Мавзу: Кўрув анализатори физиологияси анализаторлар физиологияси
Download 76.22 Kb.
|
Analizatorlar fiziologiyasi
Ранг кўриш. Табиатдаги деярли ҳамма нарсаларнинг ўзига хос ранги бор. Кўзнинг ўша нарсалар рангини ўз ҳолича кўришига, ажрата олишига ранг кўриш дейилади. Ранг кўриш туфайли ҳайвонлар нарса ва буюмларни яхшироқ кўради. Бу эса ҳайвон ҳаётига катта аҳамиятга эга. Чунки ранг кўриш натижасида ҳайвонлар озуқаларни танийди, ғанимларини ажратади. Ранг кўриш лаёқати ҳайвонларнинг эволютсион тараққиётида пайдо бўлиб, ривожланган ва такомиллашган. Зоологик силсиласининг қўйи босқичларида турадиган кўпчилик ҳайвонлар (ҳашаротлар, балиқлар, бақалар ва бошқалар) ҳам ранг кўришга қодир эканлиги текширишлар туфайли исботланган. Жумладан, асалариларнинг тўрт, тошбақаларнинг уч хил рангни ажрата олиши исботланган. Аммо паст тараққий этган ҳайвонларда ранг кўриш унча такомилига етмаган. Шу сабабли улар рангни ажратишда тез адашади. Сут эмизувчилардан ранг кўриш қорамолда, айниқса, отларда яхши ривожланган, бошқа қишлоқ хўжалик ҳайвонлари ҳам рангни яхши ажратади, деб тахмин қилинади. Отлар мавжуд рангларнинг ҳаммасини, қорамоллар эса тўртасини - қизил, яшил, кук ва сариқ рангларни пайқай олади. Ранг кўриш мьлум узунликдаги электромагнит тўлқинлар, я'ни ҳар хил нурлар кўзга, тўр пардага тушганда юзага чиқади. Масалан, кўзга тўшаётган электромагнит тўлқинлари 620-760 млмк (милли микрон узунликда бўлса нарса қизил, 510-550 млмк узунликда бўлса яшил, 480-510 млмк узунликда бўлганда эса кук бўлиб кўринади. Ранг кўришда тўр пардадаги колбачалар иштирок этади. Ранг кўришни тушунтирадиган бир қанча назариялар бор. 1791 йили М. В. Ломоносов томонидан майдонга қўйилган, кейинчалик Т. Жунг ва Г.Гелмголтслар асослаган уч компонентли ранг кўриш назарияси ҳозир ҳам қисман тан олинади. Бу назарияга кўра, тўр пардага уч хил колбачалар бор. Шу колбачаларнинг ҳар бир хилида мьлум узунликдаги ёруғлик нурлари тьсирида парчаланадиган моддалар бор, жумладан, биринчи хил колбачаларда қизил рангли, иккинчи хил колбачаларда яшил рангли, учинчи хилида эса бинафша рангли нурлар тьсирида парчаланадиган моддалар бўлади. Исталган рангдаги нарсалардан келаётган нурлар бирданига барча колбачалардаги моддаларга тьсир кўрсатади. Бироқ бу вақтда ҳамма колбачалардаги моддалар бир хилда парчаланмайди. Шу реакциялар туфайли ҳосил бўлган қўзғалиш колбачалардан кўриш нерви орқали пўстлоққа узатилади, пўстлоқда анализ ва синтез қилинганидан сўнг белгили рангни кўриш ҳисси пайдо бўлади. Ҳозирги вақтда замонавий асбоблар ёрдамида ўтказилаётган текширишлар уч компонентли назариянинг озми-кўпми тўғрилигидан дарак бермоқда. Бу назариядан ташқари ранг кўришни тушунтиришга ҳаракат қилиб, бошқа назариялар ҳам яратилганки, Буларни Р. Гранит, Э. Геринг, Г. Хартриж ва бошқалар ишлаб чиққан. Уч компонентли назария ва ҳозиргача мьлум бўлган бошқа ҳамма назариялар ранг кўриш жараёнининг у ёки бу томонларини озми- кўпми очиб берса-да, аммо унинг моҳиятини тўла тушунтириб бера олмайди.
Download 76.22 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling