин 
кристалланади, чунки жараён тезлиги эритма температураси, иссиқликни ажратиб олиш ёки 
эритувчини буғланиш тезлиги, аралаштириш ва бошқа омилларга боғлиқ.
Агар, температура t
2
дан t
1
гача ўзгарса, эритмадан жуда кам миқдорда кристаллар ажраб 
чиқади ва у эритма концентрацияси у
2
 - у
0
ўзгаришига тўғри пропорционалдир. 


Ўзгармас t
2
температурада эритувчининг бир қисми йўқотилган тақдирда, ўта тўйинган 
эритма олишга эришиш мумкин. Бунда, концентрациялар фарқи у
х

- у
0
га пропорционал миқдорда 
кристаллар ҳосил бўлади. Демак, бундай эритмалар кристалланиши эритма температурасини 
пасайтириш ёки эритувчининг бир қисмини йўқотиш йўли билан ўтказиш мумкин.
Эритма эрувчанлигининг температурага боғлиқлиги жуда катта бўлса, температурани 
камайтириб кристаллаш оптимал усулга тўғри келади.
Агар, температура ортиши билан моддалар эрувчанлиги ўзгармаса, унда эритувчининг бир 
қисмини йўқотиш усулида кристаллаш мумкин.

Download 254.24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling